5-Мавзу. IX-XII асрларда ўзбек давлатчилиги. Аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси Режа



Download 55,65 Kb.
bet1/11
Sana21.02.2022
Hajmi55,65 Kb.
#57940
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-мавзу


5-Мавзу. IX-XII асрларда ўзбек давлатчилиги. Аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси
Режа
1.IX аср бошларида Мовароуннаҳр. Тоҳирийлар, Самонийлар, Қорахонийлар ҳукумронлиги даврида ижтимоий – иқтисодий ҳаёт.
2.Ғазнавийлар, салжуқийлар даврида ижтимоий – иқтисодий аҳвол. Хоразмшоҳ –Ануштегинийлар сулоласининг ҳокимият тепасига келиши..
3.IX-XII асрлар Ўрта Осиёда маданий юксалиш. “Уйғониш даври”.
4.IX-XII асрларда ислом дини ва сўфийлик.
Таянч сўз ва иборалар: Тоҳирийлар. Сомонийлар. Давлат бошқаруви. Қорахонийлар. Ғазнавийлар. Салжуқийлар. Хоразмшоҳлар. Уйғониш. Илм-фан. Бадиий адабиёт. Ҳадисшунослик. Тасаввуф таълимоти.
Theme 5. Uzbek statehood in IX-XII centuries. Socio - political and economic life. A tremendous contribution of our ancestors to the development of world civilization
Plan
1. Movarounnahr in the beginning of the 9th century. Socio - economic life during the rule of Tahirids, Samonids, Karakhanids.
2.International, socio - economic situation in the Seljuks era. Khorezmshah - The Anthetinni dynasty came to power.
3. Cultural rise in the Central Asia in the 6th-12th centuries. "The Renaissance".
4. Islam and Sufism in the 6th-12th centuries.
Key words and phrases: Tahiris. The Samanids. Public administration. Karakhanids. The Treasures. The Seljuks. Khorezmshahns. Renaissance. Science. Literary Literature. Hadiths. The teachings of Sufism.
Арабларнинг Ўрта Осиё ҳудудларидаги деярли бир ярим асрлик ҳукмронлик даври бу ҳудуднинг эрксевар халқларининг ўз эли, Ватанининг мустақиллиги йўлидаги жўшқин курашини, интилишини сўндира олмади. Дарҳақиқат, IХ аср бошларига келиб Араб халифалигида юзага келган бўҳронли вазият, сиёсий танглик, Хуросон ва Мовароуннаҳрда кечаётган зиддиятли жараёнлар, энг муҳими, бу ҳудудда юз берган Рофе ибн Лайс қўзғолони (806-810) мазкур ўлка халқлари учун халифалик тобелигидан қутилиш, юрт мустақиллигини қўлга киритиш йўлида қулай имкониятларни вужудга келтирганди. Хусусан, машҳур халифа Хорун ар-Рашид (786-809) вафотидан сўнг халифалик тахтини эгаллаш учун унинг ўғиллари – Амин ва Маъмун ўртасида қизғин кураш бошланган эди. Бир неча йилга чўзилган бу сиёсий можаро нафақат халифалик марказини танг аҳволга солиб қолмасдан, балки унга тобе бўлган ҳудудлардаги воқеалар ривожига ҳам сезиларли таъсир кўрсатди.
Маъмун катта қўшин тузиб, унга Хуросонлик Тоҳир ибн Ҳусайнни бошлиқ этиб тайинлади. Рей яқинидаги жангда Тоҳир ибн Ҳусайн ал-Амин қўшинини енгади ва Бағдодга юриш бошлайди. Тоҳир 813 йилда яна ғолиб келиб Бағдодни ҳам қўлга киритади. Маъмун ҳалифалик тахтига кўтарилади. Лекин у 819 йилга қадар Бағдодга бормай Марвдан туриб ҳокимиятни бошқаради. Унинг буйруғи билан Тоҳир ибн Ҳусайн Ироқ ҳокимияти ва Бағдод ҳарбий гарнизони бошлиғи бўлади (819 йилга қадар). Маъмун Марвдагидаёқ олимлар гуруҳини ўз атрофига тўплаган эди. У 819 йилда Бағдодга борар экан, у ерда Байтул ҳикмат (фанлар академияси)га асос солади. Демак, бу фан масканининг негизини аввало, Туркистонлик олимлар ташкил этганлар. Маъмун ҳалифалик олдидаги катта хизматлари эвазига Тоҳир ибн Ҳусайнни 821 йилда Хуросонга ноиб этиб тайинлайди. Шу тариқа, Тоҳирийлар давлати вужудга келиб 873 йилга қадар давом этади. Унинг пойтахти аввал Марв, кейинроқ Нишопур бўлади.
Дастлаб Мовароуннаҳрнинг кўпгина вилоятлари ҳам унинг тасарруфида бўлган. Бунинг боиси шуки, иккала ўлканинг ноиблик маркази Хуросоннинг Нишопур шаҳри бўлган. Тоҳир ибн Ҳусайн бошқарув жиловини қўлга киритгач, ундан юрт мустақиллигини, унинг равнақи ва қудратини ошириш йўлида фойдаланишга қатъиян йўл тутади.
Тоҳир ибн Ҳусайн ўз давлатининг мустақиллигини тиклаш мақсадида 822 йилда халифа номини хутба намозидан чиқариб ташлашга амр килади. Бироқ тез орада унинг сирли ўлими бу борада катта ишлар қилинишига имкон бермайди. Унинг ворислари Талҳа (822-828), Абул Аббос Абдуллоҳ (830-844), Тоҳир ибн Абдуллоҳ (844-862), Муҳаммад ибн Тоҳир (862-873) даврларида Тоҳирийлар давлатининг мулкий муносабатларни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини тартибга келтириш, сув ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш, сув иншоотлари барпо этиш, шунингдек, фуқаролардан олинадиган солиқларни мўътадиллаштиришга аҳамият берадилар. Пойтахт марвдан Нишопурга кўчирилади. Жумладан, Абдуллоҳ ибн Тоҳирнинг чиқарган бир фармонида “деҳқонларни ранжитмаслик”, бунингсиз хазинага етарли миқдорда солиқ тушмаслиги алоҳида уқтирилганди. Бироқ шунга қарамай, Тоҳирий ҳукмдорлар амалда деҳқонларни эмас, балки кўпроқ йирик мулкдорлар, савдогарларнинг манфатларини ҳимоя қилардилар. Шу боис Тоҳирийлар даврида оддий аҳоли, айниқса деҳқонлар оғир асоратда яшаш, ҳаддан зиёд солиқ-ўлпонлартўлашга мажбур этилганди. Биргина 844 йилда улардан олинган солиқ миқдори 48 млн. дирхамни ташкил этган. Бу ўша давр шароити учун мислсиз кўп эди. Шунинг учун ҳам мамлакатнинг Сейистон ва бошқа вилоятларида деҳқон ғалаёнлари юзага келиб, кучайиб борган.
Хуросоннинг шарқий ҳудудларида юзага келган ғозийлар ҳаракати ва деҳқончилик воҳаларидаги ғалаёнлар қўшилиб, кенг миқёслар касб этиб борди. Бу ҳаракатларнинг етакчиларига айланган, асли келиб чиқишлари ҳунарманд – мискар бўлган ака-ука Ёқуб ва Амир ибн Лайслар 873 йилда Нишопурни эгаллаб Тоҳирийлар сулоласини ағдариб ташлашга муваффақ бўладилар. Бунинг натижасида Ёқуб ибн Лайс асос солган Саффорийлар (мискарлар) сулоласи ҳокимиятга келади.
Бироқ янги ҳукмдор Ёқуб ибн Лайс шахсий ҳаётда қанчалик оддий турмуш тарзига амал қилиб яшамасин, ўз армиясининг жанговарлигини кучайтириш, аскарларни маош билан таъминлашга уринмасин, меҳнаткаш халқнинг оғир солиқлар тўлаши, бошқа тўловлар ва мажбуриятларни ўташи аввалгидек ўзгармай қола берди. Бу ҳол охир-оқибатда саффорийлар сулоласи ҳукмронлигининг ижтимоий- иқтисодий илдизларини қақшатиб, уни ҳалокатга маҳкум этмай қолмади.
Мовароуннаҳрда Сомонийлар давлатининг юзага келиши жараёни ҳам IX аср бошларига тўғри келади. Бунда ҳам халифа Маъмун ўзига содиқ хизмат қилган балхлик маҳаллий ҳукмдорлардан Сомонхудот1 авлодлари 1 Сомон қишлоғи оқсоқоли. Манбаларда мазкур қишлоқ Балх, Самарқанд ёки Термиз атрофида жойлашган деган маълумотлар учрайди. (унинг набиралари)га Мовароуннаҳр ҳудудларини бошқариш ҳуқуқини топширади. Чунончи, Нуҳ Самарқандга, Аҳмад Фарғонага, Яҳьё Шош ва Уструшонага, ҳокимлик қиладилар.
IX аср ўрталарига келиб Аҳмад ва унинг катта ўғли Наср Сомонийлар Мовароуннаҳрнинг кўпчилик ҳудудларини бирлаштиришга муваффақ бўлдилар. Наср Сомоний (856-888) даврида Мовароуннаҳр мавқеи янада кучайиб борди. Cамарқанд давлат пойтахти эди. Хуросонда Тоҳирийлар сулоласи ағдарилгач (873й), унинг таркибига кирган Бухоро ерлари ҳам Сомонийлар тасарруфига олинади. Наср укаси Исмоилни Бухорога ноиб этиб тайинлайди (874й) ва Сомонийлар ҳукмронлиги эндиликда деярли Мовароуннаҳрнинг барча ҳудудларига ёйилади. Аммо кўп ўтмай Исмоил ўз ҳокимиятини кучайтира боргач, ўзининг вассаллик мавқеини тан олмай, Наср ҳокимияти хазинасига тўлайдиган йиллик даромад миқдорини кескин камайтиради.
Бунинг натижасида ака-укалар ўртасида узоқ муддатли ўзаро кураш бошланади. Оқибатда 888 йилда улар ўртасида катта уруш келиб чиқиб, унда Исмоил ғолиб бўлади ва ҳокимиятни ўз қўлига олади. Акаси Наср вафотидан сўнг (892й) Исмоил Сомоний Мовароуннаҳрнинг ягона ҳукмдорига айланади. Шу тариқа, Ватанимизда давлат мустақиллиги қайта тикланади ва юксалиб боради. Бухоро - давлат пойтахти бўлиб қолади.
Исмоилнинг 893 йилда шарқдаги даштлик қабилаларга қарши қилган муваффақиятли юриши, Тарозни эгаллаб, катта ўлжа ва асирлар билан қайтиши ҳам Сомонийлар қудрати юксаклигидан яққол далолат беради. Исмоил Сомоний давлати қудратининг ўсиб боришидан чўчиган, уни заифлаштиришни ва ўз таъсирини қайта тиклашни кўзлаган Бағдод халифаси Муътазид (892-902) Хуросондаги Саффорийлар ҳукмдори Амр ибн Лайсга (879-900) Хуросон билан бирга Мовароуннаҳар устидан ҳукм юритиш ҳуқуқи берилгани ҳақида фармон чиқаради ва уни Исмоилга қарши гиж-гижлайди. Бу эса 900 йилда иккала давлат ўртасида ката урушга сабаб бўлади. Уруш натижаси эса Сомонийлар фойдасига ҳал бўлиб, бунинг оқибатида Хуросон ерлари Сомонийлар қўл остига ўтади. Шу тариқа халқ халифалик истебдодидан халос бўлди. Исмоил Сомоний бу ҳудудда кечган узоқ йиллик миллий давлатчилик тажрибасига таяниб, марказий давлат бошқаруви тизимини ва шунга мувофиқ келадиган маҳаллий идора органларини вужудга келтиради. Бу тизим Аҳмад ибн исмоил (907-914), Наср ибн Аҳмад (914-943), Нуҳ ибн Наср (943-954) даврида ҳам такомиллашиб боради.

Download 55,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish