6-боб. Операциядан олдинги тайёргарлик (беморни оптимизациялаш)


Операциядан олдинги оптимизациялашнинг мақсадлари нима?



Download 0,91 Mb.
bet2/9
Sana14.07.2022
Hajmi0,91 Mb.
#801164
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
sixth

Операциядан олдинги оптимизациялашнинг мақсадлари нима?

Шошилинч операцияни кутаётган беморлар иккита асосий сабаб туфайли операциядан олдинги оптимизациялашга муҳтожлик сезадилар: булар ёки гиповолемия ёки «сепсис». Иккала ҳолат ҳам тўқималарнинг перфузия етишмовчилигини чақиради ва иккала ҳолат ҳам суюқлик ҳажмини кўпайтириш билан даволанади. Операциядан олинги оптимизациялашнинг бош мақсади – ҳужайраларга кислород етказиб беришни яхшилашдир. Ҳужайра гипоксияси билан кейинчалик ривожланувчи ҳужайра фаолиятининг издан чиқиши, тизимли яллиғланиш жавоб синдроми (ТЯЖС), аъзолар етишмовчилиги ва қониқарсиз натижа ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд (54-боб).


Оғир жарроҳлик беморларида ички касалликлар беморларидан фарқли ўлароқ, оптимизация дегани суюқлик, суюқлик ва катта ҳажмдаги суюқлик деганидир. (Аммо, бу нарса фаол қон кетиши мавжуд бўлган беморларга таъллуқли эмас. Уларда оптимизация деганда қон қетиш устидан назорат ўрнатиш (яъни тўхтатиш) тушунилади. Қон кетиши тўхтилмас экан, сиз суюқликларни чегаралашингиз ва беморни ўртача ифодаланган гипотензия ҳолатида ушлаб туришингиз керак бўлади).


Операциядан олдинги оптимизацияга кимлар муҳтож?

Жарроҳлик беморларининг аҳволи кўпинча оғир бўлиб кўринади. Беморнинг ташқи кўриниши тахикардия, тахипное, гипотензия, ментал бузилишлар ва периферик қон айланишининг бузилишини аниқлашдан ҳам олдин кўпинча муҳим таъсурот қолдиради.


Фақат асосий лаборатор текширувлар ўтказилиши зарур. Юқори миқдордаги гемоглобин ва гематокрит билан аниқланувчи гемоконцентрация оғир дегидратация ёки суюқликнинг учинчи бўшлиққа йиғилиши (секвестрацияланиши) оқибатида келиб чиқади. Юқори нисбий оғирликка эга пешоб таҳлили ҳам худди шу ахборотни ўзида мужассам қилган бўлади. Электролитлар мувозанатининг бузилиши ва буйрак олди азотемиясининг бирга келиши (Азотли мочевинанинг креатинга нисбати 20>1 дан катта) ҳам айланиб юрувчи қон ҳажмининг камайганидан дарак беради. Артериал қондаги газлар таркибини аниқлаш респиратор фаолият ҳамда тўқима перфузияси ҳақида муҳим маълумотларни беради.
Шуни эътиборга олиб қўйинг: шошилинч жарроҳлик касалларида ацидоз деярли ҳар доим лактат ацидоз билан ифодаланган бўлиб, у тўқималарнинг номутаносиб оксигенацияси ва ҳужайра даражасидаги анаэроб метаболизм билан боғлиқ бўлади. Метаболик ацидознинг ўзга сабаблари: буйрак етишмовчилиги, диабетик кетоацидоз (аммо кам учрайди). pH нинг кўрсаткичи 6 дан пастга тушиши ривожланган метаболик ацидознинг белгиси бўлиб у ёмон башоратдан дарак беради ҳамда жадал даволаш зарурлигини билдиради.
Ушбу физиологик оғишларнинг исталган даражаси мавжуд бўлган беморлар оптимизацияга эҳтиёж сезадилар. Албатта, сизнинг бу борадаги ҳаракатингиз топилган ушбу оғишларнинг даражасига мос бўлиши керак.



Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish