6-боб. Операциядан олдинги тайёргарлик (беморни оптимизациялаш)



Download 0,91 Mb.
bet7/9
Sana14.07.2022
Hajmi0,91 Mb.
#801164
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
sixth

Лаборатор текширувлар

Лаборатор текширувлар ёрдамида олинган ахборотларни ўқиш, тушуниш осон. Асосий эътиборни гематокритга, микролитларнинг ўзгаришига, модда алмашинуви қўрсаткичларига ва метаболик ацидознинг қай даражада камаяётганига қаратиш керак. Қондаги ишқорлар (асос) миқдорини ҳам кузатиб бориш зарур. Агар ушбу кўрсаткич турғун ҳолда пастлигича қолса, демак, тўқималарнинг кислород билан тўйиниши рўй бермаган бўади.




Қон ва унинг маҳсуллари

Қон ва унинг маҳсуллари (эритроцитар масса, янги музлатилган плазма, креопреципитат ёки тромбоцитар масса) ўткир қон йўқотаётган ёки олдиндан сурункали камқонлиги бўлган беморларга кислород ташиш мақсадида, шунингдек, қон ивиш тизимидаги бузилишларни изга солиш учун танлаб ишлатилади.


Аммо шуни ҳам унутмангки, қон ва унинг маҳсулотларини қуйиш икки қирраси ҳам ўткир ханжар мисолидир. «Одатий» ва барчага маълум бўлган асоратлардан ташқари, қон иммунитетни заифлаштиради, демакки, операциядан кейинги инфекцияли асоратлар хавфининг ошишига сабаб бўлади. Ва ниҳоят, сиз қанча кўп қон қуйсангиз, беморингизда операциядан кейинги кўп аъзоли етишмовчилик ривожланиш хавфи шунчалик юқори бўлади. Яна эсдан чиқмасинки, кристаллоидлар билан суюқлик ҳажмини тўлдириш олдиндан мавжуд бўлган камқонликни очиб бериши мумкин, негаки қон ушбу суюқликлар билан эриган сайин, гематокрит кўрсаткичи камайиб боради.

Суюқлик ҳажмини оптимизациялаш борасида тавсия этиладиган «қадамлар»:



  • Инфузион давони буюринг, мабодо кўнгил айниши, қайт қилиш, қорин шишиши каби турғун диспептик ўзгаришлар мавжуд бўлса, оғиз орқали озиқланишни бутунлай тўхтатинг, энг оғир ҳолларда эса назогастрал найча ўрнатинг. Кристаллоидларни дастлаб саотига 100-200 мл миқдорда юборишдан бошланг, орада унинг тезлигини соатига 250-500 мл гача (15-30 дақиқа мобайнида) кўтариб олинг. Аммо барибир биз сизга беморнинг олдида бўлишни, баъзида ҳамширангиз қарши бўлсада, суюқликни оқим билан юбориб туришни маслаҳат берамиз.

  • Даволаш самарадорлигини аниқловчи муолажаларни буюринг. Бу физик текширув усуллари, сийдик пуфагига Фолей катетерини ўрнатиш, оғир ҳолларда эса марказий веналарни катетерлаш бўлиши мумкин. Ёки Сван-Ганц катетерини қўймоқчимисиз? Бунақа тадбирларни қўллашда жуда эҳтиёт бўлинг (қош қўяман, деб кўз чиқарманг).

  • Агар беморнинг оғир аҳволига қон кетиш сабаб бўладиган бўлса, қон гурухини, индивидуал мослик синовини аниқлагач, эритроцитар масса қуйишни бошланг, агар бунга вақтингиз бўлса. Агар вақт бўлмаса, уни қуйишни қон гурухини аниқлагач захоти бошланг.

  • Суюқликларни қуйиш тезлигини назорат натижаларига қараб бошқаринг. Унинг кўрсаткичларига қараб суюқлик миқдорини камайтиринг ёки оширинг. Зарурат туғилса, оқим билан қуйишни кўпайтиринг.

  • Томир ичи суюқлик ҳажмини тиклагач, эътиборни юрак фаолияти етишмовчилигининг ҳатто сезиларсиз бўлган белгиларига ҳам қаратинг. Юрак қисқариш ҳажмига инотроп воситалар ёрдамида таъсир ўтказинг, миокард оксигенациясини яхшиланг ҳамда юрак етишмовчилигини келтириб чиқармаслик учун керагидан ортиқча суюқлик киритишдан сақланинг. Буюрган муолажаларингиз қандай бажарилаётганини назорат қилиш ва унга зарур бўлган ўзгартиришларни киритиб боришни зинҳор ва зинҳор эсдан чиқарманг.

  • Беморни операция хонасигача ўзингиз кузатиб боринг. Кичик тиббиёт ходимларини кутманг, улар барибир кечикишади, тўғрми?

  • Агар асосий муаммо давом этаётган фаол қон кетиш бўлса, бу эслатмаларни ёддан чиқаринг ҳамда беморни тезда операция хонасига олинг. Бунақа беморни даволашнинг энг афзал усули қонни жарроҳлик йўли билан тўхтатишдир. Операциядан олдин беморга суюқлик ва қон қуйиш қон йўқотишни кучайтиради, холос.




Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish