Қиѐсий-тарихий тишуносликнинг пайдо бўлиши
XIX асрнинг бошларига келиб тилшуносликда янги бир йўна-лиш, изланиш шакллана бошлади. Бу йўналишнинг номи «қиѐсий-тарихий тилшунослик» деб аталади. Бу йўналишнинг туғилиши ва оѐққа туришига узоқ изланишлар сабаб бўлди. Биринчи бўлиб XVI асрда яшаган италиялик саѐҳ ва олим Ф.Сосетти ўзининг Ҳиндистонга қилган сафарида қадимги ҳинд тили - санскрит билан итальян тилидаги сўзларнинг ажойиб ўхшашликлари, келиб чиқишида бир хиллик борлиги ҳакида ѐзади. Масалан, у рус тилидаги мама, олмон тилидаги Mutter, инглиз тилидаги mouther, ѐки брат, Bruder, brother, тожик тилидаги биродар, духтар, Tochter ва бошқа шунга ўхшаш қариндошуруғчиликни ифодаловчи сўзларни кўзда тутган бўлса керак. XVIII аср охирларида инглиз шарқшунос олими, юрист У. Джонснинг фаолияти туфайли Бенгалияда «Осиѐ жамияти» ташкил қилиниб, у кейинчалик «Осиѐ изланишлари» асарини ѐзди. Бу вақтда санскритни ўрганишга эътибор кучайди. Олмон олими Ф.Шлегельнинг ҳинд маданияти ва тилига қизиқиши туфайли «Ҳинд тили ва ҳиндларнинг донолиги» асари пайдо бўлди, унда санскрит тилининг лотин, грек, форс, герман тилларидаги ўзак сўзлар билан яқинлигига эътибор қаратилди. Бундан ташқари бу тилларнинг грамматик струк-турасида ҳам яқинлик мавжудлиги эътироф этилди. Яна бир олмон олими Франц Боппнинг назарий қарашлари 1833-1852 йиллари эълон қилинган уч жилдлик «Санскрит, зенд, арман, грек, лотин, литва, эски славян, гот ва олмон тилларининг қиѐсий грамматикаси» асарида аниқ ифодаланган. Бопп ўз асарларида кўпроқ тилларнинг грамматик шаклларини солиштириш орқали тилларнинг «қадимги ҳолатини» аниқлаш мумкин дейди. Бу борада у кўпроқ санскрит тилига таянади, бу тилга асосланади.
1818 йили эълон килинган «Қадимги шимол тили ѐки исланд тилининг пайдо бўлиши ҳақидаги изланишлар» асарида Даниялик олим Расмус Раск (1787-1832) ўзининг илмий қарашларини баѐн қилди. У кўпроқ скандинавия тилларининг қариндошлигини ўрганди ва уларнинг ҳинд тиллари оиласидан эканлигига эътибор берди. Расмус Раскдан роппа-роса икки йилдан сўнг, яъни 1820 йили рус олими А.Х.Востоковнинг «Славян тили ҳақида мулоҳазалар» асари эълон қилинди. Бу асарнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда жуда кенг ва кўп миқдорда тил материаллари жалб этилган ва тилларни ўрганишда ўзига хос қиѐсий солиштирма методлар қўлланилган. Олмон филологи Я.Гримм 1819 йили ўзининг «Олмон тили грамматикаси» асарида қариндош тилларни ўрганишда тарихий йўналишни қўллади. Шу йўл билан барча герман тилларининг грамматик формалари, тарихий тараққиѐт жараѐни ўрганилди. Шундай қилиб, қиѐсий-тарихий тилшунослик қуйидаги принципларга асосланди:
1) Ҳар бир тил бошқа тиллардан фарқли ўлароқ ўз хусусиятига эгадир.
2) Бу фарқлар қиѐслашда намоѐн бўлади.
3) Қиѐслаш орқали кўплаб тиллар оилаларга гуруҳлаш-тирилади.
4) Қариндош, оиладош тиллар ўртасидаги фарқлар тўхтовсиз тарихий ўзгаришлар орқали асосланиши, тушунтирилиши мумкин, дарвоқе тарихий ўзгариш ҳар бир тилнинг зарурий хусусиятларидандир.
5) Тил товушлари бошқа элементлардан кўра кўпроқ ўзгарувчан бўлади ва уларнинг бир оила ичидаги ўзгарувчанлиги, сўзнинг ўзаги, флексия ва аффикслар баъзан минг йиллар давомида ўзгармай, турғун бўлади. Булар асосида бошланғич тилнинг шакли-шамойили қайта тикланиши мумкин. Олимлар томонидан ҳатто ҳиндевропа «Бобо тилини» тўлиқ тиклаш ҳам мумкин дейилади. Қиѐсий тарихий тилшуносликнинг Европадаги дастлабки ғоялари Дания тилшуноси Расмуск Раск (1818), олмон лингвисти Франц Бопп (1816) хамда россиялик олим А.Востоковлар томонидан илгари сурилганлигини юқорида кўрдик. Улар қиѐсий-тарихий нуқтаи назардан грамматикани, лексикани, ҳатто рус тилидаги шеър ѐзиш услубларини ўргандилар. XIX асрда Якоб Гримм томонидан олмон тилининг қиѐсий-тарихий грамматикаси, Ф.Диц, В.Майер-Любке томонидан роман тиллар грамматикаси, славян тиллар грамматикаси Ф.Миклошич томонидан яратилди. Ф.Бопп, А.Шлайхер, К.Бругман, Б.Дельбрюк, А.Мейе, Ф.Фортунатов, Т.Хиртлар томонидан умумлаштирувчи асосий назарий изланишлар чоп этилди.
Умумий тилшунослик назарияси бўйича қиѐсий-тарихий йўналиш кейинчалик катта, мураккаб эволюцияга учради. У фақат соф тилларни солиштиришдан (Раск, Бопп, Гримм, Востоков) бошланиб, Ч.Дарвин, яъни «биологик натурализм» таъсирида ҳатто кейинчалик Г.Штайнталь психологизми билан боғланиб кетди. Ҳозирги даврда тарихий-қиѐсий лингвистика ўзига тиллар типологиясини ва маданият тарихини жалб этиб, анча муваффақиятли изланишлар олиб бормоқда. Масалан, АҚШда К.Уоткинс, У.Леман, Э.Полома, Францияда Ф.Бадер, Т.Гамкрелидзе Грузияда, Г.Джуаукян Арменияда, В.Иванов, О.Н.Трубачев, В.Н.Топорова каби олимлар Россияда шундай изланишлари олиб бордилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |