5-Мавзу. IX-XII асрларда ўзбек давлатчилиги. Аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси Режа


Туғрулбекнинг 1038-1063 йилларни ўз ичига олган ҳукмронлик даври



Download 55,65 Kb.
bet7/11
Sana21.02.2022
Hajmi55,65 Kb.
#57940
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-мавзу

Туғрулбекнинг 1038-1063 йилларни ўз ичига олган ҳукмронлик даври олд Осиё ва Кичик Осиёнинг ката ҳудудларини қўлга киритилганлиги билан тавсифланади. Бу давр мобайнида Салжуқийлар Гургон, Табаристон, Хоразм, Озарбайжон, Курдистон ҳудудларини, ҳозирги ғарбий Эрон вилоятларининг бир қисмини, шунингдек, Форс, Кермон вилоятларини эгаллайдилар. 1055 йилда эса халифалик маркази Бағдод ишғол қилинади. Айни пайтда Византиянинг Кавказдаги таъсирига ҳам кучли зарба берилади. Шундай қилиб, Туғрулбек кучли Салжуқий султонлигига асос солади.
Унинг вориси Алп-Арслон (1063-1072) ҳам жаҳонгирлик юришларини давом эттиради. Унинг даврида Ўрта ер денгизига қадар бўлган Кичик Осиё ерлари эгалланади. Эндиликда Салжуқийлар салтанати Мовароуннаҳрдан то Ўрта Ер денгизига қадар бепоён ҳудудларга ёйилади. Алп-Арслон мамлакат пойтахтини Нишопурдан Марвга кўчиради. У ўз подшолиги даврининг катта қисмини яна шарққа – Мовароуннаҳрнинг Қорахонийлар таъсирида бўлган жойларини эгаллашга қаратади. Шу мақсадда у Хоразм ерларини, сўнгра Жанд, Сабронни қўлга киритади. Кейинроқ Чағаниён ва Хутталон вилоятларини босиб олиш учун қўшин тузади. Бироқ Алп-Арслон 1072 йилда 200 минглик қўшин билан Амударё кечувидан ўтиш чоғида кутилмаганда халок бўлади Салжуқийлар давлати қудратининг
Мовароуннаҳр ва Хуросондаги энг кучайган пайти Маликшоҳ (1072-1092) даврига тўғри келади. Гап шундаки, худди шу йилларда Маликшоҳ ва унинг тадбиркор, доно вазири Низомулмулк томонидан мамлакат ҳаётининг кўплаб соҳаларида жуда муҳим ижобий ўзгаришлар амалга оширилади. Аввало, Салжуқийлар давлатининг Мовароуннаҳрдаги мақоми янада мустаҳкамланади. Маликшоҳ муҳим стратегик аҳамиятга молик Балх ва Термиз ҳудудларини Қорахонийлардан қайтариб олади. Шунингдек Қорахонийлар ҳукмдори Шамсулмулк вафотидан сўнг вужудга келган қулай вазиятдан фойдаланиб, 1089 йилда катта қўшин тортиб Бухоро ва Самарқандни эгаллайди ва янги хон Аҳмадни асир қилади. Гарчанд тез орада Аҳмад Қорахонийлар хонлиги тахтига қайтарилган бўлса-да, бироқ амалда Қорахонийлар Салжуқийларга тобе бўлиб қолади. Маликшоҳ даврида давлат хокимиятининг кучайишида доно вазир Низомулмулк (1017-1092) роли беназирдир. Катта ҳуқуқ ва кенг ваколатларга эга бўлган биринчи вазир марказий ҳокимиятни кучайтиришга, давлат амалдорларининг масъулияти, жавобгарлигини оширишга, давлатнинг молия, солиқ ва бошқа бошқарув тизимларини такомиллаштиришга алоҳида аҳамият беради. У ўзининг бу борадаги юксак салоҳияти ва тажрибасини умумлаштириб, машҳур «Сиёсатнома» асарини ёзади. Бу китоб катта шуҳрат ва эътироф қозониб, мана, неча асрлардирки, Шарқ ва Ғарб мамлакатларининг давлат арбоблари, вазиру вузаролари учун сиёсат бобида муҳим дастуруламал қўлланма вазифасини бажариб келмоқда. Низомулмулкнинг раҳномолиги ва ташаббуси билан Бағдод, Нишопур, Ҳирот, Балх, Марв каби шаҳарларда олий мадрасалар очилиб, уларда жуда кўплаб ўқимишли ёшларнинг таълим-тарбия олиши яхши йўлга қўйилди. Мамлакат шаҳарларининг ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ, карвон савдоси марказлари сифатидаги мавқеи кучайиб, халқаро Ипак йўлининг роли ортиб борди. Бу даврда «иқтоъ» тизими кучли ривожланган бўлиб, унинг билан боғлиқ мулкий муносабатлар қишлоқ хўжалиги соҳасида етакчи мавқе эгаллаган.
Салжуқийларнинг энг сўнгги ҳукмдори Султон Санжар (1118-1157) бу давлатнинг ҳам юксалиши, ҳам ҳалокатга юз тутиши билан ўзига хос мураккаб, зиддиятли даврни акс эттиради. Негаки, бу йилларда Салжуқийлар ҳукмронлиги Хуросон ва Мовароуннаҳрда янада мустаҳкамланди. Қорахонийлар ҳукмдорлари амалда уларга тобелик мақомига тушиб қолган эди. Айниқса, 1130 йилда Санжар томонидан бу сулоланинг асосий ҳаётий марказлари Самарқанд, Бухоронинг эгалланганлиги (гарчанд булар яна Қорахонийларга қайтариб берилган бўлса-да) факти ҳам фикримизни исбот этади. Бу даврда Хоразм ерлари ҳам амалда Салжуқийлар таъсирида бўлиб, Хоразмшоҳлар, масалан, Қутбиддин Муҳаммад, Отсиз расман уларга итоат этардилар. Бироқ XI асрнинг 40-йилларига келиб Салжуқийлар давлатининг мавқеи путурдан кета бошлайди. Бунда айниқса Шарқдан бостириб келган Қорахитойлар бир вақтнинг ўзида ҳам Қорахонийларга ва ҳамда Салжуқийлар салтанатига катта хавф солади. Султон Санжар ва Қорахонийлар хони Маҳмуднинг бирлашган қўшини 1141 йилда Самарқанд яқинидаги Катвон чўлида Қорахитойлар билан бўлган ҳал қилувчи жангда қақшатқич мағлубиятга учрагач, Мовароуннаҳр ерлари Қорахитойлар қўли остига ўтади. Салжуқийлар эса катта ҳудудларга эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Қорахитойлар эса Мовароуннаҳрни ишғол этиш билан бирга, бу ердаги сулолалар ҳукмронлигини йиқитмай, уларни ўзларига вассал қилиш, мунтазам бож, хирож олиб туриш шарти билан кифояландилар. Шунинг учун ҳам Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар ва бошқалар Боласоғунда турувчи Қорахитойлар ҳукмдори Гурхонга келишилган миқдордаги хирож-ўлпонни юбориб туришга мажбур эдилар. Султон Санжарнинг кейинги тақдири ҳам фавқулодда ҳолатда кечди. У 1153 йилда Балх вилоятининг тоғли ҳудудида кўчиб юрувчи ғуз қабилаларининг ғалаёнларини бостириш чоғида кутилмаганда асирга тушиб қолади. У уч йил давомида ғузлар қўлида асирда бўлади. Бу вақт ичида ғузларнинг Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг жанубий-шарқий ерларига босқинлари тез-тез такрорланиб туради.
Фақат 1156 йилдагина Султон Санжар тутқунликдан қутулишга муваффақ бўлади ва бир йилдан сўнг вафот этади. Унинг ўлими билан бир вақтда ўз даврида қудратли бўлган марказлашган Салжуқийлар давлати-ю, унинг шону-шуҳрати ҳам сўнади. Бу даврга келиб Кермон ўз мустақиллигига эришади. Форс ва Озарбайжон ҳудудларида мустақил давлатлар пайдо бўлади. Хуросон ҳам Салжуқийлар тобелигидан чиқади. Араб халифалиги ўзининг аввалги мустақиллигини тиклайди. Айни чоғда Кичик Осиё ҳудудида Салжуқий туркларнинг узил-кесил жойлашуви жараёни кучаяди ҳам уларнинг мустақил давлат тузилмалари вужудга кела боради. Булар кейинчалик Усмонли турклар давлатининг таркиб топиб, мустаҳкамланишида муҳим асос бўлиб хизмат қилади. 5. Хоразмшоҳлар
Хоразм воҳаси ўзининг қулай стратегик ва жуғрофий мавқеи ҳамда қадимдан ривожланган ҳудуд бўлганлигидан, у Марказий Осиё минтақасида турли даврларда кечган муҳим тарихий жараёнларда алоҳида ўрин тутиб, ўз муайян таъсирини ўтказиб борган. Ватанимиз ҳудудида милоддан аввалги сўнгги минг йиллик бошларидаги илк давлатчилик тузилмалари ҳам шу ҳудудда вужудга келган. Милоднинг турли босқичларида ҳам Хоразмшоҳлар сулоласи номи билан ҳукмронлик қилган ҳукмдорлар хонадони тарихдан маълум. Булар: 305-995 йилларда африғийлар хонадони, 995-1017 йилларда маъмунийлар (Маъмун I, Абдулҳасан Али, Маъмун II), 1017-1034 йилларда эса Олтинтошийлар (Олтунтош, Ҳорун, Ҳандон) сулолалари Хоразмшоҳлар унвони билан давлат бошқарувини амалга оширганлар.
Бироқ минг таассуфки, XI асрнинг бошларида юз берган тарихий жараёнлар тақозоси билан Хоразм давлати таназзулликка учраб, заифлашиб, минтақанинг бошқа сулолалари, чунончи, аввал бошда Ғазнавийлар ҳукмронлиги (1017-1044), ундан сўнг Салжуқийлар бошқаруви таъсирига тушиб қолганди. Шунингдек, ХI асрнинг 40 йилларида шарқдан бостириб келган кўп сонли Қорахитойлар ҳам Хоразм ерларини ишғол этиб, бу ҳудудлардан белгиланган миқдордаги хирож тўловларини олиш ҳуқуқини қўлга киритгандилар. Бинобарин, ХI аср иккинчи ярмига келиб Хоразм олдида янгидан мустақилликка эришиш вазифаси кўндаланг бўлиб турарди.
Бунда шуни таъкидлаш жоизки, Хоразмнинг қайтадан мустақилликни қўлга киритиши, ҳудудий жиҳатдан кенгайиб, бутун-бутун ўлкаларни ўз таркибига киритиб, қудратли салтанат даражасига кўтарилиши, сўнгра унинг пировардида инқирозга йўлиқиши - бу жараёнлар янги сулола - Ануштагинлар сулоласи (1097-1231) номи билан узвий боғлиқдир. Хоразмшоҳлар (Ануштагинлар) Сулоласи
􀂾 Ануштагин (1077-1097)
􀂾 Қутбиддин Муҳаммад (1097-1127)
􀂾 Жалолиддин Отсиз (1127-1156)
􀂾 Алп-Арслон (1156-1172)
􀂾 Алоуддин Такаш (1172-1200)
􀂾 Муҳаммад Хоразмшоҳ (1200-1221)
􀂾 Жалолиддин Мангуберди (1221-1231)
Хусусан салжуқий ҳукмдорлардан Маликшоҳ (1071-1092) даврида катта обрў - мартабага эришган ҳарбий лашкарбоши Алптегиннинг Хоразм ҳукмдори этиб тайинланиши (1077-1097) ҳамда кўп ўтмай унинг Хоразмшоҳ унвонига сазовар бўлиши – бу Хоразмнинг мустақилликка эришишида жиддий қадам бўлган эди. 1097 йилда унинг ўрнига Хоразм тахтига ўтирган ва Хоразмшоҳ унвони соҳиби Қутбиддин Муҳаммад ўлка мустақиллигини таъминлашда муҳим роль ўйнаган. Қутбиддин Муҳаммад ҳам Салжуқийлар ҳукмронлигини тан олган ҳолда Хоразмни идора қилди. Бироқ шунга қарамай ўлканинг ҳар томонлама ривожланиши, ижтимоий - иқтисодий ва маданий юксалиши учун ҳам муҳим имкониятлар топа билди.
Хоразм мустақиллигини таъминлаш, унинг сарҳадларини кенгайтиришда Қутбиддин Муҳаммаднинг ўғли Жалолиддин Отсиз (1127- 1156)нинг роли алоҳидадир. Негаки, у Қорахонийлар кучсизлигидан ва Салжуқийлар заифлигидан фойдаланиб, ўз давлати қудратини юксалтира борди. Унинг 1141 йилда олтин тангалар зарб эттириб муомалага чиқариши ҳам Хоразм мустақиллигининг муҳим белгиси бўлган. У Қорахитойлар билан келишиб, уларга ҳар йили 30 минг дирхам миқдорда тўлов тўлаш шарти билан амалда ўз давлатининг ички мустақиллигини таъминлайди.
Хоразмнинг мустақил давлат сифатидаги равнақи, ҳудудларининг бениҳоя кенгайиб боришида Аловуддин Такашнинг ўрни ва роли-
6 ката бўлган. Унинг ҳукмронлик даврида (1172-1200) Хоразм воҳасида ката ижобий ўзгаришлар юз берди. Янгидан қад ростлаган ўнлаб шаҳарларнинг ободонлашувидан ташқари уларнинг савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, карвон савдоси бобидаги довруғи янада ортди, қишлоқ хўжалиги, зироатчилик тармоқлари ривожланди, кўплаб каналлар, сув иншоотлари барпо этилди. Бундай ижобий жараёнлар Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ (1200-1220) даврида ҳам давом эттирилди. Айни замонда ўзига хос марказий ва маҳаллий давлат бошқаруви тизими вужудга келтирилиб, такомиллаштириб борилди. Бу эса мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини мустаҳкамлаш, унинг ички тараққиётини таъминлаш ҳамда изчил ташқи сиёсат олиб боришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ануштегинларнинг давлат бошқаруви ҳам икки тизимдан: даргоҳ ва девонлар мажмуидан иборат бўлган.
Даргоҳда Улуғ хожиб мансаби алоҳида ўрин тутган. У ҳукмдорнинг хос кишиси саналиб, лозим бўлган ҳолларда вазирлар фаолиятини ҳам назорат қилган. Хожиблар ҳукмдор номидан муҳим давлат аҳамиятига дахлдор масалаларда музокаралар олиб борганлар. Даргоҳдаги яна бир олий лавозим Соҳиби устоздор ҳисобланган. Хазина маблағларининг бутун тасарруфи унинг ихтиёрида бўлган. Даргоҳ ҳаётига оид кўплаб муҳим масалалар устоздор назарида турган. Давлатдаги Таштдор лавозими ҳам муҳим саналиб, у султоннинг энг сирдош кишиси ҳисобланган. Таштдор ҳукмдор маҳфий сирларидан огоҳ бўлиб, доимо у билан баҳамжиҳат ҳолда фаолият юритган. Олий лавозимлардан яна бири - Қиссадор бўлиб, у Султон номига келган арз, шикоятларни йиғиб, ўрганиб, уларни ҳукмдор ҳукмига ҳавола қилиб борган. Даргоҳдаги хизмат турлари ичида Чашнигир - султонга бериладиган овқат, ичимликларни текширувчи, Жомадор, Даватдор (котиб), Шаробдор, Байроқдор (амири алам), хизматкорлар бошлиғи (Малики хавас) каби вазифалар ҳам алоҳида кўзга ташланиб туради. Ижроия ишлар девонлар (вазирликлар) томонидан амалга оширилган. Айниқса бунда Бош вазир катта мавқега эга бўлиб, у фақат ҳукмдорга бўйсунган. Мансабдорларни ишдан олиш, ишга тайинлаш, маош, нафақа тайинлаш, хазина ва солиқ тизимини назорат қилиш, маҳаллий вазирлар ҳисоботини олиш ва шу кабилар унинг ваколатида бўлган.
Девонлар ҳам ўз ваколатлари доирасида фаолият юритганлар. Масалан, иншо ёки туғро девони расмий ҳужжатлар, ёзишмаларни тузиш билан шуғулланган. Шунингдек, молия ишлари билан истифо девони, давлат назорати тадбирлари билан ишроф девони, ҳарбий ишлар билан Девони арз ёки Жайш шуғулланган. Султон хонодони ҳаётига, иқтисодиётига тегишли яна бир муҳим девон мавжуд бўлиб, у Девони хос номи билан аталган.
Сўнгги Хоразмшоҳлар даврида ҳарбий соҳага алоҳида аҳамият берилган. Бунда бир неча юз минглик қўшиндан ташқари олий ҳукмдорнинг махсус шахсий гвардияси (Ҳарос) катта мавқега эга бўлган. Султон Муҳаммаднинг шахсий гвардияси 10 минг нафар кишидан ташкил топган. Ҳарбий қисмларда Ҳарбий назоратчи, сипоҳсалор, соҳиби жайш (вилоят қўшини бошлиғи), Амир ул-умаро, Малик (10 минг қўшин бошлиғи), Човуш (чопар), Жосус (разведкачи), Аскар қозиси каби мансаблар ҳам мавжуд бўлган. Такаш ва Муҳаммад Хоразмшоҳларнинг катта қўшин тузиб бошқа мамлакатлар, элларни босиб олиш, уларни ўз тасарруфларига киритиш борасида олиб борган кўп йиллик истилочилик юришлари, бир томондан, Хоразмшоҳлар салтанати шуҳратини ошириб, унинг ҳудудларини бениҳоя кенгайтиришга олиб келган бўлса, иккинчи томондан эса, бу ҳол пировард оқибатда бу давлатнинг чуқур ички тушкунликка, таназзулликка йўлиқишига ҳам сабаб бўлди.
Жумладан, Такаш ўзининг XII асрнинг 80-90 йиллардаги истилочилик юришлари давомида Сарахс, Нишопур, Рей, Марв каби муҳим шаҳарларни ишғол этган. Такаш вафотидан сўнг давлат ҳукмдори бўлган Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ даврида ҳам мамлакат ҳудудлари кенгайишда давом этади. Бу вақтга келиб Хоразмшоҳлар давлати ҳудудлари ғарбий-жанубга қараб Хормуз, Форс қўлтиғи, Ироқ ерларига қадар ёйилади. Унинг таркибига 400 дан зиёд шаҳарлар кирарди. Хоразмшоҳ Бағдод халифалигини қўлга киритиш учун ҳам интилган. Бу эса бутун мусулмон оламининг унга нисбатан қаҳру-ғазабига сабаб бўлган.
Муҳаммад Хоразмшоҳ 1211 йилда қорахитойларни узил-кесил қувиб, Хоразм довруғини кўтарганидан сўнг, у ўзига ортиқча бино қўйиб, ўзини “Искандари Соний”, “Аллоҳнинг ердаги сояси” деб улуғлашни буюради. Гарчанд Хоразмшоҳ қанчалик ўзини кўкларга кўтармасин ёхуд босқинчилик урушлари олиб бормасин, бироқ бундан мамлакатнинг чуқур ички зиддиятлар ва таназзулликларга дучор бўлганлигини қайд этмасдан бўлмайди. Шоҳнинг катта қўшин тузиб, тўхтовсиз олиб борган бесамар урушлари, бунинг асоратли оқибатлари, энг аввало, мамлакат халқининг тинкасини қурита ёзганди. Бунинг устига маҳаллий ҳокимлар, бек-амалдорларнинг ўзбошимчалик билан халқ бошига солаётган беҳад жабр-зулми, бунга жавобан юз бераётган халқ ғалаёнлари (масалан, 1206-1207 йилларда Бухорода, 1212 йилда Самарқандда кўтарилган қўзғолонлар) салтанатнинг ичдан емирилишига сабаб бўлмоқда эди. Сўнгра олий ҳокимият ичидаги кучли мухолифатчилик ҳаракати, хусусан, Хоразмшоҳ билан унинг онаси Туркон Хотун тарафдорлари ўртасидаги очиқ-ошкор тарздаги сиёсий кураш ҳам Хоразм давлатининг беқарорлик ҳолатини яққол кўрсатарди.
Қўшни Хоразмшоҳлар давлатида кечаётган бу хилдаги чуқур таназзуллик ҳолатларидан тўла хабардор бўлган, ундаги барча жараёнларни ўзининг махсус жосуслик маҳкамаси орқали синчковлик билан кузатиб турган Шарқдаги бошқа бир қудратли мўғул давлати ҳукмдори Чингизхон эса катта ҳарбий тайёргарлик кўриб, тез орада Мовароуннаҳр сарҳадлари томон истилочилик урушларини бошлашга чоғланаётганди. Дарҳақиқат, XIII асрнинг биринчи чорагида амалга оширилган мўғул - татар галаларининг шафқатсиз босқини нафақат Хоразмшоҳлар давлати тарихида, балки шу билан бирга унда яшаган барча улуғ аждодларимиз қисматида ҳам мислсиз фожиа бўлди.

Download 55,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish