Бошқарншнннг асосий функциялари
№
|
Асосий функциялар
|
Функцияларнинг мазмуни ва ўрни
|
1
|
Режалаштириш
|
Бошқаришнинг асосий ва дастлабки функциясидир. Ҳар қандай бошқариш режа тузишдан бошланади.
Бу режада:
бошқарув мақсадлари ва вазифалари, уларни амалга ошириш муддатлари белгиланади.
вазифаларни амалга ошириш усуллари ишлаб чиқилади,
халқ хўжалиги бўғинларининг ўзаро алоқалари ўрнатилади.
Режалаштиришнинг умумийлик хусусияги шун-даки, бунда ҳар бир бошқарув ходими ўзининг шахсий ишини рсжалаштиради, ўз иш жойидаги фаолияга кўрсаткичларини ишлаб чиқади, режа-ларни қандай бажараётганини назорат қилишни уюштиради.
|
2
|
Ташкил қилиш
|
Бу функция бошқарув объекти доирасида барча бошқарилувчи ва бошқарувчи жараснларнинг уюшқоқлигини таъминлайди.
Шу нуқтаи назардан ташкил қилиш ички ва таш-қи шарт-шароитларнинг ўзгариб туришига қараб, амалдаги тизим таркибини такомиллаштириш ёки янгисини тузиш демакдир.
Бу функция жорий ва стратегик режаларнинг ижросини таъминлаш бўйича биринчи қадамдир.
|
|
мувофиқлаштиш ва тартибга со-
лиш
|
Режалаштириш бошқаришнинг стратегияси ҳисобланса, мувофиқлаштириш бошқариш-нинг тактик масалаларини ҳал қилади.
Бу функциянинг асосий вазифаси оқилона алоқалар ўрнатиш йўли билан башқариладиган тизимнинг турли қисмлари ўртасида келишиб иш олиб боришни таъминлашдир.
Мувофикдаштириш маблағларни тежаш мақсадида башқарувдаги параллелизм ва бир-бирини такрорлашни бартараф қилиш имко-нини беради. Бундан ташқари, у турли тармоқ-лар ўртасида ресурсларни тақсимлаш йўли билан нисбат ва мутаносибликни, ишлаб чиқа-риш билан истеъмол ўртасидаги муносабатни ўрнатади.
Тартибга солиш мувофиқлаштиришнинг да-воми бўлиб, у содир бўлиб турадиган оғиш-ларни бартараф қилиш йўли билан ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишни мақсад қилиб қўяди.Унинг ёрдами билан вужудга келиши эҳтимол тутилган оғишлар-нинг олди олинади.
|
|
Назорат
|
Бу функциянинг мақсади "тутиб олиш", "ай-бини очиш", "илинтириш" эмас, балки бошқа-рув объектида содир бўлаётган жараёнларни ҳисобга олиш, текшириш, таҳлил қилиш ва маълум тар-тибда шу объект фаолиятини ўз вақгида созлаб туришдир.
Назорат ўрнатилган меъёрий ҳужжатлардан, ре-жалардан опшшарни, уларнингжойи, вақги, сабаби ва хусусиятларини аниклаш имконини беради.
Таъсирчан назоратни ташкил қилиш ҳар бир раҳбарнинг функционал ишидир.Мунтазам назорат йўқ жойда юқори пировард натижаларп эришиб бўлмайди.
|
(35). Бошқариш фаолиятининг турларига кўра, функциялар қуйидагича бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |