5-мавзу. Корхонанинг инновацион стратегияси ва инновацион салоҳияти. Режа


-расм. Технологик стратегияни ишлаб чиқиш



Download 158,76 Kb.
bet10/11
Sana25.06.2022
Hajmi158,76 Kb.
#704309
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5 маъруза

5.4-расм. Технологик стратегияни ишлаб чиқиш
Технологик стратегия бизнес стратегия билан узвий боғлиқлиги сабабли, алоҳида ишлаб чиқилмаслиги лозим. Шу билан бир вақтда корхонанинг ривожланиш стратегияси билан келишилган ва унга эришишни кафолатлайдиган бўлмоғи зарур. Таъкидлаш ўринлики, технологик имконият ва ресурслар корхонанинг узоқ муддатли мақсадини амалга оширишга хизмат қилмоғи даркор.
Корхонанинг аниқ бизнес стратегияси доирасидаги технологик стратегияси қуйидагиларни ҳисобга олмоғи зарур:

  • корхона фойдалана оладиган технологиянинг таъсирини туркумлаш ва йириклаштирилган таҳлил олиб бориш;

  • технологик ишланманинг салоҳиятини баҳолаш ва бизнеснинг энг муҳим технологик йўналишлари портфелини ва унинг истиқболини аниқлаш;

  • ихтисослашган ва фойдаланилаётган технологияга нисбатан такомил-лашган ва инновацион фаолиятга йўналтирилган технологик портфелни шакллантириш ҳамда асосий технологик касбий соҳани аниқлаш;

  • корхонанинг ичида ва ташқарисида ўқув жараёнини такомиллаштириш, янги технологияларни ишлаб чиқиш имкониятларини кенгайтириш;

  • технологиядан оладиган фойда ҳисобига корхонанинг синергетик самарасига эришиш.

5.1-жадвал
Корхона технологик стратегиясини танлашга таъсир этувчи омиллар матрицаси




Фан

Кенг қамровли

Ахборот

Махсус етказиб берувчилар

Техник-технологик инновация манбаи

ИТИТКИ ташкилотлари:

  • университетлар;

  • инжиринг;

  • илмий-техник марказлар

  • Ишлаб чиқариш тизими;

  • инжиринг хизмати;

  • махсус етказиб берувчилар

  • Ахборотлар тизими;

  • инжиринг хизмати;

  • махсус етказиб берувчилар

  • Кичик корхоналар;

  • лойиҳалар;

  • трансферт;

  • технология




Технологик траектория

  • Синергия;

  • янги махсулот;

  • фан ва техника эришган янги натижалар

  • самарадорлик;

  • ишлаб чиқариш мажмуи;

  • маҳсулот турлари

Ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва тақдим этиш мажмуи ва самарадорлиги

Илмий- техник ва технологик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи махсус фирмалар

Корхона маҳсулотлари гуруҳи

  • Истеъмол бозори маҳсулотлари;

  • корхоналар бозори маҳсулотлари

Маркетинг стратегияси доирасидаги узоқ муддатли товар муносабатлари

Молиявий хизмат, сотиш ва бошқалар

  • Техник восита;

  • жиҳозлар, ускуналар;

  • материаллар;

  • дастурий таъминот ва бошқалар

Менежмент-нинг стратегик муаммоси

  • Инновацияга асосланган рақобат стратегиясини ишлаб чиқиш;

  • интеллектуал активларни бошқариш;

  • синергетив самарани таъминловчи стратегик ва инновацион менежмент

  • Тегишли технологияни танлаш;

  • патентни сотиб олиш;

  • вертикал дезинтеграция (истеъмолчилар билан кооперация);

  • фойда маркази;

  • ишлаб чиқариш ва ахборотлар технологияси диффузияси;

  • қулай ишлаб чиқариш, иқтисодий, тижорат имкониятларидан фойдаланиш.

  • Корхона тажрибасини тушуниш;

  • илмий-техник ва технологик имкониятларни келишиб олиш;

  • тадқиқот ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаш-тириш;

  • инновацион лойиҳаларни бошқариш;

