Оксигенация
Гипоксия моторни тўхтатибгина қолмайди, у двигателни парчалайди
Операциядан олдинги оптимизациялаш ўтказилаётган беморларнинг исталгани энг камида ниқоб орқали кислород билан нафас олишга муҳтож бўлади. Беморга ва пульс-оксиметрга ёки артериал қоннинг газ таркибига назар ташланг; кучли ривожланган гиповентиляция ва ёмон оксигенациянинг мавжудлиги трахеяни интубация қилиш ва сунъий нафас бошлашга кўрсатма бўлиб хизмат қилади. Бу масалани кечиктирманг, беморинингизни барибир интубация қиласиз, тўғрими? Нега энди шуни ҳозир бошлаш мумкин эмас? Эсда тутинг, кучли оғриқ ва қориннинг шишган ҳолати касаллик сабабидан қатъий назар меъёрий нафас олишга тўсқинлик қилади. Самарали оғриқсизлантириш эса вентиляцияни яна сусайтиради. Агар ҳозирча меъдада зонд бўлмаса, уни ўрнатиш зарур. Назогастрал зонднинг афзаллиги шундаки, интубациягача қўйилган зонди кенгайган меъдани декомпрессия қилиб, муолажа жараёнида аспирация бўлиш хавфини камайтиради. Салбий томони эса крикофарингеал соҳада зонд мавжудлиги наркознинг индукция босқичида регургитация бўлиш хавфини оширади.
6.3-расм. “Сизни оптимизациялашга рухсат этинг...”
Ҳажмни тиклаш
Шокнинг энг асосий сабаби айланиб юрувчи қон миқдорининг камайишидир. Қўл остидаги воситалар билан суюқлик ҳажмини оптимал шаклда тўлдиринг. (Альфред Бислок,1899-1964)
Беморингиз яхшилаб оксигенациялангач, энди айланиб юрувчи қон ҳажмини тўлдириш ҳаракатини қилишингиз керак. Бу нарса вена ичига физиологик эритма ёки Рингер лактати каби кристаллоидларни юбориш билан амалга оширилади. Янги музлатилган зардоб, альбумин каби қиммат коллоидларни ёки гемастарх каби синтетик органик макромолекулаларни ўз ичига олувчи суюқликларни ёки паст-молекулали декстранларни эсдан чиқаринг, уларнинг назарий жиҳатдан афзалликлари бўлсада, ҳеч қачон якуний натижалари яхшироқ бўлгани кузатилмаган. Яна натрийнинг гипертоник эритмаси назарий жиҳатдан афзалликка эга, аммо ушбу кунга қадар яхши ўрганилмай қолмоқда. [Биз – муҳаррирлар тиббиёт даргоҳларини тугатган давримиздан бери у тажриба даражасида қолиб келмоқда] Қон ва унинг маҳсуллари, агар зарурият бўлса қуйироқда ёзилганича ишлатилади.
Кристаллоидларни қанча миқдорда қуйиш лозим? Эски қоидага кўра, жарроҳлик беморига сиз ўйлагандан кўпроқ, ҳамширангиз ўйлаганидан эса анча кўпроқ суюқлик зарур бўлади. [Аммо, ҳозирги даврда бу қоида эскирган кўринади; қуйироқда келтирилган «муҳаррир изоҳига» қаранг] Биз ўйлаймизки, беморингизнинг венасида катта диаметрли катетер мавжуд, томчи дори тизимини улаб, унинг қисқичишини очиш қолган. Сиз бир литрни юбориб, кейинги идишга ўтиш тараддудидасиз. Аммо қанчаси етарли бўларкан? Ушбу босқичда сиз қилаётган муолажаларингизнинг самарадорлигини баҳолашингиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |