5-Мавзу. IX-XII асрларда ўзбек давлатчилиги. Аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси Режа



Download 55,65 Kb.
bet11/11
Sana21.02.2022
Hajmi55,65 Kb.
#57940
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-мавзу

«Адабул мулук», мочинлар - «Ойинул мамлакат», Шарқ эли улуғлари «Зийнатул умаро», эронликлар «Шоҳномаи туркий», туронлилар - «Қутадғу билиг», бошқалар «Пандномаи мулук» деб атаганлар. Туркий (эски ўзбек) адабиёти ривожининг илк сарчашмаларида турган ўтмишдош адибларимизнинг йирик намояндаларидан бири Аҳмад Югнакий (XII-XIII асрлар)дир. Адиб Аҳмаднинг «Ҳибатул ҳақойиқ» («Ҳақиқатлар туҳфаси») асари (484 мисрадан иборат)ни кўздан кечирарканмиз, унда инсон шахсияти, унинг таълими, тарбияси билан боғлиқ жуда кўплаб ўткир, долзарб масалаларнинг ўрин олганлигини, уларни тўғри, холис ва эҳтирос билан ёритилганлигини кўрамиз. Адиб Аҳмад билимнинг инсон ҳаётидаги беқиёс ўрнини улуғлаш баробарида одамларни билимли, маърифатли бўлишга даъват этади.
Ўрта Осиё халқлари Уйғониш даври адабиётини айни чоғда форсийзабон ижодкорлар ижоди билангина қўшиб тасаввур этиш мумкиндир. Бу ўринда Сомонийлар даврининг тенги йўқ зукко шоири Абу Абдуллоҳ Рудакий (860-941) ижоди алоҳида кўзга ташланиб туради. Негаки, жуда кўп нуфузли манбаларда айтилишича, форс-тожик тилида ижод қилган шоирларнинг бирортаси ҳам унга тенг келадиган даражада асарлар битмаганлар. Баъзи олимларнинг фикрича, Рудакий бир миллион уч юз минг мисрагача шеър ёзган. Бироқ афсуски, шоирнинг бой адабий меросидан бизгача аттиги минг байт шеърий асарлар етиб келган, холос. Рудакий асарлари, айниқса унинг рубоийлари шу қадар таъсирчан, оҳангдорки, улар кишилар қалбини ўзига беихтиёр маҳлиё этади. Шоир табиат гўзалликларини жозибали тараннум этиш барбарида одамларни юрт, Ватанни севишга, унга фарзандлик бурчи билан астойдил хизмат қилишга даъват этади. Унинг рубойиларида ифодаланган теран фалсафий фикрлар, ҳаётий лавҳалар бугунги авлод кишилари учун ҳам ибрат бўла олади.
Бу давр адабиётининг даҳо санъаткорларидан яна бири Абулқосим Фирдавсий (940/941-1030)дир. Уни оламга машҳур, номини тилларда достон қилган, абадийликка муҳрлаган нарса-бу алломанинг - бетакрор «Шоҳнома» асаридир. Негаки, бу шоҳ асарда Эрон ва Турон халқларининг минг йилликлар қаърига бориб тақаладиган узун кўҳна тарихи, туташ тақдир - қисматлари, жангу жадаллари, мислсиз жасорату қаҳрамонликлари катта маҳорат билан ифодаланган. 60000 байтдан иборат бундай йирик эпик асарнинг дунёга келиши Фирдавсийнинг бадиий ижоддаги улкан жасоратидир. Шоир Мовароуннаҳр, Хуросон ва Эроннинг катта ўтмиший тарихига мурожаат қилиб, унинг қат-қатига яширинган ноёб инжуларни шодага чизиб, халқ оғзаки ижоди дурдоналарини чуқур ўрганиб, уларни ўз замонасининг етилган долзарб масалалари, вазифалари билан уйғунлаштириб, шундай буюк асар яратдики, мана неча асрлардирки, у башарият аҳлининг доимий назарида ва нигоҳида бўлиб келмоқда
Ислом маданияти IX-XII асрлар даври нафақат дунёвий фанларнинг юксаклаб бориши билан, шу билан бирга исломий маданият ва маънавиятнинг шаклланиб, чуқур илдиз отиб бориши, бу соҳада талай етук олиму уламоларнинг етишиб чиқиб, Ватанимиз шаънини оламаро, улуғлаганлиги билан ҳам тавсифланади. Гарчанд ислом дини Арабистонда вужудга келган бўлса-да, бироқ янги илоҳий таълимот Туркистон заминида равнақ топди, такомилига эришди. Туркистон мусулмон дунёсига Хоразмийлар, Бухорийлар, Термизийлар, Насафийлар, Самарқандийлар тахаллуслари билан ижод қилган кўплаб ноёб истеъдод соҳибларини етиштириб берди. Ислом ва унинг асосий таълимоти акс этган «Қуръони Карим» ғояларининг ўлка ҳаётига кириб келиши ва кенг ёйилиши, шунингдек, маҳаллий халқларнинг мусулмончилик тамойиллари ва удумларини қабул қилиши ҳамда уларга эътиқод боғлаши давомида аста-секин ислом маданияти шаклланиб, чуқур илдиз отиб борди. Бунда шу юрт заминидан етишиб чиққан буюк исломшунос алломаларнинг хизмати беназирдир. Юртимиз заминидан етишиб чиққан ислом оламининг буюк сиймолари
􀂾 Исмоил ал-Бухорий (810-870) Ҳадис илмининг асосчиси
􀂾 Абу Исо ат-Термизий (824-892) Ҳадис илми пешволаридан
􀂾 Абу Мансур Мотуридий (вафоти 945 й.) Мотуридийа тариқати асосчиси
􀂾 Абу ал-Муъийн ан-Насафий (1027-1114) Калом илми йирик намояндаси
􀂾 Хўжа Аҳмад Яссавий (1041-1167) Яссавия тариқати асосчиси
􀂾 Нажмиддин Кубро (1145-1221) Кубравия тариқати асосчиси
􀂾 Абдуллоҳ Ғиждивоний (1103-XII аср иккинчи ярми) Тасаввуф илми асосчиларидан
􀂾 Баҳоуддин Нақшбанд (1318-1389) Нақшбандия тариқати асосчиси.
􀂾 Хўжа Аҳрор Валий (1404-1490) Нақшбандия тариқатининг йирик намоядаси
Юртимизда исломий маданиятнинг юксалиб бориши баробарида унинг улуғвор ғоялари, асл мақсадларини кенг ташвиқ, тарғиб қилиш, айниқса ҳадис илмини асосли тадқиқ этиш кучайиб бордики, бунда сарзаминимиздан чиққан қатор буюк муҳаддис олимларнинг хизмати катта бўлди. Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад Алайҳивассалом номи ва у зоти шарифнинг муборак сўзлари билан боғлиқ «Қуръони Карим» оятлари мазмуни, моҳиятини теран тушуниш ва англаб етишга муҳим калит бўлиб хизмат қиладиган ҳадисшунослик илми IX асрда жиддий ривож топди. Бутун мусулмон оламида энг ишончли манбалар деб тан олинган 6 та ишончли ҳадислар тўплами (ас-сиҳоҳ ас ситта) худди шу даврда яратилди. Улар орасида Ҳадис илмида «Амир ал-мўминин» деган шарафли номга сазовор бўлган Имом ал-Бухорий (810-870) номи ёрқин кўзга ташланиб туради. Юксак ақл-заковат соҳиби ал-Бухорий, Шарқнинг йирик илмий ва маърифий марказларидан бири - Бухорои шарифда туғилиб, жуда эрта ёшлигидан диний билимларни чуқур эгаллайди. Имом Бухорий ўз сафарлари давомида турли шаҳарлардаги 90 га яқин устозлардан таълим олган. Айни чоғда унинг ўзи ҳам сан-саноқсиз шогирдларга устозлик қилган.
Имом Бухорий шогирдлари орасида Исҳоқ ибн Муҳаммад ар - Рамодий, Муҳаммад ал-Маснадий, Халаф ибн Қутайба, Абу Исо ат-Термизий, Муҳаммад ибн Наср ал-Марвозий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал сингари зукко олимлар номи алоҳида ажралиб туради. Имом Бухорий гўзал инсонийлик сифатларига эга бўлиши билан бирга унинг қувваи хофизаси, хотираси ҳам ниҳоятда ўткир бўлган. Манбаларда унинг 600 мингга яқин ҳадисни ёд билганлиги қайд этилган. Ал-Бухорий кейинги насллар учун ўзидан катта, бой илмий мерос қолдирган. Унинг қаламига мансуб ноёб асарлар рўйхати 20 дан ошади. Бу асарлар орасида «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» асари (У «Саҳийҳ ал-Бухорий» номи билан ҳам юритилади) ўзининг мукаммаллиги, аҳамиятининг бениҳоялиги билан ажралиб туради. Аллома ибн Салоҳнинг таъкидлашича, ал-Бухорийнинг бу асарига киритилган ишончли ҳадисларнинг сони такрорланадиганлари билан бирга 7275 та, такрорланмайдиган ҳолда эса 4000 ҳадисдан иборат. Энг муҳими шундаки, бу шарафли ишни биринчи бўлиб ал-Бухорий бошлаб берган бўлса, кейинчалик бошқа олимлар унга эргашиб, ҳадислар тўпламини яратганлар. Алломанинг «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» асари асрлар давомида бутун мусулмон дунёсида юксак қадрланиб, неча бор нашр этилиб, ер юзи мусулмонлари учун дастуриламал қўлланма бўлиб келмоқда. Унинг 1325 йилда кўчирилган 8 жилддан иборат мукаммал нусхаси ҳозирда Истанбул (Туркия)да сақланмоқда. Унинг асарларида ифодаланган меҳр-муҳаббат, саҳийлик, очиқ кўнгиллик, катталарга ҳурмат, етим-есирларга мурувват, бева-бечораларга ҳиммат, ватанга муҳаббат, ҳалоллик, покизаликка даъват этувчи юксак инсоний фазилатлар, олижаноб туйғулар ҳамиша инсонларга маънавий озиқа бағишлаб келган.
Имом ал-Бухорийнинг замондоши ва шогирди, ўз даврининг машҳур алломаси - Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий (824-892) ҳам ҳадисшунослик илмини юксак босқичга кўтарган ёрқин сиймолардандир. Ўрта асрлар даврининг йирик маданий марказларидан саналган Термиз шаҳри атрофида (Буғ қишлоғи - ҳозирги Шеробод тумани) таваллуд топган бўлғуси аллома ўз она юртида дастлабки маълумот олганидан сўнг Ўрта Осиёнинг Урганч, Бухоро, Самарқанд каби йирик шаҳарларида билимини такомиллаштиради. Бундан ҳам етарли қаноат ҳосил қилмаган, ҳамиша илмга чанқоқ ат-Термизий Шарқ мамлакатларига саёҳатга чиқади. Шу тариқа, у узоқ йиллар Ироқда, Исфаҳон, Хуросон, Макка, Мадина сингари шаҳарларда яшаб, илм-фаннинг турли соҳаларидан-илм ал- қироат, илм ал-баён, фикҳ, тарих ва айниқса ҳадис илмидан ўша замоннинг йирик устози бузрукларидан таълим олади. Айни пайтда ат-Термизийнинг ўзи ҳам юзлаб шогирдларга меҳрибон устоз бўлиб, уларнинг ҳадис илмининг билимдонлари сифатида шуҳрат топишларига катта ҳомийлик кўрсатган. Ат-Термизийдан бизгача катта илмий мерос етиб келган. Унинг асосий асарлари сирасига «Ал-Жомиъ» («Жамловчи»), «Ал-илал фи-л-ҳадийс» («Ҳадислардаги оғишмалар»), «Рисола фи-л-хилоф ва-л-жадал» («Ҳадислардаги ихтилоф ва бахслар ҳақида рисола»), «Ат-тарих» («Тарих») кабиларни нисбат бериш мумкин.
Биз тилга олаётган тарихий даврнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки,бунда ислом дини ва унинг асосий тамойилларини ҳар томонлама чуқур тадқиқ этиш ҳамда ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган, тасаввуф ва тариқат илмида беназир бўлган ватандош алломаларимиз фаолиятига ҳам бир назар ташлаб ўтмоғимиз жоиз бўлади. Аввало, тасаввуф – бу одамларни ҳалолликка, покликка ундовчи барча мусулмонларнинг ўз ҳалол меҳнати билан кун кўришини, бошқалар кучидан фойдаланмасликни, ижтимоий адолат қоидаларига риоя этишни тарғиб этувчи таълимотдир. Улуғ аждодларимиз – Хожа Аҳмад Яссавий, Абдуҳолиқ Ғиждивоний, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валийлар ана шу руҳдаги ғояларни илгари сурган эдилар. Зеро, «Яссавия», «Кубравия», «Нақшбандия» тариқатларида инсонлар Аллоҳ йўлида, ҳақ йўлида тинимсиз тоат-ибодат, тавба-тазарру қилиш баробарида уларнинг пешона терисини тўкиб, ҳалолу пок меҳнат қилиш, доимий саъй-ҳаракатларда бўлишлари кераклиги урғуланади. Жумладан, «Яссавия» таълимотида поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, ҳалол меҳнати билан ҳаёт кечириш, Аллоҳ висолига етишиш йўлида инсонни ботинан ва зоҳиран ҳар томонлама такомиллаштириш каби илғор умуминсоний қадриятларнинг ифодаланганини кўрамиз. Бу ҳол бошқа исломий таълимотлар учун ҳам бирдек хосдир.
Download 55,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish