5-Мавзу: Молиявий натижалар ва рентабеллик таҳлили Молиявий натижалар, фойда ва рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлилининг аҳамияти, мазмуни, мақсади ва вазифалари


-жадвал Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда



Download 213,43 Kb.
bet11/28
Sana24.02.2022
Hajmi213,43 Kb.
#196064
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28
Bog'liq
5 Mavzu

-жадвал
Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда

Кўрсаткичлар

Ҳисобот йили

Ўтган йил

Фарқи (+;-)

Даромад

Харажат

Даромад

Харажат

Даромад

Харажат

Маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушум

5 180 801 340

х

3 362 225 550

х

1 818 575 790

х

Сотилган маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқариш таннархи

х

3 191 287 162

х

2 474 622 038

х

716 665 124

Сотишдан ялпи фойда

1 989 514 178




887 603 512




1 131 910 666




Сотилган маҳсулот ўтган йил баҳоси ва таннархида

4 852 124 352

2 865 241 005

3 362 225 550

2 474 622 038

1 489 898 802

390 618 967

К1 =  q1s0/∑q0 s0
K1*Р0 -P0
∑ q1pк- ∑ q1 p1
Корхонада маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушум, сотилган маҳсулот (иш ва хизмат)ларни таннархи, маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишдан ялпи фойда ўтган йилга нисбатан ўзгаришини омилли таҳлили юзасидан амалга оширилган қайта ҳисоблашларда сотишдан даромадлар ўтган йилга нисбатан қиёсий баҳода 1 418 898 802 минг сўмга, харажатлар суммаси эса 390 618 967 минг сўмга ортганлигини кўриш мумкин.
Маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишдан ялпи фойда ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар қаторига қуйидагилар киради:
-сотиш ҳажми;
-маҳсулотлар таркибининг ўзгариши;
-маҳсулотларни сотиш баҳосининг ўзгариши;
-хом ашёлар, материаллар, ёқилғи сарфлари таърифлари ўзгариши;
-моддий ва меҳнат сарфларининг ўзгариши.
-жадвал
Омиллар таъсирини ҳисоб-китоблари қуйидаги тартибда амалга оширилади

Кўрсаткичлар

Формулалар

Изоҳи

1.Сотишдан ялпи фойданинг умумий ўзгариши

∆ Р = Р1 – Р0

Р10 – жорий ва ўтган даврдаги ялпи фойда суммаси

1.1.Сотилган маҳсулот баҳосининг ўзгаришиҳисобига

Р1 = ∑ q1p1- ∑q1 p0

q1p1–жорий даврда сотилган маҳсулот миқдори ва баҳоси
q1p0 – жорий даврдасотилган маҳсулот ўтган йил баҳосида

1.2. Хом ашё, материаллар, энергия сарфлари таъриф баҳосининг ўзгариши ҳисобига

∑ q1pк- ∑q1 p1

pк– хом ашё, материаллар, энергия сарфлари таъриф баҳосининг ўзгариши

1.3. Сотилган маҳсулот ҳажмининг ўзгаришиҳисобига

К1 =  q1s0/q0 s0,
K1*Р0 -P0

К1– сотилган маҳсулот ҳажмининг ўзгариши

1.4. Сотилган маҳсулот таркибининг ўзгаришининг сотишдан тушумга таъсири ҳисобига

Р02
К2=(∑ q1p0/∑ q0po-∑ q1s0/∑ q0s0)

Р02сотилган маҳсулот таркибининг ўзгаришининг сотишдан тушумга таъсири ҳисобига

1.5. Бир сўмлик маҳсулотга харажат суммасининг ўзгариши ҳисобига

∑ q1s0- q1sк

sк– шартли баҳолар ўзгариши ҳисобига корректировка қилинган таннарх

1.6. Сотилган маҳсулот таркибий ўзгаришларининг таннархга таъсири ҳисобига

∑ q0s0*K1- q0s0




-жадвал
Омиллар таъсирини жамлаш

Кўрсаткичлар

млн сўм

Сотишдан ялпи фойданинг умумий ўзгариши

1 131 910 666

1.1.Сотилган маҳсулот баҳосининг ўзгариши ҳисобига

328 676 988

1.2.Хом ашё, материаллар, энергия сарфлари таъриф баҳосининг ўзгариши ҳисобига

-488 289 775

1.3. Сотилган маҳсулот ҳажмининг ўзгариши ҳисобига

178 891 297

1.4. Сотилган маҳсулот таркибининг ўзгаришини сотишдан тушумга таъсири ҳисобига

1 874 444 428

1.5. Бир сўмлик маҳсулотга харажат суммасининг ўзгариши ҳисобига

-390 618 967

1.6. Сотилган маҳсулот таркибий ўзгаришларининг таннархга таъсири ҳисобига

-371 193 305

Корхонада сотишдан олинган ялпи фойда ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таъсирида сотилган маҳсулот баҳосининг ўзгариши (328 676 988 минг сўм), сотилган маҳсулот ҳажмининг ўзгариши (178 981 297 минг сўм), сотилган маҳсулот таркибий ўзгаришининг сотишдан тушумга таъсири (1 874 444 428 минг сўм) ижобий таъсир этган.
Хом ашё ва материаллар, энергия сафрининг таъриф баҳоларининг ўзгариши ҳисобига (488 289 775 минг сўм), бир сўмлик маҳсулотга харажат суммасининг ўзгариши ҳисобига (390 618 967 минг сўм) ҳамда сотилган маҳсулот таркибий ўзгаришларининг таннархга таъсири туфайли (371 193 305 минг сўм) ялпи фойда камайиши кузатилган.
Барча омиллар таъсирида маҳсулот сотишдан ялпи фойда суммаси ўтган йилга нисбатан 1 131 910 666 минг сўмга ортган.


Молиявий натижалар таркибига кирувчи харажатларнинг турлари ва уларнинг тавсифи

Хўжалик юритувчи субъектлари харажатлари функциялар бўйича:


-маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари;
-сотиш харажатлари;
-маъмурий харажатлар;
-бошқа операцион харажатлар;
-молиявий харажатлар;
-фавқулодда харажатларга таркибланади.
Хўжалик юритувчи субъектлари харажатлари маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари, давр харажатлари, молиявий харажатлар ва фавқулодда харажатлардан иборат бўлади.
Хўжалик юритувчи субъектининг барча харажатлари уларнинг хусусияти (масалан, эскириш, хом-ашёлархариди, транспорт харажатлари, ходимларга ҳақ тўлаш харажатлари)га қараб бирлаштирилади.Масалан:
-фойдаланилган хом-ашёлар ва материаллар;
-ходимларга ҳақ тўлаш харажатлари;
-эскириш ва амортизация харажатлари;
-бошқа харажатларга таркибланади.
Маҳсулот (иш ва хизмат)лар ишлаб чиқариш таннархига бевосита маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқариш билан боғлиқбўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар киритилади. Уларгақуйидагилар тегишли бўлади: бевосита ва билвосита моддий харажатлар, бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари, бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, шу жумладан, ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган устама харажатлар.
Давр харажатлари деганда бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ва сарфлар тушунилади: бошқарув харажатлари, маҳсулотни сотиш харажатлари ва умумхўжалик аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
“Давр харажатлари”га қуйидаги моддалар киради.
1.Сотиш харажатлари:
-товарларни темир йўл, ҳаво, автомобиль, денгиз, дарё транспортида ва от-уловда ташиш харажатлари;
-савдо ва умумий овқатланиш корхоналари сотиш бўйича харажатлари;
-сотиш бозорларини ўрганиш бўйича харажатлар (маркетингга, рекламага сарфланган харажатлар);
-юқорида санаб ўтилмаган сотиш бўйича бошқа харажатлар.
2. Маъмурий харажатлар
Маъмурий харажатларга қуйидагилар киради:бошқарув ходимларига тегишли бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;бошқарув ходимларига тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;хизмат енгил автотранспортига ва хизмат микроавтобусини сақлаш, ёллаш ва ижарага олиш харажатлари;хўжалик юритувчи субъект ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва уларни бошқариш харажатлари;бошқарувнинг техник воситалари, алоқа узеллари, сигнализация воситалари, ҳисоблаш марказларини ва ишлаб чиқаришга тегишли бўлмаган бошқарувнинг бошқа техник воситаларини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари;телекоммуникациялар хизматлари, шу жумладан: маҳаллий тармоқлар абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов; каналларни ижарага бериш; кўчма йўлдош ва пейжинг алоқа; радиочастота спектридан фойдаланиш; маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан интернет учун ҳақ тўлаш;шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари учун ҳақ тўлаш;маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун бинолар ва хоналар ижараси учун ҳақ тўлаш;маъмурий аҳамиятга эга бўлган асосий воситаларни сақлаш ва уларни тузатиш, шунингдек эскириш (амортизация) харажатлари;бошқа маъмуруий харажатлар;
3. Бошқа операция харажатлари
Бошқа операция харажатларига қуйидагилар киради:кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари, янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектда ишлаш учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бундан мустасно;лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларида чала ишларни бартараф этиш харажатларини қоплаш, шунингдек объект қошидаги омборгача транспортда ташиш чоғидаги шикастланишлар ва бузилишлар, коррозияга қарши ҳимоя нуқсонлари туфайли келиб чиққан тафтиш харажатлари (асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш) ва шунга ўхшаш бошқа харажатлар етказиб бериш ва ишларни бажариш шартларини бузган юридик шахслар ҳисобига мазкур харажатлар чала ишлар, шикастланиш ёки зарар кўриш учун жавобгар бўлган етказиб берувчи ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобига ундирилиши мумкин бўлмаган даражада амалга оширилади;маслаҳат ва ахборот хизматларига ҳақ тўлаш;аудиторлик хизматларига ҳақ тўлаш, ўтказиладиган аудиторлик хизматларига ҳақ тўлаш;зарарлар, жарималар, пенялар;бошқа операцион харажатлар.
3. Молиявий фаолият бўйича харажатлар: банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлар;мол-мулкни молиявий ижарага олиш (лизинг) бўйича фоизларни тўлаш харажатлари; чет эл валютаси билан операциялар бўйича салбий курс тафовутлари ва зарарлар; сарфланган (қимматли қоғозларга, шўъба корхоналарга ва ҳоказоларга) маблағларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар; ўз қимматли қоғозларини чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар;молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар.

Download 213,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish