40-маъруза Ўзгармас ток генераторлари тавсифлари



Download 78,76 Kb.
bet1/3
Sana25.02.2022
Hajmi78,76 Kb.
#273972
  1   2   3
Bog'liq
2 5312288703022893917


40-маъруза
Ўзгармас ток генераторлари тавсифлари.


Режа:
Мустақил қўзғатишли ўзгармас ток генератор тавсифлари.
Юксиз ишлаш ва юкланиш тавсифлари.
Юкланиш тавсифси.
Қисқа туташув тавсифси.
Ташқи ва ростлаш тавсифлари.


Мустақил қўзғатишли ўзгармас ток генератор тавсифлари.
Мустақил қўзғатишли ўзгармас ток генератори тавсифлари. Бу турдаги генераторнинг қўзғатиш чулғамига бошқа ЎТ манбаидан кучланиш берилади. Агар қўзғатиш чулғамига уланган кучланиш Uqoz const ва унинг қаршилиги ҳам Rqoz const бўлса, генераторнинг ҳар қандай иш режимида ҳам бу чулғамдаги ток Iqoz ўзгармай қолади.
Ю ксиз ишлаш ва юкланиш тавсифлари. Юксиз ишлаш тавсифи (ЮСИТ) – генератор якорининг айланиш частотаси n  const ва якорь токи Ia  0 бўлганда U0  E0 f (Iqoz ) боғлиқликни ифодаловчи эгри чизиқдир. Бу тавсифни тажрибада олиш вақтида генератор кучланишининг қиймати U0 (1,151,2)UN га тенг бўлгунга қадар, қўзатиш токи Iqoz = 0 дан бошлаб ошириб борилади, сўнгра эса қўзғатиш токининг қиймати 0 гача камайтирилади.
Қўзғатиш токининг қиймати оширилиб олинган-да ЮСИТ нинг ўсувчи шохобчасига эга бўламиз (30.1-расм, 1). Бу эгри чизиқ координаталар боши 0 дан бошланмай, балки ордината-лар ўқидаги бирорта «а» нуқтадан бошланади. Бунга сабаб шуки, Iqoz  0 да машина қутблари ўзагидаги қолдиқ магнит оқими (Фqol) кам миқдорда қолдиқ ЭЮК Еqol оа ни ҳосил қилади. Қўзғатувчи ток Iqoz нинг қиймати камайтириб олинган ЮСИТ нинг камаювчи шохобчаси унинг ўсувчи шохобчасига нисбатан юқорида жойлашади ва Iqoz0 бўлганда қолдиқ ЭЮК нинг қиймати Еqol оа га тенг бўлиб, олдинги Еqol дан бир оз каттароқ бўлиши, ЮСИТ нинг ўсувчи шохобчасини олганда Фqolнинг қиймати бошдаги қиймати [Фqol(0,020,03)∙ ∙ФоN]га нисбатан бир оз ошиши сабаб бўлади (Ф0Nмашина юксиз ишлаш режимида UN ҳосил қилиш учун зарур бўлган магнит оқим.
Юксиз ишлаш вақтида машинанинг айланиш частотаси n  const бўлса,
U0Е0 Ф бўлади. Демак, ЮСИТ – U0 f (Iqoz) бошқа масштабда машинанинг магнитланиш тавсифси – Ф  f (Iqoz) ни ифодалар экан.
ЮСИТ ёрдамида машина магнит занжири хоссаларини аниқлаш мумкин. Ҳақиқатан ҳам, ЮСИТ нинг «а» нуқтаси Iqoz  0 бўлганда, қолдиқ магнит оқимининг қийматини кўрсатади. 30.1-расмда кўрсатилган 1–1 ва 2–2 шохобчалар билан чегараланган майдон гистерезис ҳодисаси туфайли ҳосил бўлиб, машина магнит занжири пўлат қисмларининг хоссасини кўрсатади. Ниҳоят, ЮСИТ да генераторнинг номинал кучланиши (UN) унинг эгилган қисмига (30.1-расм, N нуқта) тўғри келади. Бу нуқтага қараб, машина магнит занжирининг тўйиниш ҳолати тўғрисида хулоса юритишимиз мумкин. Қуйидаги сабабларга кўра, машинани лойиҳалашда номинал кучланиш UN ни ЮСИТ нинг эгилган қисмига тўғри келтириб амалга оширилади:
1) агар N нуқта тўғри чизиқ қисмига тўғри келса, кучланишнинг қиймати нотурғун ҳолатда бўлиб, қўзғатиш токи салгина ўзгарса ҳам кучланишнинг қиймати нисбатан катта ўзгаради;
2) агар N нуқта ЮСИТ нинг тўйинган қисмида (эгилган қисмидан ўнг то-монда) бўлса, кучланиш қийматини ростлаш чегараланиб қолади.
Кучланишнинг U0 (0,550,6)UN қийматларигача тўғри чизиқли бўлиши машинанинг магнит занжири тўйинмаганлигидан далолат беради.

Download 78,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish