Меьёрий харажатлар– булар мақсадли харажатлар бўлиб, ҳисобот даври бошида режалаштирилади ва самарали иш олиб боришда уларнинг келгуси қиймати қанча бўлишини кўрсатади. Бу усул асосан «стандарт-кост» деб ном олган харажатларни ҳисобга олиш тизимида ишлатилади, ва бу усул бир хил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарда қўл келади. Бу усулда ишлаб чиқаришга сарф қилинган материаллар норматив қийматда баҳоланади. Хақиқий баҳо билан норматив қиймат ўртасидаги фарқ ҳисобот даври охирида аниқланиб, уларга тегишли тартибда тузатишлар киритилади.
Хар бир корхона ташкил топганидан кейин, фойда олиш мақсадида, албатта молиялаштириш билан шуғулланади. Фойдани купайтиришга йўналтирилган активларни бошқариш жараёни молиявий менежментда леверидж категорияси билан ҳаракатланади.
Леверидж бу – том маънода оғир нарсаларни ўзгартира оладиган маълум бир куч (елка) бўлиб, уни ёрдамида нисбатан оғир юкларни жойидан кўчириш имконитуғилади. Иқтисодиётга тадбиққилганда, у унча катта бўлмаган ўзгариш ҳам натижавий кўрсаткичнинг сезиларли даражада ўзгаришга олиб келувчи омил сифатида қаралади. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот моддаларини қайта копановкақилиш ва деталлаштириш йўли билан аниқланиши мумкин бўлган левериджни учта тури мавжуд.
Даромад ва левериджни ўзаро боғлиқлиги.Бу гуруҳлаштиришнинг маъноси шуки, соф даромад ишлаб чиқариш ва молиявий характердаги фойда ва харажатлар ўртасидаги фарқ билан боғлиқдир. Улар бир-бирларини тўлдирмайдилар, бироқҳар бир ҳаракатни бошқариш мумкиндир. Буларнинг ҳаммаси корхонанинг бозор иқтисодиёти шароитида бозорнинг маълум қисмини эгаллаб, корхона эркин молиялаштиришига хизмат қилади.
Соф даромаднинг қиймати кўп омилларга боғлиқдир. Корхона фаолиятини молиявий бошқаруви юзасидан қуйидаги таъсир бирликларини қиритиш мумкин:
-молиявий ресусларнинг канчалик даражада окилона ишлатилганлиги;
-маблағлар манбаси тузилмасини.
Маҳсулот таннархининг асосий элементлари бу доимий ва ўзгарувчан харажатлар ҳисобланади. Бунда улар орасидаги фарқҳар хил бўлиши мумкин. Бу фарқ корхонанинг техника ва технология сиёсати билан бевосита боғлиқдир. Маҳсулот таннархининг ўзгариши умумий соф даромадни ўзгартиришга олиб келади. Асосий воситаларни молиялаштириш, доимий ҳаракатларни ўсишига ва ўзгарувчан харажатларни камайишга олиб келади. Бироқ, бу ўзгарувчанлик тўғри чизиқ орқали ифодаланмайди. Шунинг учун доимий ва ўзгарувчан харажатларнинг оптимал нуқтасини топиш осон иш эмас. Анашу ўзаро боғланиш ишлаб чиқариш левериджни ташкил этади.
Шундай қилиб, ишлаб чиқариш левериджи – бу маҳсулот таннархи ва ишлаб чиқаришҳажмини тузилмаларини ўзгариши натижасида ялпи фойдагатаъсир кўрсатишнинг потенциал имкониятдир.
Молиявий левериджда, корхона ўзининг маблағлари ва қарзга олган маблағларни молиялаштириш манбаси сифатида акс эттирилади. Қарзга олинган маблағларни ишлатиш корхона учун маълум ушланишлар билан боғлиқдир. Корхонанинг ўзини маблағлари билан узоқ муддатга олинган қарзлар ўртасида қандай фарқ (уларнинг ҳажми) бўлиши, уларнинг даромадга таъсири молиявий левериджда ўрганилади.
Шундай қилиб,молиявий леверидж – бу корхона пассивидаги узок муддатли қарзларнинг ҳажми ва тузилмасининг ўзгариши орқали фойдага потенциал имкониятларнинг таъсир килишидир.
Умумий леверидж – бу ўз ичига учта нарсани яъни, тушум, молиявий ва ишлаб чиқариш характердаги харажатлар ва соф даромадни олади.
Бу умумий левериджни таҳлил килиш учун иқтисодиётда маълум бўлган, “ўлик нуқта”сидан фойдаланилади.
“Ўлик нукта” усули.Ҳар бир корхона ишлаб чиқариш жараёнида турли хилдаги харажатларга дуч келади. Янги ҳисоботлар режасига биноан, маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш бўйича иккита харажат ҳисоби варианти бор. Биринчи, собик иқтисодиётга хос бўлган, харажатларни эгри ва тўғри харажатларга бўлиш орқали маҳсулот таннархини аниқлаш. Иккинчи вариант, бу иқтисодий ривожланган мамлакатларда кўп қўлланиладиган сир бўлиб, бунда корхона харажатлариўзгарувчан (ишлабчиқариш) ва доимий харажатларга ажратилади. Ўзгарувчан харажатлар сотиш ҳажмига тўғри пропорционалдир. Доимий харажатлар эса сотишга боғлиқ эмасдир. Агар биз доимий ва ўзгарувчан харажатларни доимий, ўзгарувчан ва ярим ўзгарувчан харажатларга бўлсак мақсадга мувофик бўлади.
Ўртача таннарх усули захираларни ўртача баҳосида ишлаб чиқариш таннархига олиб боришни, Фифо усули дастлабки киримни дастлаб чиқаришни, Лифо усули сўнги киримни дастлаб ҳисобдан чиқаришни характерлайди.
Бу усулларни фарқлашни аҳамияти шундаки, уларнинг натижавий кўрсаткичга таъсири турлича бўлади. Масалан; ўртача таннарх бўйича алоҳида ишлаб чиқариш таннархига, Фифо усулида алоҳида, Лифо усулида алоҳида ишлаб чиқариш таннархи кўрсаткичларига эга бўлинади. Бунинг таъсирида натижавий кўрсаткич ҳам турлича бўлади.
Ишлаб чиқариш харажатларини баҳолашда бошқа харажат элементларини баҳоланиши харажатларнинг таркиби бўйича фарқланади. Масалан; хизматлар шаклида олинган ишлар ҳажми уларнинг ҳақиқий қиймати ёки мажбуриятларнинг тан олинган қиймати бўйича баҳоланади.