5- мавзу бўйича маъруза материаллари 5-маъруза. Ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг классик ғоялари



Download 393,69 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana03.07.2022
Hajmi393,69 Kb.
#735861
1   2   3   4
Bog'liq
5.Мавзу. Маъруза матни

3. Кристаллер — Лёш назарияси. 
Ишлаб чиқаришнинг икки асосий тармоғи, яъни қишлоқ хўжалиги ва 
саноат ишлаб чиқаришини жойлаштириш бўйича илмий ғоялар яратилди. 
Энди навбат-аҳоли жойлашуви, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларининг 
ҳудудий ташкил этиш муаммоларига келди. Бу ҳақдаги ишланмалар ҳам 
немис олими Вальтер Кристаллерга тегишли. У 1930-йилларда аҳолининг 
ҳудудий тарқалиши ва жойланиши масалаларини ўрганиб, ўзининг 
«Жанубий Германия марказий ўринлари» номли китобини ёзди.
Марказий ўринлар турли йирикликдаги шаҳар ва бошқа аҳоли 
манзилгоҳлари бўлиб, улар ўзига хос таъсир доираси, хизмат кўрсатиш 
радиусига эга. Идеал ҳолатда ҳар хил миқёсдаги марказий ўринлар географик 
муҳитда олтибурчак шаклга эга ва улар асаларининг уясини эслатади.
Кристаллер учун ҳам ҳудуд барча шароитлар бўйича бир хил бўлиши, яъни 
ҳудуд теп-текис, аҳоли, аҳоли манзилгоҳлари, йўл ва бошқалар бир хил 
жойлашган. Ана шундай идеал манзарадан келиб чиққан ҳолда у ўзининг 
илмий ғоясини яратди. В.Кристаллер номи билан «Марказий ўринлар», 
иерархия, шаҳарлар классификацияси каби тушунчалар, аҳолига хизмат 
кўрсатиш соҳаларини жойлаштиришга оид илмий фикрлар боғлиқ. Бошқа, 
ёш ва истеъдодли немис олими Август Лёш ўзидан олдинги 
ватандошларининг илмий ишланмаларини умумлаштириб (у А.Вебернинг 
ўқувчиси эди), барча хўжалик тармоқларини жойлаштириш тўғрисида иш 
олиб борди. А.Лёш ғояларининг моҳияти унинг махсус китобида (русча номи 
«Географическое размешение хозяйства» -М. 1959) баён этилган. Китобнинг 
асл нусхаси қўлёзмаси 1940 йилда нашр қилинган.
А.Лёш қишлоқ хўжалигининг ареал, майдон сифатида, саноатнинг эса 
нуқтасимон ҳудудий ташкил этиш хусусиятларини асослаб берди. У биринчи 
бўлиб 
«бозор муҳити ёки макони»,
«
иқтисодий ландшафт
» (ҳозирги 
кунда –иқтисодий район) тушунчаларини яратди ва фанга киритди. Агар 
аввалгилар, хусусан И.Тюнен ва А.Вебер алоҳида корхонани, тармоқни 
ўрганган бўлишса, А.Лёш ишлари барча хўжалик соҳаларини қамраб олди ва 
ўз моҳиятига кўра микроиқтисодий бозор муносабатлари, унинг таъсир 
доираси ҳақиқий район ташкил қилувчи омил эканлиги таъкидланди, 
математик усулларни кенг қўллади. Айнан ана шу тамойилларни ҳозирги 


кунда Ўзбекистонни иқтисодий районлаштириш масалаларига татбиқ қилиш 
аҳамиятдан холи бўлмаса керак.
Таъкидлаш жоизки, И.Тюнен ва А.Вебер ғоялари ўз даври талабига мос 
келарди. Сабаби–у даврда ҳудуднинг иқтисодий сиғими, зичлиги унча юқори 
эмас, ҳудудий-иқтисодий манзара қутбийлашмаган, яъни деярли бир текис 
эди. Ана шундай иқтисодий географик ҳолат алоҳида корхона ёки 
тармоқларни айрим жойларда ўринлаштириш таъсирида ўзгаради, 
нотекислик хусусиятини олади. Бошқача қилиб айтганда, аввалги табиий 
кўринишдаги 
иқтисодий 
текислик 
нотекисликка, 
худудий 
мужассамлашувнинг кўчайишига ўзгаради. Бунинг натижасида нотекисликни 
текислашга уриниб кўрадиган илмий изланишлар талаб этилди. Худди 
шундай регуляр тизимга мослашган ишлаб чиқариш ва аҳолига хизмат 
кўрсатиш соҳаларини ҳудудий ташкил қилиш ғояларини В.Кристаллер ва 
А.Лёш яратди. Иқтисодиёт нуқтаи назаридан унча ўзлаштирилмаган, 
хўжалик сиғими паст ва ҳудудларни ривожлантириш ва жонлантириш 
борасида ўсиш қутблари ва ривожланиш марказлари тўғрсидаги назария ҳам 
катта аҳамиятга эга. Унинг асосчиси француз олими Франсуа Перрудир.
Ф.Перру «марказий ўринлар» ғоясидан келиб чиқди, омилларни эмас
тармоқларни ривожланиш хусусияти, ҳаракатчанлиги, атрофга таъсири 
бўйича табақалаштирди ва уларни уч гуруҳга ажратди. У энг аввало ҳудудий 
–иқтисодий муносабатларда тенгсизлик, нобаробарликни тан олди ва мутлоқ 
жиҳатдан тенгликни амалга ошириш мумкин эмаслигига тўла ишонди.
Перру фикрича, учинчи гуруҳ тармоқлари тез, жадал ривожланиш, район 
ҳосил қилиш салоҳиятига, қобилиятига эга бўлиб, айнан ана шундай 
минтақавий иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи тармоқлар ривожланиши 
ўсиш марказларини ташкил қилади. Марказларнинг мустаҳкамланиши, 
уларда турдош корхоналарнинг кўпайиши, атрофга бўлган таъсир 
доирасининг кенгайиши натижасида ўсиш қутблари вужудга келади.
Ўсиш қутблари ғояси швед олими-Лунд университети профессори (Швеция) 
Т.Хагерстранднинг 
янгиликлар диффузияси 
назариясига ўхшаб кетади. Фақат 
муаллиф бу ғояни кўпроқ социал география бўйича ишлаб чиққан.

Download 393,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish