Молия бозорнинг рукнларидан бири-қимматли қоғозлар бозори бўлиб, унда даромад келтирувчи қимматли қоғозлар –акция, облигация, вексель, чек, сертификатлар олди-сотди қилинади. Бу фонд биржаларида амалга оширилади.
Молия бозорининг рукнларидан яна бири – валюта бозори бўлиб, бу ерда турли мамлакатлар валютаси олди-сотди қилинади. Валюта бозорида фирмалар, корхоналар, давлат ва фуқаролар фаолият кўрсатади, улардан бири валюта сотса, иккинчиси уни сотиб олади.
Валюта бозорида валюта билан савдо қилувчи банклар томо-нидан амалга оширилади. Бизнинг мамлакатимизда валюта савдоси билан Республика Марказий Банки ва шу фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олган тижорат, акциядорлик, хусусий банклар томонидан амалга оширилади. Ўзбекистонда валюта муомиласи асосан «АҚШ доллари»да ва шу билан бирга «Англия фунт стерлинг» ги, «Япон иена» сида «ЕВРО» да олиб борилади.
5. Ишчи кучи бозори – бу ишчи кучини олди-сотди қилиш муносабатларидан иборат бўлади. Бу бозорда тадбиркорлар томони-дан ишчи кучига бўлган талаб, уй хўжаликлари томонидан билдирилган ишчи кучи таклифи тўқнаш келади ва бу бозорда иқтисодий субъектлар тариқасида бир томонда тадбиркорлар ва иккинчи томонда ишчилар ҳаракат қилади. Ишчи кучи инсоннинг меҳнат қилиш қобилияти тариқасида товарга айланади. Лекин, бу қобилият бозор орқали унинг эгасидан ажралмайди ва шунинг учун ҳам, унинг ўзи эмас балки меҳнат қилиш қобилияти маълум муддатга сотилади холос.
Ишчи кучи бозорининг аниқ шаклларидан бири меҳнат (ишчи кучи) биржаси бўлиб, у ишчилар билан тадбиркорлар ўртасида ишчи кучини олди-сотди битимини тузишда воситачилик қилади ва ишсизларни рўйхатга олиш, уларни бўш иш жойларига жўнатиш, янги касбга ўргатиш, малакасини ошириш билан шуғулланади.
6. Рақобат курашини чеклаш бўйича бозор қуйидаги турларга бўлинади:
а) эркин рақобатли бозор
б) чекланган рақобатли (монопол) бозор
в) олигополистик бозор
г) соф монополияга асосланган бозор.
Эркин рақобатли ёки мукаммал рақобатга асосланган бозорда сотувчи ва харидорлар кўп бўлиб, уларни миқдори чекланмаган.
Чекланган рақобатга асосланган ёки монополистик бозорда нисбатан кўп бўлмаган ишлаб чиқарувчи фирма, корхоналар иштирок этади.
Масалан, Ўзбекистон кийим-кечак бозорида эркаклар ва аёллар учун пальто, костюм ва бошқа устки кийимларни ишлаб чиқарувчи корхоналар 5-6 та бўлиб, улар шу товарларнинг асосий қисмини ишлаб чиқармоқдалар.
Олигополистик бозорда саноқли озчилик фирмалар қатнашиб, ўзаро рақобатлашадилар. Бу бозорга бир хил ёки фарқланувчи товарлар чиқарилади. Рақобат кўп ҳолларда ишлаб чиқарувчилар билан харидорлар ўртасида юз беради. Жаҳон автомобиль бозорида АҚШнинг 3 та: «Форд», «Крайслер», «Дженерл моторс», Япониянинг 3 та: «Тойота», «Хонда», «Ниссан», Италиянинг «Фиат», Германия-нинг «Мерседес-бенс» концернларини кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |