5-мавзу. Корхонанинг инновацион стратегияси ва инновацион салоҳияти. Режа



Download 158,76 Kb.
bet6/11
Sana25.06.2022
Hajmi158,76 Kb.
#704309
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5 маъруза

Ҳимояланиш стратегияси бизнеснинг барбод бўлиши ёки камайиши муаммоси пайдо бўлганда қўлланилади. Ушбу стратегия корхона фаолиятини сақлаб қолишда кенг қўлланилади. Корхона фаолиятини сақлаб қолиш стратегияси мавжуд бозорда назоратда бўлган улушини сақлаб қолишни мақсад қилиб қўяди. Корхонанинг барча бўлинмалари бирлашади. Энг муҳим товарларнинг бозордаги ўрни аниқланади. Ихтисосликка мос келмайдиган ва кам фойда берадиган тармоқлар қисқаради. Харажатларни назорат қилиш кучаяди ва уни қисқартириш йўлларини топишга асосий эътибор қаратилади. Янги техника ва технологияни жорий этиш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш ва янги маҳсулотлар яратиш бўйича мунтазам изланишлар олиб борилади. Корхонани таркибий ўзгартириш вазифаси ҳал этилади, натижада корхона истиқболда янги ўсиш имкониятига эга бўлишига ишонади.
Корхонани сотиш деганда одатда анъанавий бизнес имкон даражасида маълум вақтга қадар ўз фаолиятини сақлаб қолади. Лекин истиқболда корхонанинг фаолият юритиш имкони бўлмаган ҳолат тушунилади. Амалиётда бундай стратегия рақобат кураши давомида корхона стратегиясида жиддий хатолар натижаси сифатида намоён бўлади. Жумладан корхонанинг барқарор ривожланишида инновацион омилнинг жиддий баҳоланмагани туфайли вужудга келади.
Юқорида қайд этилган стратегиялар ичида энг мураккаби корхонанинг инновацион салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган стратегия ҳисобланади.
Оптимал ва паст харажатлар стратегияси.
Оптимал харажатлар стратегиясининг асосий ғояси корхона харидорлар талабига жавоб берадиган ёки талабдан ошиб кетадиган маҳсулотларни яратишдан иборат. Шу билан бирга харидорларни баҳони оқилона ўрнатилганлигига ишонтиради. Корхона “сифатли хизмат кўрсатиш – тавсифномалар асосида жалб этиш” орқали бозорда бир хил сифатга ва ўринга эга бўлган маҳсулотларни рақобатчиларга нисбатан камроқ харажатлар билан ишлаб чиқаради. Бу стратегияни қўллаётган корхоналар бир пайтнинг ўзида харажатларни ҳам бошқаради ва маҳсулотни такомиллаштириш ёки унинг янги турини яратишни ҳам бошқаради.
Ушбу стратегияни узоқ вақтдан бери қўллаётган корхоналардан энг машҳури Toyota Motor Co. Бу корхона маҳсулот сифати юқори ва ишлаб чиқариш харажатлари рақобатчиларникига нисбатан кам. У дастлаб кенг доирадаги харидорларга жуда сифатли ва арзон автомашиналарни тавсия этар эди. Кейинчалик ушбу корхона нуфузли автомобиллар бозорига кириб боришга қарор қилди. Мазкур корхонанинг стратегиясига хос учта жиҳати бор эди. Биринчидан, юқори сифатли автомобилларни кам харажат сарфлаб ишлаб чиқариш тажрибасини, нуфузли машиналар ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш ва рақобатчиларга нисбатан хражатларни камайтириш. Иккинчидан, маҳсулот баҳосини рақобатчиларга нисбатан тушириш ва кўпроқ харидорларни ўзига жалб қилиш. Учинчидан, анъанавий сотиш тизими билан боғлиқ бўлмаган дилерлар тизимини шакллантириш, мижозларга шахсий мулоқот ва муносабат хизматини кўрсатиш.
Бу стратегия соф стратегияга нисбатан самаралироқ ҳисобланади. Чунки амалиётда харидорлар маҳсулот баҳосига ҳам, сифатига ҳам эътибор беради.
Харажатлар бўйича етакчи бўлиш учун қиймат яратиш занжирида умумий харажат рақобатчилар умумий харажатларидан пастроқ бўлиши зарур. Бунга икки йўл билан эришиш мумкин:

  • рақобатчиларга нисбатан ҳамма операцияларни сифатли бажариш;

  • қиймат яратиш занжирини такомиллаштириш, операцияларни унификациялаш (ихчамлаштириш ёки бирлаштириш) ёки харажатлар юқори бўлган бўғинларни бартараф этиш.

Ушбу стратегия қуйидаги шароитларда яхши самара беради:

  • сотувчилар ўртасида баҳоли рақобат кучли бўлганда;

  • маҳсулот сифати (стандарт талабига жавоб берса) истеъмолчилар эҳтиёжини қондирса;

  • баҳога таъсир этадиган харидорлар мавжуд бўлганда;

  • харидорларнинг бир товар туридан иккинчисига ўтиб кетиши қўшимча харажатни талаб қилганда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу стратегия ўзига хос афзалликларга эга бўлиши билан бирга хавф-хатардан холи эмас. Улар қуйидагилар ҳисобланади:

  • рақобатчилар технологияни кескин ривожлантириб юборса, корхона рақобат устунлигини йўқотиб қўйиши мумкин;

  • корхона фақат харажатларни камайтириш тўғрисида бош қотирса, бошқа имкониятларни бой бериб қўйиши мумкин;

  • харидорларнинг диди, талаби ўзгариб кетса маҳсулотга талаб тушиб кетиши мумкин.

Корхоналар учун “паст харажат” мутлоқ ғоя бўлиб қолмаслиги керак.
Глобал рақобат ва доимий ўзгариб турувчи ташқи муҳит шароитида корхоналарнинг ривожланиш стратегиясининг асосий вазифаси рақобатбардошлик қобилиятини сақлаб қолиш ва ишлаб чиқариш – тижорат фаолиятининг рентабеллигини талаб даражасида сақлаб туриш ҳисобланади.
Ушбу вазифани бажариш учун корхонанинг бозордаги ўрнини кўра билиш муҳимдир. Унга қуйидагилар киради:

  • корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва замонавий ускуналарни, техника ва технологиянинг мавжудлиги ва улардан самарали фойдаланиш;

  • корхонанинг иқтисодий салоҳияти – ишлаб чиқариш харажатларининг пастлиги, корхонанинг молиявий барқарорлиги;

  • корхонанинг маркетинг салоҳияти – самарали маркетинг хизмати, сотиш йўлларини такомиллаштириш;

  • инновацион салоҳият.

Корхона стратегиясини ишлаб чиқиш учун стратегик менежмент бўйича таянч билимга эга бўлиш лозим. Стратегик менежмент ўз ичига корхона стратегиясининг шаклланиши ва ривожи бўйича менежмент хатти-ҳаракатларининг изчил таъсирини ўзида мужассамлаштиради. Стратегик режалаштириш стратегик менежмент доирасида амалга оширилиб ўз ичига стратегияни танлаш изчиллигини, барча жараёнлар билан боғлиқ ҳаракатлар мажмуини, инвестицион режалаштириш жараёнини атрофлича баҳолашни тақозо этади. Корхона стратегиясининг шаклланиши ва жорий этилиши, юқорида қайд этилган стратегик ривожланиш турлари бўйича 5.1 расмда келтирилган.
Инновацион жараённи бошқаришдан мақсад – бевосита корхонанинг ишлаб чиқариш тижорат самарадорлигини оширишдир. Илмий техник тараққиёт корхона рақобатбардошлик қобилиятини узоқ вақт сақлаб қолиш афзаллигини таъминлашга қаратилган бўлиб, қабул қилинган стратегик курсни жорий этишни барча шароитларини тармоқ ва корпоратив даражада амалга оширишни таъминлайди. Ўз навбатида илмий-техник тараққиёт асосида корхона фаолияти самарадорлигини ошириш, корхонанинг инновацияга асосланган рақобатбардош стратегиясини шакллантириш ва танлаш орқали амалга оширилади.
Корхоналарда стратегияни шакллантириш ва жорий этишга инновацион ёндошувни, инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ёки сотиб олиш, бозорда тегишли сегмент доирасида етакчиликни сақлаб қолиш ва аниқ мақсадга эришиш учун оқилона қарор қабул қилиш тушунилади.

Ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, таркибий ўзгаришлар

Бозорни ўрганиш






Корхона салоҳиятини ўрганиш



Стратегияни табақалашуви






  • Маркетинг стратегияси

  • Товар стратегияси

  • Сотиш стратегияси

  • Ишлаб чиқариш стратегияси

  • Инновацион стратегия

  • Бошқарув стратегия

  • Интенсив ўсиш стратегияси

  • Интеграл ўсиш стратегияси

  • Диверсификацияланган ўсиш стратегияси

  • Инвестицион ўсиш стратегияси

  • Ҳимояланиш стратегияси

  • Оптимал ва паст харажатлар стратегияси

Стратегия турини танлаш

Стратегия турини аниқлаштириш ва уни танлаш









Стратегияни баҳолаш, ифодалаш ва тасдиқлаш



Молиялашни ташкил этиш

Бизнес режани ишлаб чиқиш







  • Бизнес режани баҳолаш ва тасдиқлаш

  • Лойиҳани аниқлаштириш, жорий этиш ва мониторинг олиб бориш

  • Лойиҳани жорий этиш натижаларини баҳолаш

  • Молиявий режа

  • Операциялар бўйича режа

  • Ишлаб чиқариш режаси

  • Хуқуқий режа

  • Экологик режа






Download 158,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish