5-мавзу. Корхонанинг инновацион стратегияси ва инновацион салоҳияти. Режа


- расм. Инновацион стратегия интеграцияси



Download 158,76 Kb.
bet9/11
Sana25.06.2022
Hajmi158,76 Kb.
#704309
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5 маъруза

5.3- расм. Инновацион стратегия интеграцияси

Корхонанинг инновацион стратегияси – рақобат стратегияси бўлиб, инновацион ёндошув асосида корхона ривожини таъминлашга йўналтирилади. Унинг ўзига хос мантиқий тузилиши асосида менежмент олдига қўйилган вазифалар бажарилади ва танланган таянч стратегия ёрдамида корхона ривожи таъминланади.


Корхонанинг технологик стратегияси
Бозор муносабатлари иштирокчилари дастлаб моддий неъмат ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзининг жорий ва истиқболдаги рақобат-бардошлигини сақлаб қолиш мақсадида мустақил ва мақсадга мувофиқ технологияни шакллантириш ва амалга оширишга маъсул бўлишади.
Технологик стратегияга нисбатан анъанавий тассавур корхоналар стратегик ривожланишининг замонавий моделига аксарият ҳолатларда тўғри келмайди. Ушбу ҳолат биринчидан, корхона бизнесига таъсир этувчи ташқи омиллар ва қўлланиладиган технологияларнинг мураккаблиги ва хилма хиллиги ҳамда илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларининг технологик ўзгаришлардаги стратегик аҳамияти билан изоҳланади.
Фаолияти бизнесга йўналтирилган корхоналар одатда таянч сифатида рақобатбардошлик афзаллигини яратишни маъқул кўришади. Кейин эса технологик таянч ривожланиш билан мувофиқлаштирилган бизнеснинг баланслашган моделини яратишга асосий эътиборни қаратади. Шундай қилиб, ишлаб чиқилган модел ўзининг мазмуни ва моҳияти жиҳатидан такрорланмайдиган моделга айланади. Шу билан бирга корхона рақобатнинг бошқа афзалликларини инкор этмайди, одатда асосий эътибор барқарор ривожланиш омилларига қаратилади.
Корхона муваффақияти ва унинг бозордаги мавқеи истеъмолчиларни бозордаги бошқа рақобатчиларга нисбатан яхшироқ қондириши билан баҳоланади. Бунда айнан технологик омил мақсадга эришишнинг муҳим омили сифатида намоён бўлади. Бизнес стратегиясида технологик жараёнларнинг интеграцияси ва самарадорлиги бизнесни режалаштиришнинг муҳим йўналиши ҳисобланади. Ушбу йўналишнинг аҳамияти ва долзарблиги ўсиб боради. Сабаби, технологик жараёнлар тез ўзгаради, мураккаблашади. Чунки бозорда истеъмолчилар диди, хохиши уларнинг товарлар истеъмол хусусиятига талаби тез ўзгаради. Корхоналар бозор талабларига мос ривожланишни таъминлаш ва истеъмолчилар талабига мос келадиган товарларни ишлаб чиқариш мақсадида янги ва мураккаб технологияларни қўллашга мажбур бўлади.
Таъкидлаш ўринлики, рақобатнинг кескинлашуви ва иқтисодиётнинг интеграциялашуви ҳам технологик жараёнларнинг тезлашувига олиб келади. Аммо технологик ресурслар ва мақсад ўртасидаги алоқани ўрнатиш ва самарали мувофиқлаштиришда жиддий илмий-техник ҳамда ташкилий муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Унинг ечимини топиш корхоналар инновацион менежментининг вазифаси ҳисобланади.
Бизнес оламида рақобатнинг кескинлашуви нафақат мутахассисларни балки тармоқ менежерларини ҳам эътиборини ўзига тортмоқда.
Технологик стратегия корпоратив стратегия тизимида корхона олдида турган жорий ва истиқболдаги технологик муаммолар билан узвий боғлиқдир. Бу корхонанинг интеграл ривожланиш стратегиясининг таркибий қисми бўлиб, ўзида техник-технологик инновацияни мужассамлаштиради. У стратегик мақсад (бизнес мақсади) ҳамда корхонани барқарор ривожлантиришнинг технологик устуворлигини ўрнатиш билан боғлиқ хавф-хатар ўртасидаги интеграцияни амалга оширишга ёрдам беради ва корхона ресурсларини бошқаришнинг динамик омили сифатида қаралиб, корхонада яратилаётган қийматнинг ўсишига катта ҳисса қўшади.
Инновацион жараёнларни бошқаришда технологик стратегиянинг ўрни беқиёсдир. Уни корхонанинг стратегик мақсади ҳамда технологик устуворликни ўрнатишдаги хавф-хатар ўртасидаги интеграциялашган алоқа механизми сифатида қараш лозим. Технологик стратегия инновацион жараёнларни бошқариш тизимида илмий-техник ва тажриба конструкторлик ишлари, технология ва бизнес ўртасидаги мутаносибликни ўрнатишга йўналтирилган бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • техник-технологик инновациянинг манбаи ва ўрни;

  • технологиядан фойдаланиш даражаси;

  • истиқболда технологияга бўлган эҳтиёж;

  • бизнес билан технология ўртасидаги интеграция даражаси;

  • тегишли технологияни қўллаш жараёнида корхонанинг абсолют ва нисбий позицияси;

  • корпоратив мақсадни амалга ошириш учун зарур бўладиган технологик ривожланишнинг барча йўналишларидаги ўзгаришлар.

Технологик стратегия ҳамма вақт узоқ муддатга мўлжалланган мақсадни ўз ичига олади ва инновацион дастур ва лойиҳани амалга ошириш натижасида корхонанинг рақобатбардошлик афзаллигини таъминлашга йўналтирилган бўлади. Рақобатбардошлик қуйидагилар ҳисобига эришилади:

  • корпоратив технологик ва инновацион тадқиқотнинг ҳамкорлиги;

  • технологик мўлжалланган қарорни ташкилий-услубий қўллаб қувватлаш;

  • корхонанинг эришиш мумкин бўлган технологик ва илмий ривожланишини амалда бажариш;

  • технологик ривожланишнинг услубий ва ташкилий бошқарув таъминоти.

Технологик стратегия корхона олдига қўйилган стратегик вазифалар ва мавжуд ресурсларни ҳисобга олган ҳолда унинг устувор йўналишларини, техник-технологик инновациянинг навбат билан жорий этилишини ўрнатади. Бу компаниянинг технологик таркибини бошқариш инструменти бўлиб, корпоратив мақсадга эришишнинг энг маъқул йўли ҳисобланади.
Корхонанинг технологик стратегияси мазмунини тармоқларнинг ривожланиш қонуниятлари, технологик ва инновацион фаолият интенсивлиги, ташқи ва ички муҳитнинг ўзгариши ва бошқалар белгилаб беради.
Технологик стратегиянинг объектлари:

  • корхона технологиялари мажмуи (амалдаги, сотиб олинган, ишлаб чиқарилаётган, синовдан ўтаётган);

  • ушбу мажмуани ўзгариши билан боғлиқ барча ишлаб чиқариш, ижтимиой-иқтисодий фаолият.

Технологик стратегия билан бизнес стратегия ўртасидаги алоқа менежментининг фундаментла вазифаси бўлиб, корхона ривожланишининг узоқ муддатга мўлжалланган стратегиясини ишлаб чиқишда муҳим ўринни эгаллайди. Технологияни бизнес жараёни билан интеграциялашувида инсон ресурслари салоҳияти, корхонанинг инновацион маданият даражаси, ҳамда бизнес модели доирасида ривожланишининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. Ушбу ҳолат корхона иқтисодининг юксалишига, яъни рақобатчи эришишни орзу қилган амалий натижаларга олиб келиши лозим.
Интеграциянинг энг мураккаб босқичи корхонанинг ташқи муҳитини, истеъмолчилар эҳтиёжини, дистрибьюторлар, хомашё етказиб берувчилар, илмий-техник маҳсулот, хизмат ва бошқаларни ҳисобга олиш зарур бўлади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда бир нечта умумий хулосалар қилиш мумкин.
1. Технологик стратегиядаги асосий мақсад – корхонанинг инновацияга асосланган рақобатбардошли стратегиясини шакллантириш элементлари ўртасидаги миқдорий ва сифат алоқаларининг бир-бирига мос тушушини таъминлашдир.
2. Технологик стратегияни амалга оширишда йўналишлар бўйича қарорлар қабул қилиш муҳимдир:
- таянч (анъанавий) ва истиқболли (радикал) технологик инновацияларнинг мутаносиблиги;
- корхонанинг ички ва ташқи инновацион салоҳияти;
- корхона инновацион фаолиятини қўллаб қувватлаш учун зарур ресурсларни марказлаштириш даражаси;
- жаҳон миқёсидаги инженерлик хизмати даражасига эришиш мақсадида режалаштирилган узоқ ва қисқа муддатли инновациялар мутаносиблиги ва бошқалар.
3. Технологик стратегия ҳамма вақт янги инновацион алоқаларни лойиҳалаштиришни назарда тутади. Узоқ муддатга мўлжалланган стратегияни амалга оширишда одатда корхонанинг технологик базасини янгилаш ва қайта тиклаш учун зарур бўлган фаолият турларини ўз ичига олади.
4. Стратегияни амалга ошириш йўлидаги тўсиқларни енгиб ўтиш учун менежмент корхонанинг инновацион фаолиятини амалга оширишга хизмат қилмоғи лозим. Бунинг учун илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба конструкторлик ишлари базасини мустаҳкамлаш, кўп тармоқли ташкилий тузилмани шаклланишига ёрдам бериш, комплекс инжиринг хизматларини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва инновацион фаолиятнинг барча даражаларида юқори малакали ходимларни қўллаб қувватлаш лозим.
5. Техник ва технологик инновацияга мослашиш ва қўллаш бўйича тажрибалар шундан далолат берадики, уни жорий этиш илмий-техник ва ташкилий қарорларни қабул қилиш учун зарур тезкор ва ўзгарувчан ахборотларга кўп жиҳатдан боғлиқ. Ушбу жараён бир томондан узоқ муддатга режалаштирилган технологик ўзгаришларни ҳисобга олишни, иккинчидан жорий режа доирасидаги ишларни ҳам жадаллаштиришни талаб этади.
6. Функционал бўлинмалар даражасида корхона менежменти стратегиясини амалга оширишнинг ўзига хос усуллари, воситаларини қўллайди (дастур, лойиҳа, ташкилий-техник тадбирлар). Кўпгина мутахассислар ва менежерлар технологик муваффақиятга эришишни корхона томонидан ишлаб чиқилган норасмий режаларга боғлайди. Аммо узоқ муддатга мўлжалланган технологик стратегияларни ўзгарувчан шароитда фаолият қўрсатаётган корхона қандай қилиб самарали амалга ошириш мумкин? деган саволга жавоб очиқлигича қолмоқда.
7. Корхоналар инновацион инфратузилмасининг шаклланиш даврида технологияга йўналтирилган қарорлар устувор бўлиши лозим. Чунки ушбу қарор илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари ташкилотлари томонидан бажарилган ишларнинг охирги натижаларини жорий этиш, лойиҳаларни жорий этишни таъминлайди.
Корхоналарда инновацион жараёнларни бошқариш тизимининг муҳим таркибий қисмини технологик стратегия ташкил этади. Инновацион стратегиянинг маълум турларига қатор технологик стратегиялар мос тушиши мумкин.
Корхонани самарали бошқаришда инновацион жараёнлар билан технологик стратегия ўртасидаги муносабат ҳамда стратегик менежментнинг инновацион ёндошувини қўллаб-қувватлаши инобатга олинади.
Инновацион жараёнларни бошқариш қуйидагиларда ўз аксини топади:

  • қисқа муддатли бошқарувда корхонанинг тактик йўналиши;

  • узоқ муддатга мўлжалланган бошқарувда асосий йўналиш технологик стратегияни ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Инновацион жараёнларни бошқариш корхона стратегик мақсади ва технологик ресурслари ўртасидаги узвий алоқани таъминлаш асосида технологик стратегияни шакллантириш ва жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.
Технологик стратегия корхоналарда инновацион жараёнларни амалга оширишнинг ажралмас таркибий қисми сифатида намоён бўлади. Корхоналар рақобатбардошлик афзалликларини сақлаб қолиш ва уни қўллаб қувватлаш, юқори даражада самарали фаолият юритиш учун инновацион жараёнларни ва технологик стратегияни биргаликда бошқариш давр талабидир.
Технологик стратегияни ишлаб чиқишда иккита ўзаро бир-бири билан боғлиқ инновацион фаолият йўналишини ҳисобга олиш зарур:

  • янги усуллар, технология, техник восита ва жиҳозлар, жумладан олиб борилаётган ва тугалланган илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари, инновацион лойиҳа ва дастурни қўллаб қувватлаш даражасида сотиб олинган патентлар ва рухсатномалар; лойиҳа ва дастурлар (корхонада ишлаб чиқилган бошқа ташкилотлар томонидан тайёрланган, ҳамкорлик доирасида бажарилган);

  • технология, техник воситалар ва жиҳозларни яратиш ҳисобига илгари ишлаб чиқилган усуллар, воситалар ва технологияларни кенг миқёсда жорий этиш; инновацион режа доирасида қўлланиладиган усуллар, воситалар, жиҳозлар ва технологияни сотиб олиш.

Шу нуқтаи назаридан қуйидагилар зарур:

  • ташкилий тўсиқларни енгиб ўтиш имконини берадиган ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта эътиборни қаратиш;

  • ғоялар, инновациялар, технологиялар ва уларга мос ресурсларни ўзлаштириш технологияси ва бозор чекловларига эркин ва самарали бозор ёндошувига маъсулият билан ёндошиш;

  • инновацияни жорий этиш ва унинг мониторингини олиб бориш;

  • инновациянинг корхона стратегик мақсадлари ва тегишли соҳа фаолиятидаги технологик ривожланиш мониторинги натижалари билан узвий алоқасини таъминлаш;

  • корхона бизнеси талабларидан келиб чиққан ҳолда ички ва ташқи илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари ва бошқа инновацион янгиликларнинг ўзаро бир-бирига мослигини таъминлашга алоҳида эътиборни қаратиш.

Бундан ташқари инновацион жараёнларни бошқариш билан боғлиқ бўлган, технологик стратегияга йўналтирилган ўзига хос фаолият йўналишига асосий эътиборни қаратиш лозим:

  • корхонанинг ривожланиш концепциясини қўллаб-қувватловчи стратегик амалий тадқиқот ва илмий ишланмалар;

  • корхонанинг ишлаб чиқариш – тижорат даврига оид вертикал интеграцияни таъминловчи интеграциялашган технологик стратегия;

  • янги технологияларнинг йўналиши ва кенг тарқалиши билан боғлиқ стратегия бўйича қабул қилинган қарорлар;

  • тармоқ ва минтақавий сиёсатга алоқаси бўлган технологик стратегия йўналишлари;

  • инсон ресурслари ҳаракатини (барча натижалар, хусусан таълим, ўқитиш ва бошқалар) қўллаб-қувватловчи стратегия.

Илмий-техник сиёсат – кенг маънодаги раҳбарлик тамойиллари ва тавсияномалар мажмуи бўлиб, илмий-техник ва технологик қарорлар қабул қилиш имкониятлари ва шарт-шароитини белгилаб беради. Унга хос бўлган жиҳат шундан иборатки, корхонанинг инновацион ривожланиш даврида қайта кўриб чиқилмайди ва барқарорлик сақланиб қолинади.
Корхонанинг инновацион жараёнларни бошқаришдаги энг муҳим элементларидан бири технологик стратегиянинг илмий-техник сиёсатга мос ҳолда олиб борилишдир. Унда қуйидагиларга эътибор берилади:

  • илмий-техник муаммолар, технологиялар, техник воситалар ва тизимлар бўйича технологик устуворликни асослаш;

  • корхона учун стратегик дастурни ишлаб чиқиш;

  • корхона учун инновацион дастурларни ишлаб чиқиш ва жамлаш;

  • илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари учун дастурлар портфелини ишлаб чиқиш;

  • инновацион дастур ва лойиҳаларни бошқариш.

Корхонанинг илмий-техник сиёсати шаклланишига оид алгоритмнинг йириклаштирилган кўриниши уч босқични ўз ичига олади:

  • корхонанинг корпоратив мақсадидан (бизнес мақсади) келиб чиққан ҳолда мавжуд ёки прогноз қилинаётган муаммоларни аниқлаш ва таҳлил қилиш;

  • корхона ва унинг таркибий бўлинмалари бўйича технологик устуворлик тизимини шакллантириш (илмий-техник ва ривожланишнинг устувор йўналишлари бўйича);

  • илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини режалаштириш – тармоқлараро ва тармоқлар дастури, лойиҳалар, илмий-техник ва тажриба конструкторлик ишларининг муҳим йўналишларини корхонанинг илмий-техник ривожланишининг устувор мақсадларини амалга оширишга қаратиш.

Илмий-техника сиёсатини технологик йўналишлари бўйича қабул қилинадиган қарорларга мос бўлиб, уни учта йириклаштирилган категорияга бўлиш мумкин:

  • технологик прогноз, технологияни танлаш, жорий этилаётган технологияни тартибга солиш, технологияни сотиб олиш шакли;

  • технологиянинг тарқалиши (лойиҳани баҳолаш ва танлаш, рсурсларни тақсимлаш ва назорат қилиш);

  • технологик ташкилий ва бошқарув инфратузилмаси, корхонанинг технологик стратегияси (илмий-техник сиёсатни ҳисобга олган ҳолда), прогноз аналитик ва диагностик-технологик тадқиқотлар олиб бориш бўйича тегишли ташкилий ҳамда технологик қарорлар қабул қилиш имконини беради.

Технологик прогнозлаштириш – фаннинг асосий йўналишлари ва тараққиёт этиш тезлигини кўра билиш, технология ва техникани ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш, молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар, ривожланишнинг ижтимоий-иқтисодий омиллари ва уларнинг ўзаро алоқадорлигини таъминлашдир. Прогноз инновацион жараёнларни бошқаришнинг илмий асосидир. Прогноз корхона менежментининг муҳим таркибий қисми бўлиб, директив характерга эга эмас.
Корхонада технологик прогноз мақсадларига қуйидагилар киради:
- корхона бизнесини ривожлантиришнинг технологик муаммоларини ечиш;
- бизнес муаммосини ҳал этишга жиддий таъсир кўрсатадиган технологияга талабни аниқлаш ва уни корхонанинг тегишли ривожланиш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда баҳолаш;
- корхонага зарур бўлган технологияни қўллаб қувватлашни таъминлайдиган яъни унга мос келадиган стратегик ҳаракат ва техник тадбирларни ишлаб чиқиш;
- корхона фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари ва сервис хизмати.
Илмий-техник прогнозлаш тизимининг асосий элементлари қуйидагилар ҳисобланади:
- прогнозни ишлаб чиқишда иштирок этадиган корхоналарнинг минтақавий-ишлаб чиқариш объектлари;
- минтақавий ишлаб чиқариш объектлари таркибини прогнозлаш.
Прогнозлашнинг асосий вазифалари таркиби ўз ичига икки босқичли прогноз қилиш тартибини олади:
- объектни прогноз қилишнинг прогноз-аналитик тадқиқотлари;
- компания технологик стратегиясининг олдинги босқичдаги асосий йўналишлари натижаларининг шаклланиши.
Прогноз аналитик тадқиқот қуйидаги вазифалар мажмуини ечишни назарда тутади:
- прогнозлашнинг бошланғич шароити тавсифномаси ва унинг таҳлили – прогнозлаш объектларининг минтақавий – ишлаб чиқариш технологик тузилмаси ва уларнинг ўхшашлиги;
- хомашё базасининг таркиби, ривожланиш вариантларини баҳолаш ва бошқалар;
- технология таъсирининг умумлашган таҳлили – илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини ҳисобга олган ҳолда асосий ишлаб чиқаришнинг ривожланиш таҳлили;
- истиқболни назарда тутган ҳолда илмий-технологик муаммонинг йўналишларини баҳолаш;
технологик ишланмалар салоҳиятини аниқлаш – ишлаб чиқариш ва асосий жараёнлар самарадорлиги кўрсаткичларини баҳолаш ва бошқалар.
Корхонанинг мақсадли устувор йўналиши жаҳон стандартлари талабига жавоб берадиган, қайта ишлаш ва сотиш рентабеллигини таъминлай оладиган янги технологияларни (техник-технологик инновацияни) ва бошқариш усулларини жорий этишни тақозо этади.
5.4-расмда технологик прогноз ва илмий-техник сиёсатни ҳисобга олган ҳолда компаниянинг технологик стратегиясини ишлаб чиқишда бизнес мақсади ва технологик ресурсларнинг интеграция жараёни келтирилган.
Бизнес стратегияси корхонанинг аниқ фаолият йўналиши бўйича олинадиган фойдани кўра билиш мақсадини аниқлаб беради. Бошқа стратегиялар бизнесни амалга оширишга кўмаклашади. Технологик стратегия бизнес стратегиянинг муҳим таркибий қисми бўлиб, корхонанинг бошқа стратегиялари билан узвий боғланган бўлади. Унинг мақсади аниқ бўлиб, асосан “физик” жараёнларни ўз ичига олади. Бу жараёнлар баҳолаш, танлаш, сотиб олиш ёки ишлаб чиқиш, синаш, жорий этиш, фойдаланиш, технологик трансферт, ноу-хау билан узвий алоқадорлик, инновация ва корхона ходимлари касбий маҳоратини ўз ичига олади.






Download 158,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish