Асосий фаолиятнинг фойдаси (зарари)(сатр030-040+090)
100
454 607 646
1 415 400 093
960 792 447
3.12
Корхонада маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушум суммаси ўтган йилга нисбатан 1 818 575 790минг сўмга, фоизда 54 %га ортган. Сотилган маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқариш таннархи ўтган йилга нисбатан 716 665 124 минг сўмга фоизда 28.9 %га ортган.Маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишдан ялпи фойда суммаси ўтган йилга нисбатан 1 131 910 666 минг сўмга фоизда 2.2 бараварга ортган.Давр харажатлари, операцион харажатларнинг ҳам ўсиши кузатилган. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари кузатилмаган.Асосий фаолиятнинг натижаси ўтган йилга нисбатан 960 792 447 минг сўмга ёки 3.12 бараварга ортганлигини ижобий баҳолаш мумкин.
Маржинал фойда таҳлили
Бизнесни бошқарув қарорларини асослашда маржинал таҳлил муҳим роль ўйнайди. Маржинал фойда таҳлилида ўзаро алоқадорликка эга бўлган иқтисодий кўрсаткичларнинг учта гуруҳини таркиблаш мумкин. Бу кўрсаткичлар ишлаб чиқариш (сотиш) ҳажми,харажатлар (ўзгарувчан ва ўзгармас)ва фойда кўрсаткичларидир.
Мазкур усул кўпинча зарарсизлик таҳлили деб юритилади.Ушбу усул америка олимлари томонидан 1930 йилларда ишлаб чиқилган.Унинг ғоявий муаллифи асли касби инженер бўлган Уолтер Раутенштрах ҳисобланади. Услубиёт негизида, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига мувофиқликда ўзгариб турувчи ва ўзгармас ҳаражатларнинг таркибланиши туради10.
Корхонанинг маржинал даромади – сотишдан тушумдан ўзгарувчан харажатларни чегириш асосида аниқланади. Маҳсулот бирлигидан маржинал даромад ушбу маҳсулотнинг баҳоси билан унга кетган ўзгарувчан харажатларнинг фарқига тенг. Баҳо таркибида эса фақат ўзгарувчан харажатлар эмас, балки доимий харажатлар ва фойда суммаси ҳам акс этади.
Маржинал таҳлилнинг асосий жиҳатлари қуйидагилар билан характерланади:
-зарарсиз ишлаш ҳажмини аниқлаш;
-корхонанинг хавфсиз (зарарсиз) ишлаш доирасини белгилаш;
-фойданинг кўзланган ҳажмида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини белгилаб олиш;
- маржинал даромадликка эришишда доимий харажатларнинг критик даражасини аниқлаш;
-белгиланган топшириқларни уддалашда доимий ва ўзгарувчан харажатлар таъсирида маҳсулот баҳосининг критик даражасини белгилаб олиш.
Маржинал даромаднинг одатда учта тур кўрсаткичи ҳисоб-китоб килинади11: