3. Большевизм - ХХ асрда Россияда фаолият олиб борган экстремистик йўналишдаги сиёсий кучнинг мафкураси, назарияси ва амалиётини ифодалайди...
Большевизм ва фашизм мафкуралари ўртасида кўплаб ўхшаш жиҳатлар мавжуд. Айни пайтда жиддий тафовутлар ҳам кўзга ташланади. Асосий фарқлардан бири, бу миллат омилининг турлича баҳоланишидир. Большевизм мафкураси коммунистик таълимот, халқларнинг миллий-этник ўзига хосликларини йўқотиш, «пролетар байналминалиги» шиори билан майдонга чиққан бўлса, фашизм бор ҳукмрон миллатнинг «ирқий-этник софлиги»ни мутлақлаштиришни тарғиб-ташвиқ этади. У ирқчиликнинг ҳомийси ҳисобланади.
4. «Расизм» сўзи «раса» (ирқ) атамасидан келиб чиққан. Бу атама ХVII асрдан бошлаб Европада «инсоният насли»ни турли ирқий гуруҳлар, жумладан, «оқ», «қора» ва «сариқ» ирққа ажратиш учун қўллана бошлади.
Ирқчилик - одамлар ўртасидаги ижтимоий тенгсизлик, босқинчилик, зўравонлик ва урушларни кишиларнинг турли ирқларга мансублиги билан оқлашга хизмат қилувчи ғайримиллий таълимот1. Ирқчилик таълимоти «оқ танли»ларнинг афзаллиги, уларнинг азалдан «олий ирқ» этиб танлангани, бошқа ирқларнинг эса «оқ»ларга қараганда номукаммал яратилганлиги ва ҳамиша тараққиётнинг қуйи поғоналарида туришини «асослаб» беради. Унинг асосий ғояси ўзининг «илоҳий» табиатига кўра «оқ» ирқларни «қуйи» ирқлар устидан ҳукмрон қилишга даъват этишга қаратилган эди. Ирқчилик миллий мансублиги ва терисининг рангига кўра ажралиб турувчи кишиларга тазйиқ ўтказиш, уларни ҳақоратлаш, уриш ва ўлдириш каби ҳаракат-ҳодисаларда яққол намоён бўлди. Ижтимоий ҳукмронлик шаклларидан бирининг мафкураси бўлар экан, у буюк давлатчилик, ашаддий шовинизм, «танланган» халқларнинг миллий афзаллиги ғоялари билан чамбарчас боғланиб кетади.
5. Ирқчилик - кўп қиёфали. Масалан, ўзини олий ирқ ҳисоблаган инглик, испан, француз босқинчилари ўрта асрлар ва айниқса, ХVIII-ХIХ асрларда Америка, Австрия, Африка ва Осиёда ерли халқларни кўплаб қириб ташладилар. Жанубий Африка Республикаси томонидан ХХ асрда узоқ йиллар мобайнида ўтказиб келинган ирқий айирмачилик сиёсати - шафқатсиз ирқий таҳқирлаш ва камситишда ўз ифодасини топди. 1865 йилда АҚШда тузилган «Ку-клукс-клан» террористик ташкилоти ҳам ўзининг ошкора ирқчилик йўналишидаги фаолияти билан ажралиб туради. Негрларнинг фуқаролик ҳуқуқларига қарши кураш ва уларни мамлакатдан чиқариб юбориш унинг асосий ғояси ҳисобланади.
6. Терроризм (лот. Террор - қўрқув, даҳшат) - маълум ёвуз мақсад йўлида куч ишлатиб, одатларни жисмоний йўқ қилишдан иборат бўлган ғояга асосланган зўравонлик усули. Терроризм бугунги кунда ҳам инсониятга катта таҳдид солмоқда. Жамиятга доимий қўрқув, фитна-ғаламислик муҳитини вужудга келтириш, зўравонлик йўли билан жамият барқарорлигини бузиш, гуноҳсиз кишилар, жумладан, болаларнинг ҳалок бўлишига олиб келадиган сиёсий мақсаддаги ўлдириш ва портлашлар бу мудҳиш ғоянинг асл моҳиятини ташкил этади.
Сиёсий терроризм ХIХ асрдаёқ вужудга келган эди. Лекин у ХХ юз йилликда кенг қулоч ёзди. Фарбий Германиядаги «қизил армия» ёки «Паодер-майн хор» ва Италиядаги «Қизил бригадалар» гуруҳлари, Испаниядаги басклар ташкилоти, Ольстердаги «Инқилобий-халоскорлик армияси», Перудаги «Порлоқ ҳаёт» каби бирлашмалар замонавий сиёсий террористларнинг биринчи авлоди эди. Кейинги йилларда дунёнинг ўнлаб мамлакатларида, жумладан, бизнинг ёш давлатимиз чегарасига яқин давлатлар ҳудудларида ҳам терроризм ўчоқлари пайдо бўлди. Улар мустақил Ўзбекистонга қарши куч ишлатишга уриниб кўрдилар. Чунончи, 1999 йилда Тошкентда, Янгиободда, 2000 йилда Сариосиё ва Узун туманларига, Бурчимуллага бостириб кириб, мамлакатимиз тинчлигини бузишга уриндилар. 2004 йил 28 март - 1 апрел кунлари Тошкент шаҳри, Бухоронинг Ромитан тумани ва Тошкент вилоятларида, 2005 йил 12-13 майда Андижон шаҳрида такроран террорчилик ҳаракатлари содир этилди. Ёвуз кучлар ҳаракати бостирилди.
Ислом Каримов «Независимая газета» (Москва)нинг муҳбирига (2005 йил 14 январ) берган интервьюсида: «Халқаро терроризм» тушунчаси 2001 йилнинг 11 сентябридан айниқса урф, бўлди...»1 деган эди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 4 сессиясида (2000 йил 14-15 декабр) «Терроризмга қарши кураш тўғрисида» қонун қабул қилинди. Демак, бузғунчилик ғояларининг кўриниш, турлари қуйидагилардан иборат:
1) салибчиларнинг ғоялари (ўрта асрлардаги); 2) диний фанатизм; 3) атеизм; 4) фашизм; 5) большевизм; 6) ақидапарастлик; 7) космополитизм (жаҳонга ҳукмрон бўлишлик);8) нигилизм (ижтимоий тараққиётни инкор этиш);
Do'stlaringiz bilan baham: |