6- мавзу. Миллий ғоя - Ўзбекистон демократик тараққиётининг муҳим омили
1.Демократия ва миллий ғоя тушунчаларининг муносабатини тушунтириб беринг.
1.Жамиятни эркинлаштириш ва демократлаштириш миллий ғояни халқимиз онги ва қалбига сингдиришнинг муҳим шартидир. Миллий ғоя сиёсий воқеликни уйғунлаштириб, турли шахслар, ижтимоий гуруҳлар эҳтиёжларини мутаносиблаштиради, уларни мавжуд имкониятлар асосида бир–бири билан яқинлаштиради ва шу маънода демократик қадриятларнинг нуфузини оширади. Кишилар онгини маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, миллий маҳдудлик каби ижтимоий иллатлар асоратидан поклаш, ёт ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш, мафкуравий курашда тўғри йўл танлаш ва жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ғоявий-мафкуравий ишларни демократиялаш билан боғлиқ ҳозирги даврдаги энг муҳим вазифалардандир.
Миллий ғоя кучли давлатдан кучли жамият сари бориш концепциясига асосланади ва шундан келиб чиқиб, у сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштириш ва демократлаштиришда ҳаётий манфаат ва мақсадлар уйғунлигини таъминловчи омил бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатимиз мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб ўз ривожланишининг аниқ йўналишларини белгилаб олди. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов бу йўналишларнинг мазмун ва маъносига тўхталиб, мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш ва демократлаштириш устувор йўналиш эканлигини таъкидлаган эди.1 Ҳозирги даврда жамият ҳаётининг барча соҳаларини эркинлаштириш ва демократиялаш мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ўзгаришларнинг асосий бўғини эканлиги билан характерланади. ].
Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг 2005 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида “Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир” номли маърузасида бу борадаги вазифалар аниқ-равшан кўрсатиб берилган эди. Чунончи, “Мустақилликни мустаҳкамлаш, жамиятни демократлаштириш ва янгилаш биз учун ҳамиша биринчи даражали устувор мақсад ва вазифа бўлиб қолаверади”, деб таъкидланди, маърузада.1 Миллий ғоянинг стратегик йўналишлари, вазифалари ва истиқболдаги ривожланиш хусусиятлари айни шу вазифалар билан узвий боғлиқдир.
Истиқлолимизнинг илк кунлариданоқ халқимизнинг эски, қотиб қолган мафкуравий ақидалардан воз кечиб, маънавий янгиланишига, одамларнинг онги ва қалбига миллий ғояни сингдиришга қаратилган аниқ сиёсат олиб бораётганлиги, юртдошларимизнинг тафаккурини ўзгартиришда, ислоҳотларни жорий этишда янгича ёндашувларни шакллантириш, жамиятимизда диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва барча ижтимоий гуруҳлар ўртасида аҳилликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |