-жадвал Захираларни баҳолаш усулларининг устунлик ва камчиликлари
№
Усуллар
Устунлиги
Камчилиги
1.
ФИФО
ТМЗларни реал баҳолаш имконини беради
Харажатларнинг эскиришига олиб келади; фойдани потенциал тарзда оширади; захиралар ҳисобини қийинлаштиради
2.
ЛИФО
Ишлаб чиқариш харажатларини реал бўлишини ва фойданинг асослигини таъминлайди
Захираларни паст баҳода баҳолашга олиб келади; захиралар ҳисобини қийинлаштиради
3.
AVECO
Фойдаланиш осон,ҳисоб- китоблар кам
Ҳақиқатдан фарқ қилувчизахиралар ва ишлаб чиқариш харажатларини баҳолашга олиб келади
4.
НИФО
Захиралар ва ишлаб чиқариш харажатларини реал баҳолаш имконини беради
Ҳар сафар харажат пайтидаТМЗлар баҳосини аниқлашбўйича кўп ҳаракат қилишталаб қилинади
5.
Нормативқиймат усули
Захиралар ҳисобини енгиллаштиради, чунки уларни қиймати бўйича қайд қилишнинг ҳожати йўқ
Норматив қиймат жорий қийматни акс эттирмаслиги вашунинг учун захиралар қийматини бузиб кўрсатишимумкин
Амалиётда хўжалик юритувчи субъектларда маҳсулотга талабнинг мавсумийлиги, бозор конъюнктурасининг ўзгариши натижасида ишлаб чиқариш фаолияти вақтинчалик тўхтатилиш ҳолатлари юз бериши мумкин. Ушбу вазиятда ишлаб чиқариш билан боғлиқ айрим харажатлар, хусусан, ушбу ишлаб чиқариш билан боғлиқ иш ҳақи, асосий воситаларга амортизация харажатлари тўхтатилмайди. Чунки ишлаб чиқариш жараёни тўхтагани билан ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча ишчи ходимлар ишдан бўшатилмайди ва бу ишчиларга уларни сақлаб туриш учун ҳеч бўлмаганда минимал даража бўлса ҳам, иш ҳақи ҳисобланади, шунингдек, ушбу ишлаб чиқариш билан боғлиқ амортизация харажатлари ҳам амалга оширилади.
Харажатлар ўзгаришига таъсир этувчи омиллар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин.
Бевосита ва билвосита моддий харажатлар ўзгаришига таъсир этувчи омиллар: моддий сарфлар меъёрининг ўзгариши; моддий сарфлар бирлиги баҳосининг ўзгариши.
Бевосита ва билвосита меҳнат ҳақи харажатларининг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар: ишчилар сонининг ўзгариши; бир ишчига тўғри келадиган меҳнат ҳақининг ўзгариши.
Иш ҳақидан ажратмаларнинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар: ажратмалар базасининг ўзгариши, ажратмалар ставкасининг ўзгариши.
Амортизация харажатларининг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар: амортизацияланадиган қиймат ўзгариши; амортизация нормаларининг, тартибларининг ўзгариши.
Бошқа харажатлар сарфига таъсир этувчи бирликлар юқоридаги таркибга кирмайдиган ва алоҳида таркибланадиган харажатларнинг турига қараб ўзгаради.
Давр харажатлари ўзгаришига таъсир этувчи бирликлар сотиш, маъмурий, бошқа операцион харажатлар таркибидан келиб чиқиб ўрганилади.
Молиявий харажатлар ўзгаришига таъсир этувчи бирликлар уларнинг шаклланиш таркибидан келиб чиқиб баҳоланади.
Фавқулодда харажатлар олдиндан режалаштирилмайди, уларнинг юзага чиқиши олдиндан кўзда тутилмайди ва тасодифий таснифга эга.