  • технологик менежмент

Қабул қилинган технологик йўналиш бўйича стратегик қарорлар қабул қилиш доирасида барча санаб ўтилган фаолият турлари барча туркумдаги корхоналарнинг бизнес стратегиясига тегишлидир. Аммо 5.1-жадвалдан кўриниб турибдики, технологик стратегия тегишли компания “технологик траектория”сининг ўзига хос жиҳатларини ўзида акс эттирувчи қатор омиллар асосида шаклланади.
Мазкур траектория кўп жиҳатдан техник-технологик инновациянинг манбаига боғлиқ. Ушбу матрицадан фойдаланган ҳолда компаниянинг узоқ муддатга мўлжалланган технологик устуворлигини комплекс таҳлил қилиш ва прогноз сценариялари қатор стратегик саволлар қўядики, уларга жавоб топиш лозим бўлади. Масалан, корхона етакчиликни сақлаб қолаоладиган ёки етакчилар изидан борадими? Корхонанинг технологик базаси унинг ривожланишига қанчалик мос тушади? Инновациянинг аниқ туркумига корхона қай даражада амал қилиш керак?
Технологик стратегияни ишлаб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимини топиш корхоналар эътиборини кўпроқ жалб этмоқда. Технологик стратегия нафақат корхона иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш, балки бозорда мустаҳкам ўз ўрнига эга бўлиш учун ҳам зарурдир. Афсуски кўпгина корхоналарда технологик стратегияни бажариш билан боғлиқ амалий муаммолар инновацион жараённи бошқаришда етарли даражада эътиборга олинмайди.
Таъкидлаш жоизки, технологик стратегияни жорий этишда пайдо бўладиган муаммолар бизнес стратегиясига ҳам хос бўлиб, муаммонинг асосий йўналишлари, унинг таъсир доираси ҳар хил бўлади. Технологик стратегияни жорий этишдаги кўпгина муаммолар корпоратив менежмент услублари доирасида пайдо бўлади. Маъмурий бошқарув механизмининг мос келмаслиги, қарорларни келишиб қабул қилмаслик, қўйилган мақсадларнинг турличалиги ва бошқалар сабаб бўлади. Бундан ташқари стратегиянинг мақсади корхона ресурсларига мос келиши лозим. Ниҳоят стратегиянинг муваффақияти, унинг самарали амалга оширилиши бошқарув тизимига боғлиқ.
Технологик стратегияни жорий этишнинг қулай механизми – махсус ишчи гуруҳни ташкил этиш; илмий-техник кенгаши; технологик бўлинмалар; инновацион, инжиринг хизмати; илмий-техник ва тажриба конструкторлик ишлари ташкилотларининг вакилликка эга бўлган бўлинмалари ҳамда марказлаштирилган технологик менежмент. Компаниянинг талабга жавоб берадиган ташкилий тузилмаси ва ресурслари, инновацион жраёнларни бошқаришнинг корпоратив механизми доирасидаги хизматлар фаолиятини самарали мувофиқлаштириш мумкин ва технологик стратегияни жорий этишда пайдо бўладиган кўпгина тўсиқларни бартараф этиш, ҳеч бўлмаганда юмшатиш мумкин.
Технологик стратегиянинг шаклланиши корхонани бошқаришнинг барча даражаларини (корпоратив, операциялар бўйича, функционал) ўз ичига олади.
Корхона мутахассислари ва менежерлари бизнес стратегия билан технологик стратегиянинг интеграциясини таъминлашга йўналтирилган стратегик режалаштириш усулини танлайди.
Корхона раҳбарияти корпоратив стратегиянинг қайси йўналишлари бўйича қандай инновацион омиллар рақобатбардошлик афзалликларига эришишни таъминлаш имкониятларини баҳолаши ва қарорлар қабул қилиши лозим. Бунда кўпроқ эътибор ресурслар ҳажмига қаратилади. Чунки технологияга сарфланадиган харажатлар ресурслар ҳажмига боғлиқ бўлиб, корхонанинг стратегик ва иқтисодий устувор мақсадларига мос тушиши лозим. Ушбу ҳолатга айниқса корпоратив бошқарувда катта эътибор бериш мақсадга мувофиқ. Чунки технологик ўсиш корхона бизнесининг барча йўналишларини ҳамда тегишли ташкилий бошқарув функцияларни ўз ичига олади.
Корпоратив стратегия элементлари технологик ривожланиш билан боғлиқ бўлиб моҳияти жиҳатидан корхона миссиясини аниқлаб беради.
Технологик стратегия бизнес доирасида шаклланади. Бизнес стратегиясининг шаклланиш жараёнида йўналиш ва илмий-техник ва технологик даражани қўллаб-қувватлаш аниқланади. Мақсад рақобатбардошлик афзалликларини мустаҳкамлаш, корхона бизнес стратегиясини қўллаб-қувватлашдир. Бу корхонанинг бизнес миссияси ва ривожланишнинг тегишли дастуридир. Кўриниб туриптики, технологик стратегия корхона мақсадидан ажралган ҳолда ишлаб чиқилмайди, аксинча уларни қўллаб-қувватлаш учун хизмат қилади.
Технологик даражада бизнес ва корпоратив даражадан келиб чиқадиган барча технологик ривожланиш талабларига мос келадиган вазифалар ҳал этилади. Бу корхонанинг технологик стратегиясини шакллантиришда ўзига хос талабни бажарилишидан далолат беради.
Ушбу босқичда техник-технологик инновация портфели идентификацияланади. Ушбу жараён корхона менежменти учун бизнес стратегиясини қўллаб-қувватлаш учун зарурдир.
Технологик стратегияни ишлаб чиқишда асосий эътибор технологик муаммони идентификациялашга қаратилади. Бу технологик муаммонинг долзарблигидан далолат берувчи стратегик талаб сифатида зарур ҳисобланади.
Технологик афзалликни сақлаб қолиш учун энг муҳим маҳсулотлар турида ёки жараёнда зарур бўладиган бошқарув йўналиши ва малака идентификация-ланади. Устувор технологик муаммони ҳал этиш – технологик стратегиянинг муҳим элементларидан бири ҳисобланади. Корхонада кўлланиладиган алоҳида ҳамда гуруҳ технологиялар кўриб чиқилади. Унда технологик муаммолар кластери асосида шаклланадиган, корхонанинг ривожланиши учун зарур бўлган, технологияларни мажмуи аниқланади. Ушбу технологиялар мажмуи келажакда корхона рақобатбардошлик қобилиятини сақлаб қолишга у ёки бу даражада ижобий таъсир кўрсатади.
Технологик устуворлик таркиби, технологик муҳит, танланган танлов натижаларининг тўғрилигига кўп жиҳатдан боғлиқ. Атроф муҳитни атрофлича ўрганиш, технологик ривожланишнинг асосий йўналишларини чуқурроқ тушунишни таъминлайди, ҳар бир технологияни комплекс баҳолаш, унинг жозибадорлиги, қулай технологик имкониятлари, хавф-хатардан холи бўлишини таъминлайди. Ушбу таҳлил қилиш шакли прогноз-аналитик тадқиқот комплексига асосланади.
Таҳлил амалдаги бошқарув тажрибасини, тегишли фаолият соҳасидаги технологик ўсишни, замонавий истиқболли ишланмаларнинг ривожланиш оқимини ва рақобат фаолияти ва унинг кириб бориш қамровни ўз ичига олади. Унинг мақсади корхонанинг ҳозирги ҳолати ва келажакда технологик ривожланиш тўғрисидаги ахборотлар тизимига эга бўлишдир.
Илмий-техник сиёсат доирасида компания тадқиқот ишларини олб бориш билан бирга рақобат афзаллигига эга бўлиш учун ҳар бир технология (техологик кластер) бўйича ўзига хос технологик малакага ҳам эга бўлиш лозим. Бунинг учун стратегик технологиянинг комплекс таҳлилини амалга оширишга йўналтирилган бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш зарур. Бу технологик стратегияни шакллантиришнинг охирги натижаси ҳисобланади.
Технологик стратегияни амалга оширишнинг муваффақиятли гарови корхонанинг ҳам ички, ҳам ташқи муҳити бўйича яхши йўлга қўйилган коммуникация ҳисобланади. Аммо биргина самарали алоқа етарли эмас.
Одатда стратегияни жорий этишга қуйидаги омиллар салбий таъсир кўрсатади:

  • менежментнинг бошқарув услуби (юқоридан пастга);

  • стратегиянинг ноаниқлиги ва устувор йўналишга мос тушмаслиги;

  • менежмент бошқарув услубининг самарасизлиги;

  • бошқарув бўғинларида тик алоқанинг сустлиги;

  • бошқарув ходимлари малакасини пастлиги.

Бундан ташқари, ташкилий тузилма, бошқарув жараёни ва сиёсат ҳам маълум чекловларни келтириб чиқариши ва стратегияни амалга оширишга халақит бериши мумкин. Ходимлрнинг ўзига хос жиҳатлари стратегик қарорлар қабул қилишга жиддий таъсир кўрсатади. Масалан етакчилик позициясини эгаллаш ҳам аксарият ҳолатларда стратегяни амалга оширишга ҳалақит берувчи омиллардан бири ҳисобланади.
Технологик стратегияни жорий этишда малакали, билимли ва тажрибали ходимларга эҳтиёж катталигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Айнан ана шундай ходимлар менежмент фаолиятини стратегик ва технологик ўзгаришларга йўналти-раолади ва бошқарувнинг таъсирчан ҳамда самарали қарорларини қабул қила олади ва жорий этаолади.
Технологик стратегияни амалга ошириш билан боғлиқ яна бир муаммо шундаки, менежерлар кўпинча стратегия ва корхона мақсади билан тўлиқ танишиб олмайди ва уни тўла амалга ошириш учун вақт ва имконият топишмайди. Стратегияни амалга оширишга маъсул бўлган гуруҳга бошлиқ этиб тайинланган менежерлар ўз соҳаларининг ўзига хос жиҳатларини тўлиқ тушуниб етмайди, стратегияни амалга ошириш чуқур билим, қобилият, истеъдод, шижоат талаб этишини билмайди.



Download 158,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish