5-мавзу: Фан методологиясида тафаккур услуби муаммолари



Download 165 Kb.
bet13/14
Sana20.06.2022
Hajmi165 Kb.
#685507
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
3-dars tafakkur

Инкорни – инкор қонуни, - табиат, жамият ва инсон тафаккури тараққиёти жараёнининг моҳиятини очиб беради. 

Доимо ривожланишда бўлган нарсалар, ҳодисалар, шунингдек, инсон билимлари, тушунчалари ворислик тамойилига асосланади. Инкорни–инкор борлиқдаги ривожланиш, ҳар қандай янгилик эскининг заминида, унинг ижобий хусусиятларини юқори босқичда барқарорлаштириб, ўзида қолиш, салбий жиҳатларини рад этиш асосида содир бўладиган жараёндир. Мана шу жараённинг такомиллашувини тақозо этаётган нарса ва ҳодисалар биринчи инкор бўлса, уни рад этаётган, юқорилаб бораётган нарса ва ҳодисалар иккинчи инкордир. Тараққиёт, ривожланиш шу тарзда узлуксиз давом этади. Бу қонуният бўлиб, тараққиёт шарти инкорни – инкор қонунидир.



3-масала. Фалсафа ўзининг услубий жиҳатидан воқеликни ақлий таҳлил қилиб ўрганишдан иборат, бинобарин фалсафанинг методи рационалдир. Фалсафа дунёқараш сифатида дунёнинг бир бутун манзарасини беради, унинг шахс томонидан англанишини тақозо қилади. 

Дунёнинг фалсафий манзараси кўп поғонали, кўп қаватли, кўп улчовлидир. Дуниёнинг фалсафий манзараси ҳамма вақт давомийлик билан белгиланади. Фалсафий манзара ҳаммавақт конкретлаштиришни (ойдинлаштиришни) талаб қилади ва у донолик, тафаккур салоҳияти орқали идрок қилинади. Бу инсонлар учун (тадқиқотчилар учун) асосли, фундаментал аҳамиятга эга.

Фалсафий дунёқараш ўзининг назарий асослангани ва пухта ишлангани билан ажралиб туради. Шу маънода, у бошқа фан ёки фаолият соҳаси учун умумий услуб вазифасини бажаради. Агар назария билиш жараёнининг натижаси бўлса, усул шу билимга эришиш ёки уни амалга ошириш йўлини англатади. Фалсафий назария эса, бир вақтнинг ўзида усул вазифасини ҳам бажара олади. 

Диалектика қонун ва категориялари илмий изланишнинг методологик асоси хисобланади. Диалектик услуб асосида хусусий – назарий билимдан умумилмий билимга, диалектик тафаккурдан эса сенкретик билиш даражасига кўтарилиш умуминсоният онги эволюциясининг бош йўналишига айланиши тамойили бўлади. 

Диалектик тамойилларнинг объектив белгиланганлиги улардан билиш ва воқеликни амалий ўзлаштириш воситаси сифатида субъектив фойдаланиш учун асос бўлиб хизмат қилади. 

Тадқиқотчиларни “ривожланиш”, “қарама-қаршилик”, “сабабият” ва х.к тушунчаларнинг ўзи эмас, балки уларнинг асосида таърифланган регулятив тамойиллар қизиқтиради. Бунда сизлар мазкур тамойиллар реал илмий тадқиқотни амалга оширишга қандай ёрдам бериши мумкинлигини, тегишли предмет соҳасини мовофиқ тарзда тушуниш ва ҳақиқатнинг тагига етишга улар қандай кўмаклашиши мумкинлигини аниқ билиши керак. Бу борада 2- масалада кўрсатиб ўтган диалектик методнинг тамойилларини чуқур билишингиз керак. 

Диалектика тамойиллари нотўғри амалга оширилган ҳамда қўлланилган тақдирда уларнинг кўп сонли талаблари бажарилмаслиги, бинобарин, хақиқат йўлидан чалғиш ва янглишишлар содир бўлиши мумкин. Объективизм ва субъективизм, бирёқламалик ёки предметнинг тасодифан ажратиб олинган жиҳатларини субъекив бирлаштириш, унинг моҳиятига зид иш тутиш ёки уни иккинчи даражали, номуҳим жиҳатларга алмаштириш, жой, вақт ва бошқа белгиланган шартларни эътиборга олмасдан предметга абстракт ёндашиш, уни нотанқидий кўриб чиқиш, ўтмишни модернизация ёки архаизация қилиш, предметнинг вужудга келиш шатрларини унинг ўзи билан айнийлаштириш (аралаштириш), қарама–қаршиликни бартараф этишни унинг жиҳатларини мўътадиллаштириш деб тушуниш шулар жумласидандир.

Диалектик метод ва қонунлар тадқиқотнинг энг умумий қоидаларини, унинг бош стратегиясини белгилайди. Билиш тарихи шундан далолат берадики, билишнинг юқори қаватларида адашиш бутун тадқиқот дастурини боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Масалан, янглиш умумий дастлабки шартлар объектив ҳақиқатнинг бузулишини аввал бошданоқ белгилаб беради, ўрганилаётган объектнинг моҳиятини чекланган метафизик қарашга олиб келади. 



Шунинг учун ҳам фаолиятнинг умумий вазифасини ишлаб чиқиш, объектив воқелик мавжудлигининг умумий қонунларига мумкин қадар тўла мувофиқ бўлган категориал шаклларини ривожлантириш диалектик методологиянинг муҳим вазифасидир.

Metafizika ilk bor Arastu tomonidan sistematik oʻrganila boshlangan. U bu atamani ishlatmagan; atama Arastuning fizikaga bagʻishlangan kitobidan keyin yozilgani, va u kitob "metafizika" ("fizikadan keyin") deb nomlanganligi tufayli paydo boʻlgan. Arastuning oʻzi ushbu fanni "birinchi falsafa" (yoki baʼzida shunchaki "donolik"), deb ataydi, va bu fan "narsalarning birinchi sabablari va prinsiplari" bilan shugʻullanishini yozadi. Atamaning zamonaviy maʼnosi mavjudlik tabiatini oʻrganuvchi tadqiqotdir. Metafizikaning asosiy ostsohasi - ontologiya - mavjudlik oʻzi nima, degan muammoni hal qilishga urinadi, mavjud narsalarni tiplarga ajratadi (baʼzan ontologiyani metafizikaning oʻzi bilan adashtirishadi). Metafizikaning yana bir qismi ong falsafasidir.


Download 165 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish