9.Демократияни моҳиятини тушунтириб беринг.
9. Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик–ҳуқуқий ислоҳатларни фуқаролар онгига сингдириш миллий мафкурамиз олдида турган муҳим масалалардандир.
Демократия – эркинлик, эркин фикр, эркин ҳаракат – фаолият демак. Яъни, ўзликни намоён этиш имкониятининг мавжудлигидир. Ҳар бир фуқаро қобилияти, билими, малакасини ишга солиб, яхши яшаш учун бемалол кураш олиб бора олади. Бироқ айни вақтда, демократия – юксак маънавиятни, маъсулиятни ҳис қилишни талаб этади. Қонун, ҳуқуқ имкониятлар берса, ахлоқ бурч, ўзгалар манфаатини ҳисобга олиш эса масъулият юклайди, ҳар бир индивидуал шахс манфаати билан жамият манфаати чамбарчас боғлиқ эканини билдириб туради. Шу заминда рақобат ҳам, ақлу заковат ҳам, адолат ўзанига тушади, кишининг киши томонидан ноҳақ эзилиши, зўравонлик қилишига йўл қўйилмайди.
Демократия - бозор иқтисодиёти. Бу эса, турган гапки, ҳамма соҳаларда шахсий қобилиятни чархлайди, рақобат ва «ким ўзарга» бардош беришни талаб қилади. Бунинг оқибатида шахсда курашчанлик ортади, киши тобланади, шу билан бирга, худбинлик ҳам ривожланади. Худбинлик андишасизликни вужудга келтириши мумкин. Бироқ, юқорида қайд этганимиздек, демократия эркин ва очиқ мулоқотларни, қонун асосида муносабатларни қатъий йўлга қўйиб, ошкораликни юзага келтиради ва адолатни тиклашга имкон яратади.
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда 2017 йилни юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилдилар. Шу билан биргаликда Президент ўз маърузасида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг мақсади ва вазифаларига тўхталиб, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлигини ва бу борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этиш юзасидан бажарилиши зарур бўлган муҳим масалалар тўғрисида гапириб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев бу йилда давлат бошқарув идоралари олдига қўйиладиган энг муҳим вазифаларга тўхталиб, “Биз аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган давлат идоралари фаолиятида одамлар билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизимга ўтиш ҳақидаги ўйлаяпмиз. Хусусан, 2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилади”, -деб таъкидлади.
2017 йилни Ўзбекистонда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2016 йил 21 октябрда қабул қилинган “Суд-хуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларида илгари сурилган муҳим тадбирларнинг мантиқий давоми бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |