40-маъруза
Ўзгармас ток генераторлари тавсифлари.
Режа:
Мустақил қўзғатишли ўзгармас ток генератор тавсифлари.
Юксиз ишлаш ва юкланиш тавсифлари.
Юкланиш тавсифси.
Қисқа туташув тавсифси.
Ташқи ва ростлаш тавсифлари.
Мустақил қўзғатишли ўзгармас ток генератор тавсифлари.
Мустақил қўзғатишли ўзгармас ток генератори тавсифлари. Бу турдаги генераторнинг қўзғатиш чулғамига бошқа ЎТ манбаидан кучланиш берилади. Агар қўзғатиш чулғамига уланган кучланиш Uqoz const ва унинг қаршилиги ҳам Rqoz const бўлса, генераторнинг ҳар қандай иш режимида ҳам бу чулғамдаги ток Iqoz ўзгармай қолади.
Ю ксиз ишлаш ва юкланиш тавсифлари. Юксиз ишлаш тавсифи (ЮСИТ) – генератор якорининг айланиш частотаси n const ва якорь токи Ia 0 бўлганда U0 E0 f (Iqoz ) боғлиқликни ифодаловчи эгри чизиқдир. Бу тавсифни тажрибада олиш вақтида генератор кучланишининг қиймати U0 (1,151,2)UN га тенг бўлгунга қадар, қўзатиш токи Iqoz = 0 дан бошлаб ошириб борилади, сўнгра эса қўзғатиш токининг қиймати 0 гача камайтирилади.
Қўзғатиш токининг қиймати оширилиб олинган-да ЮСИТ нинг ўсувчи шохобчасига эга бўламиз (30.1-расм, 1). Бу эгри чизиқ координаталар боши 0 дан бошланмай, балки ордината-лар ўқидаги бирорта «а» нуқтадан бошланади. Бунга сабаб шуки, Iqoz 0 да машина қутблари ўзагидаги қолдиқ магнит оқими (Фqol) кам миқдорда қолдиқ ЭЮК Еqol оа ни ҳосил қилади. Қўзғатувчи ток Iqoz нинг қиймати камайтириб олинган ЮСИТ нинг камаювчи шохобчаси унинг ўсувчи шохобчасига нисбатан юқорида жойлашади ва Iqoz0 бўлганда қолдиқ ЭЮК нинг қиймати Еqol оа га тенг бўлиб, олдинги Еqol дан бир оз каттароқ бўлиши, ЮСИТ нинг ўсувчи шохобчасини олганда Фqolнинг қиймати бошдаги қиймати [Фqol(0,020,03)∙ ∙ФоN]га нисбатан бир оз ошиши сабаб бўлади (Ф0N – машина юксиз ишлаш режимида UN ҳосил қилиш учун зарур бўлган магнит оқим.
Юксиз ишлаш вақтида машинанинг айланиш частотаси n const бўлса,
U0Е0 Ф бўлади. Демак, ЮСИТ – U0 f (Iqoz) бошқа масштабда машинанинг магнитланиш тавсифси – Ф f (Iqoz) ни ифодалар экан.
ЮСИТ ёрдамида машина магнит занжири хоссаларини аниқлаш мумкин. Ҳақиқатан ҳам, ЮСИТ нинг «а» нуқтаси Iqoz 0 бўлганда, қолдиқ магнит оқимининг қийматини кўрсатади. 30.1-расмда кўрсатилган 1–1 ва 2–2 шохобчалар билан чегараланган майдон гистерезис ҳодисаси туфайли ҳосил бўлиб, машина магнит занжири пўлат қисмларининг хоссасини кўрсатади. Ниҳоят, ЮСИТ да генераторнинг номинал кучланиши (UN) унинг эгилган қисмига (30.1-расм, N нуқта) тўғри келади. Бу нуқтага қараб, машина магнит занжирининг тўйиниш ҳолати тўғрисида хулоса юритишимиз мумкин. Қуйидаги сабабларга кўра, машинани лойиҳалашда номинал кучланиш UN ни ЮСИТ нинг эгилган қисмига тўғри келтириб амалга оширилади:
1) агар N нуқта тўғри чизиқ қисмига тўғри келса, кучланишнинг қиймати нотурғун ҳолатда бўлиб, қўзғатиш токи салгина ўзгарса ҳам кучланишнинг қиймати нисбатан катта ўзгаради;
2) агар N нуқта ЮСИТ нинг тўйинган қисмида (эгилган қисмидан ўнг то-монда) бўлса, кучланиш қийматини ростлаш чегараланиб қолади.
Кучланишнинг U0 (0,550,6)UN қийматларигача тўғри чизиқли бўлиши машинанинг магнит занжири тўйинмаганлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |