Мавзунинг мақсади– молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини, уларнинг «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»да ифодаланишини, ҳар бир кўрсаткичнинг аниқланиш йўлларини, молиявий натижаларнинг умумлашган кўрсаткичлари таҳлилини ёритишдан иборат.
Таҳлил жараёнида ушбу боғлиқликнинг мураккаб тизими ўрганилади. Бу унинг вазифасини тўғри белгилаб олишни тақозо қилади. Корхонанинг молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичларни таҳлил қилиш вазифалари қуйидагилардан иборат:
молиявий натижаларни ифодаловчи барча кўрсаткичларнинг тўғри аниқланганлигини текшириш;
молиявий натижавийлик кўрсаткичларини мулкий ҳолат ва самарадорлик билан боғлиқ жиҳатларини баҳолаш;
рентабеллик кўрсаткичларига баҳо бериш ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни таҳлил этиш;
фойда ва рентабелликни оширишнинг ички имкониятларини ахтариб топиш ва чора-тадбирларини белгилаш.
«Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» (ОКУД бўйича 2-шакл) таҳлилнинг асосий ахборот манбаси ҳисобланади. Шу билан бирга, таҳлил жараёнида корхонанинг «Бухгалтерия баланси» (1-шакл), «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот» (4-шакл), «Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот» (5-шакл), «Молиявий-иқтисодий ҳолат бўйича маълумотнома» (2б шаклга 1 илова) каби ҳисоботлари, маълумотлари ва ҳисоб-китоблари қўлланилади.
Умумий молиявий натижалар, уларнинг таркиби, тузилиши ва кўрсаткичларнинг бир-бири билан боғлиқлиги
Хўжалик субъектларининг ҳисобот давридаги соф даромади ёки зарари қуйидаги элементлар асосида аниқланади:
хўжалик умумий фаолиятидан олинган даромад ёки кўрилган зарар;
фавқулодда даромад (зарар);
даромад солиғи тўлангунга қадар умумий молиявий натижа (фойда ёки зарар);
соф фойда.
Ялпи даромад хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ва асосий бўлмаган фаолиятидан олинган даромадларни ўз ичига олади. Асосий фаолиятдан даромад маҳсулот, ишлар, хизматлар, товар-моддий захиралар, бошқа активларни сотишдан, шунингдек мукофотлар, фоизлар ва дивидендлар, гонорарлар ва хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фаолиятига боғлиқ бўлган рентадан олиниши мумкин4.
Хўжалик юритувчи субъект асосий бўлмаган фаолият натижасида оладиган даромадлари даромадни аниқлашга мос келадиган моддаларни ўз ичига олади.
Биржада муомалада бўладиган қимматли қоғозларни қайта баҳолаш ва бошқалар асосий бўлмаган фаолият натижасида пайдо бўладиган даромадларга киради. Бундай даромадлар иқтисодий қарорларни қабул қилишда улар ҳақидаги ахборот фойдали бўлганлиги сабабли алоҳида қайд этилади.
Солиққа тортиладиган даромад (зарар) солиқ қонунчилигига мувофиқ белгиланган ҳисобот давридаги даромад (зарар) суммасини ифода этади.
Молиявий натижалар – хўжалик юритувчи субъектнинг фойда ёки зарар шаклида ифодаланган фаолиятининг пировард иқтисодий якунидир5.
Даромадлар ва харажатлар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиш мақсадида фаолият турларини чегаралаш йўли билан кўрсатилиши мумкин.
Даромадлар ва харажатларнинг хўжалик юритувчи субъектнинг иш натижаларини кўрсатиш имкониятини беради. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, омонат эгаларининг хусусий сармояга улушлари даромад ҳисобланмайди, хусусий сармоянинг эгалари ўртасида тақсимланиши эса харажат ҳисобланмайди.
Молиявий натижаларни молиявий ҳисоботда акс эттириш масаласи энг муҳим масала ҳисобланади. Бунда қуйидаги талабларга амал этилади:
Активларнинг кўпайиши ва мажбуриятларнинг камайиши билан боғлиқ бўлган бўлғуси иқтисодий фойданинг ўлчанган кўпайиши пайдо бўлгандадаромад молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс этади. Даромадларни тан олиш активларнинг кўпайиши ва мажбуриятларнинг камайишини акс эттириш билан бир вақтда юзага келиши лозим.
Харажатактивларнинг камайиши ва мажбуриятларнинг кўпайиши билан боғлиқ бўлган бўлғуси иқтисодий фойданинг ўлчанган камайиши пайдо бўлганда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс этади. Харажатларни тан олиш мажбуриятлардаги кўпайиш ёки активларнинг камайишини акс эттириш билан бир вақтда юзага келиши лозим.
Харажатларни белгилаш мулкни, ишлаб чиқаришни бошқариш билан ҳамда маҳсулот сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва зарарлар билан боғлиқ. Улар одатда пул маблағлари, моддий захиралар, иншоотлар, ускуналар ва бошқа активларнинг чиқиб кетиши ёки улардан фойдаланиш, ишлатиш шаклида бўлиши мумкин.
Зарарлар ҳам иқтисодий фойданинг камайганлигини билдиради ва ўз табиатига кўра бошқа харажатлардан фарқ қилмайди. Зарарлар бошқа активларни сотишда ёки табиий офатлар натижасида ҳам юзага келиши мумкин.
1
Сотишдан тушган ялпи молиявий натижа (Ямн)
=
Маҳсулот (иш, хизмат)нисотишдан келган соф тушум (Ст)
-
Сотилган маҳсулот (иш, хизмат) таннархи (Тн)
2
Асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг молиявий натижаси (Мфмн)
=
ЯМН
-
Давр харажатлари (Дх)
+
Бошқа операцион даромадлар (Бд)
3
Молиявий фаолият натижаси (Мфн)
=
Молиявий фаолиятдан келган даромадлар (Мфд)
-
Молиявий фаолиятга кетган харажатлар (Мфх)
4
Тасодифий (фавқулодда) фойда ёки зарар (Тф) (Тз)
=
Тасодифий (фавқулодда)даромад (Тд)
-
Тасодифий (фавқулодда) харажат (Тх)
5
Солиқ тўлангунга қадар бўлган умумий молиявий натижа фойда (Яф)
=
Асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг молиявий натижаси (Мфмн)
+
Мфн
+
Тф
6
Соф фойда (Сф)
=
Солиқ тўлангунга қадар умумий молиявий натижа фойда (Яф)