5-Мавзу: Молиявий натижалар ва рентабеллик таҳлили Молиявий натижалар, фойда ва рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлилининг аҳамияти, мазмуни, мақсади ва вазифалари



Download 213,43 Kb.
bet3/28
Sana24.02.2022
Hajmi213,43 Kb.
#196064
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
5 Mavzu

Мавзунинг мақсади– молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини, уларнинг «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»да ифодаланишини, ҳар бир кўрсаткичнинг аниқланиш йўлларини, молиявий натижаларнинг умумлашган кўрсаткичлари таҳлилини ёритишдан иборат.
Таҳлил жараёнида ушбу боғлиқликнинг мураккаб тизими ўрганилади. Бу унинг вазифасини тўғри белгилаб олишни тақозо қилади. Корхонанинг молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичларни таҳлил қилиш вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • молиявий натижаларни ифодаловчи барча кўрсаткичларнинг тўғри аниқланганлигини текшириш;

  • молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичларнинг ҳисобот давридаги ўзгаришига баҳо бериш;

  • молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичларнинг ҳар бирига таъсир қилувчи омилларни белгилаш ва уларни таъсирини баҳолаш;

  • молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичларнинг бир-бирига боғлиқлигини, алоқадорлигини, уларни соф фойда ўзгаришига таъсирини баҳолаш;

  • молиявий натижавийлик кўрсаткичларини мулкий ҳолат ва самарадорлик билан боғлиқ жиҳатларини баҳолаш;

  • рентабеллик кўрсаткичларига баҳо бериш ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни таҳлил этиш;

  • фойда ва рентабелликни оширишнинг ички имкониятларини ахтариб топиш ва чора-тадбирларини белгилаш.

«Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» (ОКУД бўйича 2-шакл) таҳлилнинг асосий ахборот манбаси ҳисобланади. Шу билан бирга, таҳлил жараёнида корхонанинг «Бухгалтерия баланси» (1-шакл), «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот» (4-шакл), «Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот» (5-шакл), «Молиявий-иқтисодий ҳолат бўйича маълумотнома» (2б шаклга 1 илова) каби ҳисоботлари, маълумотлари ва ҳисоб-китоблари қўлланилади.


Умумий молиявий натижалар, уларнинг таркиби, тузилиши ва кўрсаткичларнинг бир-бири билан боғлиқлиги

Хўжалик субъектларининг ҳисобот давридаги соф даромади ёки зарари қуйидаги элементлар асосида аниқланади:



  • хўжалик умумий фаолиятидан олинган даромад ёки кўрилган зарар;

  • фавқулодда даромад (зарар);

  • даромад солиғи тўлангунга қадар умумий молиявий натижа (фойда ёки зарар);

  • соф фойда.

Ялпи даромад хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ва асосий бўлмаган фаолиятидан олинган даромадларни ўз ичига олади. Асосий фаолиятдан даромад маҳсулот, ишлар, хизматлар, товар-моддий захиралар, бошқа активларни сотишдан, шунингдек мукофотлар, фоизлар ва дивидендлар, гонорарлар ва хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фаолиятига боғлиқ бўлган рентадан олиниши мумкин4.
Хўжалик юритувчи субъект асосий бўлмаган фаолият натижасида оладиган даромадлари даромадни аниқлашга мос келадиган моддаларни ўз ичига олади.
Биржада муомалада бўладиган қимматли қоғозларни қайта баҳолаш ва бошқалар асосий бўлмаган фаолият натижасида пайдо бўладиган даромадларга киради. Бундай даромадлар иқтисодий қарорларни қабул қилишда улар ҳақидаги ахборот фойдали бўлганлиги сабабли алоҳида қайд этилади.
Солиққа тортиладиган даромад (зарар) солиқ қонунчилигига мувофиқ белгиланган ҳисобот давридаги даромад (зарар) суммасини ифода этади.
Молиявий натижалар – хўжалик юритувчи субъектнинг фойда ёки зарар шаклида ифодаланган фаолиятининг пировард иқтисодий якунидир5.
Даромадлар ва харажатлар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиш мақсадида фаолият турларини чегаралаш йўли билан кўрсатилиши мумкин.
Даромадлар ва харажатларнинг хўжалик юритувчи субъектнинг иш натижаларини кўрсатиш имкониятини беради. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, омонат эгаларининг хусусий сармояга улушлари даромад ҳисобланмайди, хусусий сармоянинг эгалари ўртасида тақсимланиши эса харажат ҳисобланмайди.
Молиявий натижаларни молиявий ҳисоботда акс эттириш масаласи энг муҳим масала ҳисобланади. Бунда қуйидаги талабларга амал этилади:
Активларнинг кўпайиши ва мажбуриятларнинг камайиши билан боғлиқ бўлган бўлғуси иқтисодий фойданинг ўлчанган кўпайиши пайдо бўлгандадаромад молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс этади. Даромадларни тан олиш активларнинг кўпайиши ва мажбуриятларнинг камайишини акс эттириш билан бир вақтда юзага келиши лозим.
Харажатактивларнинг камайиши ва мажбуриятларнинг кўпайиши билан боғлиқ бўлган бўлғуси иқтисодий фойданинг ўлчанган камайиши пайдо бўлганда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс этади. Харажатларни тан олиш мажбуриятлардаги кўпайиш ёки активларнинг камайишини акс эттириш билан бир вақтда юзага келиши лозим.
Харажатларни белгилаш мулкни, ишлаб чиқаришни бошқариш билан ҳамда маҳсулот сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва зарарлар билан боғлиқ. Улар одатда пул маблағлари, моддий захиралар, иншоотлар, ускуналар ва бошқа активларнинг чиқиб кетиши ёки улардан фойдаланиш, ишлатиш шаклида бўлиши мумкин.
Зарарлар ҳам иқтисодий фойданинг камайганлигини билдиради ва ўз табиатига кўра бошқа харажатлардан фарқ қилмайди. Зарарлар бошқа активларни сотишда ёки табиий офатлар натижасида ҳам юзага келиши мумкин.

1

Сотишдан тушган ялпи молиявий натижа (Ямн)

=


Маҳсулот (иш, хизмат)нисотишдан келган соф тушум (Ст)

-


Сотилган маҳсулот (иш, хизмат) таннархи (Тн)




2

Асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг молиявий натижаси (Мфмн)

=

ЯМН

-

Давр харажатлари (Дх)

+

Бошқа операцион даромадлар (Бд)




3

Молиявий фаолият натижаси (Мфн)

=

Молиявий фаолиятдан келган даромадлар (Мфд)

-

Молиявий фаолиятга кетган харажатлар (Мфх)



















4

Тасодифий (фавқулодда) фойда ёки зарар (Тф) (Тз)

=

Тасодифий (фавқулодда)даромад (Тд)

-

Тасодифий (фавқулодда) харажат (Тх)




5

Солиқ тўлангунга қадар бўлган умумий молиявий натижа фойда (Яф)

=


Асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг молиявий натижаси (Мфмн)

+


Мфн


+


Тф





6

Соф фойда (Сф)

=

Солиқ тўлангунга қадар умумий молиявий натижа фойда (Яф)

-

Солиқлар ва ажратмалар (С)




7

Тақсимланмаган фойда (Тмф)

=

Соф фойда (Сф)

-

Дивидендлар (Дв)


Download 213,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish