Қисқа туташув тавсифси (ҚТХ). Бу тавсиф – якорь чулғами қисқа туташтирилиб (демак, Uа= 0), айланиш частотасини n nN =const бўлгандаги Iа f(Iqoz) боғлиқликни ифодалайди.
ҚТХ ни тажрибада қўзғатиш чулғами ҳосил қиладиган магнит оқими-
нинг йўналиши Фqol йўналиши билан мос тушган ҳол учун оладилар. Бу ҳолда қўзғатиш токини 0 дан бошлаб оширганда қисқа туташув (ҚТ) токи Iqt биронта а нуқтадан тўғри чизиқли кўринишда ошади (30.2-расм). Iqoz 0 бўлганда ҳам якорь занжиридан Iqt 0а ток ўтади. Бу ток Фqol якорь чулғамида вужудга келтирган кичик қийматдаги ЭЮК Еqol ҳисобига ҳосил бўлади. Одатда якорь токининг йўл қўйилган қийматларида ҚТХ деярли тўғри чизиқли бўлади.
Агар чўтка билан коллектор орасидаги ўзгарувчан контакт қаршилигини эътиборга олмасак (бунда Ra const) ҚТ токи Iqt ЭЮК Еа га, магнит система тўйинмаганлиги учун бу ток (Iqt) қўзғатиш токига тўғри мутаносиб равишда ўзгарар экан (Iqt Iqoz).
Ташқи ва ростлаш тавсифлари. Генераторни ишлатишдаги асосий иш жараённи белгиловчи тавсиф – ташқи тавсифдир. Одатда, генераторларга нисбатан қўйиладиган талаб (пайвандлаш генераторларидан ташқари) умумий бўлиб, уларнинг қўзғатиш токи Iqoz const бўлганда, юклама токининг қиймати 0 дан йўл қўйилган қийматгача ўзгарганда, генераторларнинг чиқиш клеммаларидаги кучланиши номинал қийматидан мумкин қадар кам ўзгариши амалиёт учун муҳимдир.
Ташқи тавсиф – қўзғатиш токи IqozN const ва якорнинг айланиш частотаси nN const бўлганда Ua f (Ia)боғлиқликни ифодалайди. Бу тавсифни аҳамиятга эга бўлган иккита ҳол учун таҳлил қилиш фойдалидир:
1) юксиз ишлаш режимда (Ia0) якорь чулғамида ҳосил бўлган ЭЮК нинг қиймати Е0 UN га тўғри келган қўзғатиш токи Iqoz.N const бўлганда юклама токини ошириб олиш (30.3,а-расм, 2);
2) якорь чулғамининг токи Ia IN ва кучланиши UN бўлганда қўзғатиш токини Iqoz.N const қилиб, юклама токини камайтириб олиш (30.3,а- расм, 1).
Ташқи тавсифни тажрибада юклама токини Ia 0 дан Ia IN гача ошириб олинганда, генератор чиқиш клеммаларидаги кучланиши, якорь реакцияси магнитсизловчи таъсирининг ва якорь занжиридаги қаршиликларда кучланиш пасайиши туфайли бир оз камаяди (2-эгри чизиқ). Ташқи тавсиф эгри чизиғининг шаклига юклама токи туфайли магнит занжири тўйиниш даражасининг ўзгариши ҳам сабаб бўлади.
Маълумки, генераторнинг кучланиши (Ua), натижавий магнит оқимига боғлиқ равишда ўзгарадиган Ea, якорь занжиридаги (IaRa) ҳамда чўткаларда бўладиган (Uch) кучланиш пасайишлари билан аниқланади:
Ua Ea– IaRa– Uch. (30.1)
Юклама токи оширилганда якорь реакциясининг машина асосий майдонига бўлган магнитсизловчи таъсири ортади. Қўзғатиш токи Iqoz const бўлганлигидан, генераторнинг натижавий магнит оқими, демак, ЭЮК Еа ҳам бир оз камаяди.
Т ашқи тавсифни тажрибада олишда давлат стандарти тавсияси қўйидагича: якорнинг айланиш частотаси n nN ва қўзғатиш токини Iqoz.N=const ҳолда сақлаб, юклама токи Ia ни номинал қийматидан 0 гача камайтириб олиш лозим.
Юклама токи камая борган сари, кўндаланг якорь реакцияси таъсирининг сусайиши ва якорь занжирида кучланиш пасайиши IaRa нинг камайиши туфайли, якорь чулғами чиқиш клеммаларидаги кучланиш тобора ошади (30.3,а-расм, 1).
Ташқи тавсиф юкламани ошириб олинганда кучланиш пасаюви қуйидагича аниқланади:
U%100 (UN –Uа) UN , (30.2)
бунда UN – якорь токи Ia IN бўлганда генератор чиқиш клеммаларидаги но-
минал кучланиш.
Компенсацион чулғами бўлмаган ўрта қувватли машиналарда кучланишнинг ошиши, одатда (510) фоизни ташкил қилади.
Якорнинг айланиш частотаси nN const ва якорнинг кучланиши UN const бўлганида Iqoz f (Iа) боғлиқлик – генерараторнинг ростлаш тавсифсини ифодалайди.
Бу тавсифни, юклама токини камайтириб олинган ҳол учун кўриб чиқамиз. (30.1) формулага асосан, агар қўзғатиш токи Iqoz нинг қийматини ўзгартирмай қолдирилса, юклама токи Ia нинг камайиши туфайли якорь реакциясининг кучсизланиши ва IaRa нинг камайиши сабабли, генераторнинг чиқиш клеммаларидаги кучланиш миқдори ошади. Лекин, шартга кўра, UaUNconst бўлиши керак, шу мақсадда, ростлаш тавсифсини олаётган пайтда қўзғатиш токи Iqoz ни камайтириб бориш лозим бўлади (30.3,b-расм).
Тажрибада ростлаш тавсифсининг иккита шохобчасини, яъни юклама токи Iа ни 0 Ia IN оралиқда тобора ошириб (1-шохобча), сўнгра, ток Ia ни IN қийматидан аста-секин 0 гача камайтириб (2-шохобча) олинади. Бунда 1-шохобча иккинчига нисбатан юқорида жойлашади. Бунга сабаб: 1-шохобчани олишда юклама токи Ia нинг қиймати IN гача ошганда бир вақтнинг ўзида қўзғатиш токи Iqoz ҳам оширилади. Бу эса, магнит занжирининг пўлат қисмларида Фqol нинг нисбатан кўпайишига олиб келади, натижада тавсифнинг 2-шохобчасини олганда Ua UN const бўлиши учун камроқ қўзғатиш магнит оқими (демак, камроқ қўзғатиш токи) талаб қилинади. Бу иккала шохобчанинг ўртасидан ўтказилган пунктир чизиқ ростлаш характеристикаси учун қабул қилинади (30.3,b-расм).
Шуни таъкидлаш керакки, ростлаш тавсифси, юклама токини ўзгартирганда генераторнинг кучланишини ўзгартирмай сақлаб туриш мақсадида, қўзғатиш токини ростлаш қонуниятини ифодалайди. Масалан, юклама токини оширганда генератор кучланишининг номинал қиймати UN га нисбатан камайишини бартараф этиш, яъни кучланишни UN const қилиб сақлаш учун қўзғатиш токи Iqoz ни бир оз ошириш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |