5 – мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси. Мавзу режаси



Download 66,85 Kb.
bet14/18
Sana21.03.2022
Hajmi66,85 Kb.
#504996
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
5-мавзу Жамият ва инсон фалсафаси

4-савол баёни: Фалсафий қизиқишлари марказида табиат ва инсон моҳияти тўғрисидаги масала турувчи фан «Фалсафий антропология» деб аталади. Юнонча sophia – донишмандлик, anthropos – инсон ва logos – таълимот сўзларидан келиб чиққан «фалсафий антропология» атамаси этимологик жиҳатдан инсон ҳақидаги фалсафий таълимотни англатади. Фалсафий антропология инсоннинг алоҳида борлиқ манбаи сифатида келиб чиқиши, тадрижий ривожланиши ва мавжудлигининг ўзига хос хусусиятлари, инсон ҳаётининг мазмуни, одам зотининг жамиятдаги ўрни, ижтимоий алоқалари, шахс камолоти, маънавиятига доир фалсафий қарашларни акс эттиради. Фалсафий билимнинг таркибий қисми сифатида фалсафий антропология ижтимоий фалсафа, ахлоқ, социология ва психология билан узвий боғлиқ бўлиб, улар билан биргаликда инсон ҳақидаги фанлар мажмуини ташкил этади.
Ҳозирги замон Ғарб фалсафасининг йўналиши сифатидаги фалсафий антропология ХХ асрнинг 20-йилларида дастлаб немис файласуфи ва социологи М.Шелер (1874-1928) асарларида ишлаб чиқилган ва германиялик файласуф Х.Плеснер (1892-1985), немис мутафаккури А.Гелен (1904-1976) асарларида ривожлантирилган.
Инсонннинг биоижтимоий моҳияти. Фалсафий антропология ечадиган муҳим муаммолар орасида инсон биологик ва ижтимоий моҳиятининг ўзаро нисбати тўғрисидаги масала алоҳида ўрин эгаллайди. Инсон жонли табиатнинг бир қисми, шунингдек биологик эволюция маҳсули эканлиги ҳозирги замон табиатшунослиги фанида нафақат олимлар ва мутахассислар, балки маърифатли одамларнинг кенг доираси учун ҳам аниқ-равшан ва деярли шак-шубҳасиз далилга айланди. Ҳар бир инсон ўз биологик хусусиятлари: генетик коди, вазни, бўйи, мижози, териси ва сочининг ранги, яшаш муддати ва шу кабиларга кўра бетакрордир. Бироқ айни вақтда инсон ижтимоий мавжудот эканлиги, унинг ўзига хослиги ва бетакрорлиги одамзотнинг ижтимоий табиати, у камол топган, таълим-тарбия олган, маданий ва ахлоқий қадриятлар ва мўлжалларни ўзлаштирган ижтимоий муҳит билан белгиланиши ҳам шак-шубҳасиздир. Айни шу сабабли инсон индивиди нафақат биологик, балки ижтимоий мавжудот сифатида ҳам ўзига хос хусусият касб этади. Бошқача айтганда, инсоннинг камол топиши жамиятда ва фақат жамиятда юз беради. Ҳозирги замон фалсафаси ва фани инсонни ўрганишда унинг яхлит ижтимоий-биологик мавжудот сифатидаги талқинидан келиб чиқади.
Инсон тўғрисидаги турли ёндашувлардан келиб чиқиб унга қуйидагича таъриф бериш мумкин: Инсон – ижтимоий-тарихий жараённинг, моддий ва маънавий маданият тараққиётининг субъекти бўлиб, ҳаётнинг бошқа соҳалари билан генетик боғланган, аммо ўзининг меҳнат қуроллари яратиш ва ишлаб чиқариш қобилияти, тил ва онгга эгалиги туфайли ажралиб турадиган биоижтимоий мавжудотдир.
«Шахс» тушунчаси инсон ўз ҳаракатлари ва ҳиссиётларининг масъул субъекти сифатида амал қилиши мумкинлигини, у ўзи идрок этаётган нарсаларни англаши ва ўз ташаббусларининг аҳамиятини тушунишини англатади. Ҳозирги замон фалсафасининг йўналишларидан бири – персонализм шахсда кишилик тараққиётининг энг муҳим ютуғини ва унинг асосий маъносини кўради. Шахс дунёни ўзлаштирувчи ўзига хос бетакрор субъективликдир. У бутун вужуди билан баркамолликка интилади ва ҳар томонлама уйғун шахслар жамиятида яшашга ҳақлидир.
Фалсафий маънода шахс – деганда ўзининг ижтимоий шарт-шароитига боғлиқ бўлган ва индивидуал тарзда намоён бўладиган интеллектуал, эмоционал ва иродавий сифатларига эга бўлган, ўз ҳатти-ҳаракати ва фаолиятини англай ва бошқара оладиган конкрет инсон, алоҳида ижтимоий индивид тушунилади. Шахсни фалсафий тушуниш инсон моҳиятини ижтимоий муносабатлар мажмуи деб таърифлашга асосланади. Бундан, биринчидан, шахс ижтимоий муносабатлар тизимидагина шаклланади, иккинчидан, шахсга хос сифатлар жамиятнинг тарихан мавжуд тузуми билан белгиланади, деган хулоса келиб чиқади.
Эркинлик ва зарурият фалсафий категориялар сифатида кишиларнинг фаолияти билан табиат ва жамиятнинг объектив қонунлари ўртасидаги ўзаро муносабатни ифодалайди. Бу категорияларнинг илмий изоҳи биринчи марта голландиялик мутафаккир Б.Спиноза томонидан таҳлил қилинган. Спиноза фикрича, эркинлик – англаб олинган заруриятдир. Зарурият эса табиат ва жамиятдаги объектив қонуниятлардир. Шунга кўра, тарихий зарурият тушунчаси тарихий жараённинг ички объектив қонуниятини, жамиятга хос объектив реал табиий шарт-шароитларни, ижтимоий ва иқтисодий муносабатларни, моддий-техникавий воситаларни англатади. Эркинлик эса ана шу тарихий заруриятнинг кишилар, шахс томонидан англаб олиниши ва ўз фаолиятларининг мақсад ва йўналишини белгилаб олиш жараёнини англатади.

Download 66,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish