Асосий ва умумхўжалик фаолияти фойдаси (зарари), уларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўллари
Хўжалик юритувчи субъект асосий ва умумхўжалик фаолиятидан молиявий натижалари фойданинг қуйидаги кўрсаткичлари билан тавсифланади.
А).Маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади:
ЯФ=ССТ–ИТ Бу ерда:
ЯФ – ялпи фойда;
ССТ – сотишдан олинган соф тушум;
ИТ – сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи.
Б).Асосий фаолиятдан кўрилган фойда, бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тафовут, ва плюс асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар ёки минус бошқа зарарлар сифатида аниқланади:
АФФ = ЯФ–ДХ+БД–БЗ Бу ерда:
АФФ – асосий фаолиятдан олинган фойда;
ДХ – давр харажатлари;
БД – асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар;
БЗ – асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар.
С). Умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарар), бу асосий фаолиятдан олинган фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва минус зарарлар сифатида ҳисоблаб чиқилади:
УФ=АФФ+МД–МХ Бу ерда:
УФ – умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда;
МД – молиявий фаолиятдан олинган даромадлар;
МХ – молиявий фаолият харажатлари.
-жадвал Асосий ва умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда зарарлар таҳлили
Асосий фаолият натижаси кўрсаткичлари
Сатри
Ўтган йил
Ҳисобот йили
Фарқи (+,-)
Ўсиши, %
Маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушум
010
3 362 225 550
5 180 801 340
1 818 575 790
154.0
Сотилган маҳсулот (иш ва хизмат)ларнинг таннархи
020
2 474 622 038
3 191 287 162
716 665 124
128.9
Маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишнинг ялпи фойдаси (зарари) (сатр 010-020)
030
887 603 512
1 989 514 178
1 131 910 666
224.2
Давр харажатлари, жами (сатр050+060+070+080), шу жумладан:
Асосий фаолиятнинг фойдаси (зарари) (сатр 030-040+090)
100
454 607 646
1 415 400 093
960 792 447
3.12
Молиявий фаолиятнинг даромадлари:
110
Дивидендлар шаклидаги даромадлар;фоизлар шаклидаги даромадлар;молиявий ижарадан даромадлар;валюта курси фарқидан даромадлар; молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари
120-160
269 112 080
506 789 162
237 677 082
188.1
Молиявий фаолият бўйича харажатлар:
170
Фоизлар шаклидаги харажатлар;Молиявий ижара бўйича фоизлар шаклидаги харажатлар; валюта курси фарқидан зарарлар; молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар
180-210
159 047 300
833 455 050
674 407 750
523.9
Умумхўжалик фаолиятидан молиявий натижа
564 672 426
1 088 734 205
524 061 779
192.9
Корхона умумхўжалик фаолиятидан молиявий натижалар таҳлилидан шуни хулоса қилиш мумкинки, ўтган йилга нисбатан умумхўжалик фаолияти натижаси 524 061 779 минг сўмга ёки 192.9 фоизга ортган. Бу ўзгаришлар асосан асосий фаолият натижасидаги ижобий фарқланишлар ҳисобига рўй берган. Негаки, жорий даврда молиявий фаолиятдан даромадлар 188.1 фоизга ўсган ҳолда, молиявий фаолиятдан харажатлар 523.1 фоизга ортиши кузатилган. Яъни молиявий фаолиятдан даромадлардаги ўзгаришлардан 3 баравар кўп харажатлар ортишига йўл қўйилган.
Хўжалик умумий (оддий) фаолиятидан келадиган даромадлар ва харажатлар моддалари муайян миқдорга етса ва хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти операциялари мазмуни жуда муҳим бўлса, бу моддаларнинг моҳияти ва миқдори очиб кўрсатилиши керак.
Молиявий ҳисоботларга тушунтиришларда очиб кўрсатишни талаб қиладиган муҳим хўжалик операцияларига қуйидагилар киради14:
-маҳсулотни сотишнинг соф қийматига қадар ТМЗни қайта баҳолаб,камайтириш ёки асосий воситалар қиймати тикланмай туриб, уни қайта баҳолаб нархини арзонлаштириш, шунингдек бундай қайта баҳолашларни бекор қилиш;
-хўжалик юритувчи субъект фаолиятини кечиктириш, шунингдек кечиктиришга харажатлар бўйича ҳар қандай захираларни бекор қилиш;
-узоқ муддатли инвестицияларни тугатиш;
-фаолиятини тўхтатиш;
-суд жараёнларини йўлга қўйиш;
-захираларни бекор қилиш.