5 – мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси. Мавзу режаси



Download 66,85 Kb.
bet11/18
Sana21.03.2022
Hajmi66,85 Kb.
#504996
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
5-мавзу Жамият ва инсон фалсафаси

3 – савол баёни: Инсон кўплаб фанлар ўрганадиган предметдир. Биология уни Homo sapiens тури сифатида қарайди. Педагогика учун у тарбия объекти, социология учун - турли муносабатлар субъекти, культурология учун - маданиятнинг объекти ва субъекти, иқтисодий назария учун - асосий ишлаб чиқариш кучи ва ҳоказо.
Табиий фанлар орасида анъанавий (биология, антропология, медицина ва бошқалар) билан бир қаторда нисбатан янги фанлар (олий нерв тизими фаолияти физиологияси, соматология, сексология ва ҳока­зо) пайдо бўлди. Ижтимоий билим соҳасида ҳам «эски» фанлар (психология, социология, тилшунослик, этика) қаторида «янги» фанлар (аксиология, герменевтика) кабилар фаолият кўрсатишади.
ХХ асрда илмий билимнинг шиддатли ривожи, параллел тарзда борувчи фанларнинг фаол дифференциацияси ва интеграцияси табиий-илмий ва ижтимоий фанлар чегарасида бир қатор янги фанларнинг: биоэтика ва тиббиёт этикаси, социобиология, психофизиология ва бошқаларнинг юзага келишига сабаб бўлди. Бу ҳол фалсафанинг инсон муаммоларини кўриб чиқишдаги методологик роли ҳақидаги масалани янада долзарб этиб қўяди.
Биз юқорида айтиб ўтганимиздек, инсон кўп фанлар томонидан предмет сифатида қаралади, шу сабабли бизнинг олдимизда муҳим бир вазифа – инсон муаммосининг айнан фалсафий аспектларини очиб бериш туради.
Инсон муаммосининг фалсафага оид масалалари деб қуйида­ги­ларни ҳисоблаш мумкин: а) инсон моҳияти; б) инсонда ижтимоийлик ва биологик (табиийлик)нинг нисбати; в) шахснинг эркинлиги; г) инсоннинг мавжуд бўлиши (борлиғи) ва моҳиятининг диалектикаси; д) инсон ҳаётининг мақсад ва маъноси.
Аслида фалсафа инсон муаммосини ўрганар экан, у энг аввало, инсонни борлиқнинг ўзига хос бир шакли сифатида олиб, уни энг мураккаб борлиқ сифатида, унинг ўзига хос энг муҳим томонлари, хусусиятларини, уни борлиқнинг бошқа шакллари ва кўринишлари билан ўзаро боғланишларини, алоқадорлик томонларини ҳамда улардан туб фарқларини қараб чиқиши лозим. Шу сабабли файласуфлар қадимдан бошлаб инсоннинг ўзига хос муҳим, бошқа барча тирик мавжудотлардан фарқ қилдирувчи хусусияти деб, унинг ақлини тушунганлар. Шу туфайли улар инсонни дастлаб ўз асарларида «ақлли мавжудот», «ақлли ҳайвон» деб таърифлаганлар. Кейинчалик жамиятнинг тараққиёти асосида улар инсонни «сиёсий ҳайвон», «ижодкор ҳайвон», «тарихнинг ижодкори», «гапирадиган, тилга ва нутққа эга ҳайвон», “дунёга диний муносабатда бўлувчи мавжудот», деб изоҳлай бошлаган. Маълум даврлардан кейин эса баъзи файласуфлар инсонни «маълум мақсадга йўналтирилган, хулқ-атворга эга бўлган мавжудот», деб тушунтира бошлайдилар.
Фалсафа инсон борлиғини оламнинг таркибий қисми сифатида ўрганади. Инсон — ўзида биологик, ижтимоий ва психик хусусиятларни мужассамлаштирган онгли мавжудот. Инсон шундай мураккаб ва кўп қиррали мавжудотки, унинг моҳияти яхлит бир бутунлик сифатида инсон, шахс, индивид, индивидуаллик тушунчалари орқали ифодаланади. Бу тушунчалар бир-бирига яқин ва маънодош бўлса ҳам, бир-биридан фарқланади.
Кўпчилик мутафаккирлар инсон билан ҳайвонларни ажратиб турадиган муҳим фарқ бу - инсоннинг онги, инсонда онгнинг мавжудлиги, деб тушунтирадилар. Бундай ёндашув маълум даражада тўғри. Бироқ инсон билан ҳайвонлар ўртасидаги бу фарқ улардаги асосий ва муҳим фарқлардан фақат биттасидир, холос. Бунда бошқа муҳим фарқларни ҳам ҳисобга олиш зарур. Масалан, кўпчилик мутафаккирлар ва файласуфлар инсонни ҳайвонлардан фарқ қилдирувчи муҳим белги – бу инсонга хос тил, нутқ тили, деган фикрни ҳам билдиришган.
Онг – фалсафанинг субъектив реалликни ифодаловчи ғоят кенг категориясидир; одамнинг, унинг мияси ва психикасининг ташқи дунёни идеал акс эттиришидир; инсоннинг маънавий дунёсидир, ўзининг дунёда борлигини англаб етишидир; унинг ташқи дунёга муносабатидир.
Одам – фикр юритувчи, онгга эга мавжудотдир. Онг ёрдамида одам ташқи дунёда фаол ҳаракат қилади, уни билади, у билан субъект-объект муносабатда бўлади. Онг туфайли шахснинг маънавий дунёси, унинг эмоциялари, кечинмалари, ташвиш ва истаклари, орзу-умидлари, фантазиялари мавжуд. Худди шу онги туфайли инсон ҳайвонот дунёсидан фарқ қиладиган ақлли мавжудот сифатида мавжуддир. Инсоннинг барча ҳайвонлардан фарқлантирувчи хусусияти бўлган онг тўғрисида гапирар экан, ўрта осиёлик атоқли файласуф aл-Фаробий бундай деб ёзган эди: «Инсон ўзининг алоҳида хусусиятлари билан барча ҳайвонлардан фарқ қилади, чунки унда жон бор, ундан тана аъзолари воситасида таъсир этувчи кучлар пайдо бўлади, бундан ташқари, унда тана аъзоларининг воситасисиз таъсир этувчи куч ҳам бор; бу куч ақлдир»5.
Фан ва фалсафада онг муаммоси – бу, пировардида, психологик, физиологик ва социал ҳолатларнинг ўзаро нисбати, муносабати масаласидир: агар инсон ақли материя эволюциясининг натижаси бўлса, фикр фикрловчи материянинг, инсон бош миясининг, мия катта ярим шарининг олий хоссасидир.
Инсон онги тил билан узвий боғлиқдир. Тил фикрнинг моддий кўринишидир, шаклидир. Одам фикрнинг мазмунини турли лисоний тизимлар: оғзаки нутқлар ва ёзма матнлар, ҳозирги замон информатикасининг сунъий тиллари ёки турли символлар, кодлар, шифрлар, формулалар ва ҳоказолар орқали билиб олади.

Download 66,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish