6- мавзу. Миллий ғоя Ўзбекистон демократик тараққиётининг муҳим омили


Фикрлар ранг–баранглигини қарор топтириш – ниманинг асосий шарти ҳисобланади?



Download 36,38 Kb.
bet8/10
Sana30.04.2022
Hajmi36,38 Kb.
#596400
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6-mavzu javoblar

8.Фикрлар ранг–баранглигини қарор топтириш – ниманинг асосий шарти ҳисобланади?
8. Фикрлар ранг–баранглигини қарор топтириш – демократик жамият барпо этишнинг асосий шартидир. Демократия давлат ва жамият қурилиши ва уни идора этишнинг энг мақбул шакли сифатида ҳар бир фуқарога ўз фикрларини эркин ифода этиши учун шароит яратади. Бу эса инсоннинг мамлакат сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий, ҳаётидаги иштирокини, қонунларни ишлаб чиқиш ва уларни ҳаётга жорий этишдаги фаоллигини таъминлайди. Миллий ғоянинг ушбу тамойили оламдаги турли туманлик билан инсоният дунёсидаги хилма хилликнинг, одамларнинг фикрлаши, орзу–умидлари, ғоя ва мақсадларидаги ранг–барангликни ифодалайди. Фикрлар ранг–баранглиги миллий мафкурага жон бағишлайди, унинг такомиллашишига ёрдам беради. Ана шу асосда бу мафкура хилма–хил фикрлар билан бойиб боради, турли ғояларни ўзига доимий сингдириш имконига эга бўлади.
Мустақил Ўзбекистон ижтимоий плюрализм, ҳаётни эркинлаштириш, мулкнинг турли шакллари тенг ҳуқуқлигини қонуний кафолатлаш йўлидан бормоқда. Натижада ўтган йиллар ичида турли ижтимоий гуруҳлар, табақалар, синфлар майдонга келди. Уларнинг ўз иқтисодий ва сиёсий манфаатлари бир–биридан маълум даражада фарқ қилмоқда. Аммо, улар умумий мақсад – ягона Ватан равнақи, юрт тинчлиги, ҳалқ фаровонлиги йўлида ўзаро ҳамкорлик ва тинч–тотувлик, келишувчанлик талабларига риоя қилмоқдалар. Зеро, жамият ҳар кимнинг қандай партия ёки ҳаракатга мансуб бўлганига қараб эмас, эл–юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлида амалга ошираётган ишларига қараб баҳо беради.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик–ҳуқуқий ислоҳатларни фуқаролар онгига сингдириш миллий мафкурамиз олдида турган муҳим масалалардандир.
Демократия – эркинлик, эркин фикр, эркин ҳаракат – фаолият демак. Яъни, ўзликни намоён этиш имкониятининг мавжудлигидир. Ҳар бир фуқаро қобилияти, билими, малакасини ишга солиб, яхши яшаш учун бемалол кураш олиб бора олади. Бироқ айни вақтда, демократия – юксак маънавиятни, маъсулиятни ҳис қилишни талаб этади. Қонун, ҳуқуқ имкониятлар берса, ахлоқ бурч, ўзгалар манфаатини ҳисобга олиш эса масъулият юклайди, ҳар бир индивидуал шахс манфаати билан жамият манфаати чамбарчас боғлиқ эканини билдириб туради. Шу заминда рақобат ҳам, ақлу заковат ҳам, адолат ўзанига тушади, кишининг киши томонидан ноҳақ эзилиши, зўравонлик қилишига йўл қўйилмайди.
Демократия - бозор иқтисодиёти. Бу эса, турган гапки, ҳамма соҳаларда шахсий қобилиятни чархлайди, рақобат ва «ким ўзарга» бардош беришни талаб қилади. Бунинг оқибатида шахсда курашчанлик ортади, киши тобланади, шу билан бирга, худбинлик ҳам ривожланади. Худбинлик андишасизликни вужудга келтириши мумкин. Бироқ, юқорида қайд этганимиздек, демократия эркин ва очиқ мулоқотларни, қонун асосида муносабатларни қатъий йўлга қўйиб, ошкораликни юзага келтиради ва адолатни тиклашга имкон яратади.

Download 36,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish