5-мавзу: Фан методологиясида тафаккур услуби муаммолари



Download 165 Kb.
bet7/14
Sana20.06.2022
Hajmi165 Kb.
#685507
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
3-dars tafakkur

2-масала. Синергетика ҳар бир нарсани система деб қарайди. Системани икки тоифага ажратади: бири – ёпиқ система, иккинчиси – очиқ система. Оламдаги жонсиз системалар ёпиқ, жонли системалар очиқ деб хисобланади. Ўз – ўзидан ташкил топиш, ташкилланиш, асосан, очиқ системага тааллуқли дейилади. Синергетикада бу масала тартиблилик ва тартибсизлик, чизиқлилик ва чизиқсизлик, барқарорлик ва беқарорлик, вақтнинг орқага қайтмаслиги ва қайтиши, бефуркация ва флуктуация, энергия ва энтропия, сабабият ва оқибат, қонуният ва тасодиф, табиат ва жамият муносабатлари мисолларида баён этилади. Синергетиканинг мазмуни шу масалалардан иборат. 

“Система” сўзи грекча бўлиб “бутун”, “қўшма”, “бирлашма”, “йиғма”, “уюшма” маъноларини англатади. Бу оддий йиғинда эмас, балки ўзаро боғланишда ва ўзаро таъсирда бўлган қисмлардан, элементлардан ташкил топган мажмуадир. Масалан, дастурхондаги ноз – неъматлар йиғиндиси система эмас, ота, она ва фарзандлардан ташкил топган оила системадир, чунки улар орасида ўзаро таъсир боғланиши бор. “Қуёш системаси” ҳам шунга ўхшаш. Одам мияси ўзаро боғланган миллиардлаб нерв хужайраларидан ташкил топган. Бир нейрон минглаб бошқаси билан бевосита алоқада.

Гегель система хусусиятига алоҳида эътибор берган. Унинг фикрича, оламдаги нарсалар системалардан иборат бўлгани учун уларни билиш ҳам система шаклида бўлиши керак. Системани билиш учун унинг элементларини ва улар орасидаги боғланиш хусусиятларини билиш лозим. Бу эса диалектиканинг талабидир. 

Системани ҳар хил жиҳатдан классификация қилиш мумкин. Масалан, статик ва динамик, жонли ва жонсиз, очиқ ва ёпиқ. Статик система вақт давомида мувозанатда, динамик система эса, вақт ўтиши билан ўзгаришда. Масалан, тош, тоғ жинси, бино каркаси, статик системалардир. Тирик организм, Қуёш системаси, чумолилар тудаси, асаларилар ҳамжихатлиги динамик системалардир.

Очиқ система ёпиқ системадан нима билан фарқ қилади? Фарқи аввало шундаки, ёпиқ системага ташқаридан модда, энергия, информация кирмайди ва ундан улар чиқмайди, деб хисобланади. Очиқ системага улар киради, лекин, нима учундир синергетика асосчилари чиқиши ҳақида гапирмайдилар.

О.Тоффлернинг таъкидлашича, биологик ва социал системалар очиқ системалардир. Аммо очиқ системалар математик моделларни ёпиқ деса бўлади.

Классик физика асосан ёпиқ системаларга эътибор берган. Синергетикадаги системалар очиқдир. Очиқ системага – ташқаридан ҳамма нарса кириб келавермайди. Фақат фаол ҳисобланадиган энергия, модда ва информациялар киради. 

Синергетика тирик организмни очиқ система деб хисоблайди. Биз бу фикрга ҳам қўшиламиз, ҳам қўшилмаймиз. Қўшилишимизнинг сабаби шуки, масалан, ўсимлик, ҳайвон ва одам организми сув, озуқа, энергиясиз, яъни ташқи муҳитсиз яшай олмайди. Шу маънода организм очиқ система дийилади. Қуёш системаси эса космик нурларсиз ҳам мавжуд бўлаверади, яъни у ёпиқ система.

Қўшилмаслигимизнинг сабабичи? В.И.Аршинов, Ю.Л.Климонтровия, Ю.В.Сачков эътироф этишларича, “Очиқ системанинг миқдорий характеристикаларини аниқлаш масаласи ҳануз ечилган эмас”. Ҳа, организм очиқ система деган сўз, ташқи муҳим ҳам чексиз очиқ дегани. Чексиз дейилганда хисоб – китоб йўқ дегани. Ёпиқ системада эса бундай эмас. Классик физикада энергия, модда, ҳаракат миқдори, кинетик моментлар, масса, зарядларнинг ҳисоб – китоби бор. Фалсафадаги сақланиш тамойили физика ва бошқа табиий фанлар намоён бўладиган ҳар хил сақланиш қонунлари мавжуд. Масалан, бир олмани юқорига ирғитсангиз, у кўтарилишдан тортиб пастга тушгунича потенциал энергия билан кинетик энергиянинг миқдорий йиғиндиси бир хил бўлиб, ўзгармайди. Бу мисолда биз олмадан иборат системача билан Ердан иборат системачадан ташкил топган ёпиқ системани тасаввур қилдик.

Тирик нарсалар борки, уларнинг ҳар бири очиқ система ҳисобланади синергетикада. Жонли организмнинг ўз –ўзидан ташкилланиш шарти ҳам шудир. Бунинг ўзи кифоя эмас, жонворлар, хайвонлар, одамлар жуфт яшаши шарт, агар зотнинг ҳам яшашини эътиборга олсак. Бундан ташқари улар кўпчиликсиз яшай олмайдилар. Масалан, чумолилар, асаларилар, одамлар бунга яққол мисол.

Синергетикадаги очиқ системалардан яна бири фандир. Фан очиқ система бўлиб жамият билан боғланишдир. Фан жамиятнинг талабини қондириш учун ҳаракат қилади, фан эса жамиятдан керакли “озуқа” олади: олимлар хизмат қилади, лабараториялар қуриб берилади, зарур шароитлар яратилади.

И. Пригожиннинг таъкидлашича, ҳозирги замонда ижтимоий ўзгаришлар аввалгига қараганда кўпроқ тезланиш билан кечмоқда. Бунинг устига Ер куррасининг ҳар хил жойларида қайноқ нуқталар, спид, бўрон, транспорт авариялари, кучли зилзилалар, тўфонлар, тошқинлар, қахратон совуқлар, жазирама иссиқлар, ёнғинлар, терактлар, “парандалар гриппи” ни қўшсак, флуктуациялар авж олмоқда. Натижада тартибсизликлар кучаймоқда, беқарорлик ошмоқда, хуллас воқеа ва ҳодисалар муносабатларининг чизиқсизлиги кўпаймоқда. Озгина сабаб кўпроқ натижа бермоқда. Бу эса вақт сезгирлигининг ошишига сабаб бўлмоқда.

О. Тоффлернинг айтишича, ҳозиргача фан, асосан барқарорликка, турғунликка кўпроқ эътибор бериб келди. Пригожин синергетикаси эса, ҳозирги замон жаҳон ҳаётида кўплаб учраётган ижтимоий ходисаларнинг тезланиши натижасида пайдо бўлаётган беқарорлик, тартибсизлик, тез ўзгарувчанлик, ҳар хиллик каби чизиқсиз воқеаларга кўпроқ урғу беряпти. 

Карл Поппернинг очиқ жамият фалсафасига ҳозир ғарбда эътибор берилмоқда. Унингча, очиқ жамият – бу, қонун хукмдорлиги ғоясидир. Оддий фуқаролар тинч яшайдиган, озодлик хурмат қилинадиган, янги фикрлар ва хатти– ҳаракатлар хурсанчилик билан қабул қилинадиган жамиятдир. Тўғри, бу гаплар яхши ният билан айтилган. Аслида К. Поппер бу ғояни Гитлер ва Сталин уришига, бинобарин, национал социализм ва коммунизмга қарши айтган. Германия жамияти ва СССР ёпиқ системалар деб хисобланган. Системалар, жамиятлар очиқ бўлса, уриш бўлмас эди, демоқчи бўлган К. Поппер. Очиқ жамиятнинг бу жиҳати, албатта, яхши. Лекин, очиқ жамият дегани чегаралари очиқ бўлсин, савдо – сотиқда бож қоидаси бўлмасин, ички ва ташқи қуролли кучлар бўлмасин, деган сўз эмас. Масалан, Бенилюкс мамлакатларида, яъни Белгия, Нидерландия ва Люксенбург давлатлари ўртасида харбий чегаралар йўқ, бу жиҳатдан бу мамлакатлар очиқ, лекин уларнинг ҳар бирининг давлати ёпиқ, яъни узининг қуролли кучлари, ички ташқи ва экономика сиёсати алоҳида. Бу жиҳатдан бу мамлакатлар бир мамлакат ҳисобланмайди ва бир – бирига бўйсинмайди. Демак, мамлакатлар муносабатлари масаласида “очиқлик” ва “ёпиқлик” нисбий тушунчалардир. 




Download 165 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish