Annotation. Contemporary world requires from educator particular image, necessity in professional skills, his predisposition to innovations as well as creative pursuits, the ability of masterfully demonstrate in his activity related to economic and professional qualities. Such a development of a teacher in a modern intensive society requires a detailed study of the conditions, mechanisms and properties of the activities of a modern teacher.
Key words: image, image of a modern teacher, image of a psychologist, teacher’s culture, image mechanisms, socio-psychological reasons of forming image of modern educator.
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши, юртбошимиз белгилаган тамойиллари асосида янги жамиятни қурилиши, таълим тизимидаги туб ислоҳатлар, одамлар онгидаги катта ўзгаришлар, “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” шиорини ҳаётий реалликка айлантириш кўп жиҳатдан Олий таълим тизимидаги профессор-ўқитувчиларнинг салоҳияти, шахсий сифатлари ва жамиятда тутган мавқеига боғлиқ. Юқоридагиларни талаб даражасида сақланишини маълум жиҳатдан олий таълимдаги педагог имижи белгилайди. Уларнинг имижи қанчалик юқори бўлса, шунчалик ёшлар орасидаги катта ақл эгалари шу соҳага ўзларини бағишлайдилар, уларни касб фаолиятига айлантирадилар ва аксинча педагог имижи етарли савияда бўлмаса интеллектуал ёшлар ушбу касбни четлаб ўтишга ҳаракат қиладилар. Демак, олий таълим тизимидаги педагог имижи мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини белгиловчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда айрим сабабларга кўра замонавий педагог имижини етарли савияга кўтаришнинг эҳтиёжи мавжуд, чунки у талаб даражасида эмас. Бизнинг фикримизча, бугунги кунда барча ривожланган давлатларнинг ўтиш даврида муқаррар равишда кузатилиши мумкин бўлган зиёлийлар шу жумладан олий таълим тизимидаги педагоглар имижида талайгина ўзгаришларни кўришимиз мумкин. Уларни келтириб чиқарувчи омиллар, сабаблар, ўзгаришларни давомийлиги, салбий ва ижобий, ижтимоий ҳамда ҳудудий хусусиятлари махсус илмий тадқиқ этилиш зарурияти танлаган муаммонинг долзарблигини ташкил қилади.3
Бугунги кунда жамиятда фаолият олиб бораётган замонавий педагог имижи шаклланишининг ижтимоий-психологик омилларини тадқиқ этиш, замонавий педагогнинг маънавий қиёфасининг шаклланишида ижтимоий психологик механизмлари ва омиллар ролини психологик жиҳатдан таҳлил этиш.
Имиж – мақсадга қаратилган шакллантирилган образ бўлиб, оммага эмоционал-психологик таъсир этишнинг умумлашган кўринишидир4.
Педагог имижи - бу ўқитувчининг эмоционал ранг-баранг мустаҳкам образи бўлиб, тарбияланувчилар ҳам касблар, атрофдаги инсонлар тасаввурида уларнинг ҳулқ-атворига таъсир ўтказишдир. Муваффақиятли фаолият олиб бориш мақсадига қаратилган ҳаражатлар асосида педагог имижи шаклланади. Ўқитувчи имижи мавзуси бугунги кунда илмий адабиётларда қизғин баҳс мунозараларга сабаб бўлмоқда. Лекин барча қарашларда позитив шаклланган имиж муваффақиятли педагогик фаолиятнинг асосий омилли деб қаралмоқда.
Республикамиз 1-Президенти И.А.Каримов “Тарбиячиларнинг ўзига замонавий билим бериш, уларнинг маълумотини, малакасини ошириш каби пайсалга солиб бўлмайдиган долзарб масалага дуч келмоқдамиз. Менинг фикримча, таълим - тарбия тизимини ўзгартиришдаги асосий муаммо шу ерда. Ўқитувчи ўқувчиларимизга замонавий билим берсин, деб талаб қиламиз. Аммо замонавий билим бериш учун, аввало, мураббийнинг ўзи ана шундай билимга эга бўлиши керак”',- деб таъкидлайди.5
Қомусий олим Абу Али ибн Сино фикрича, “Ўқитувчи матонатли, соф виждонли, ростгўй ва болани тарбиялаш методларини, ахлоқ-қоидаларини яхши биладиган одам бўлмоғи лозим. Ўқитувчи ўқувчининг бутун ички ва ташқи дунёсини ўрганиб унинг ақл қатламларига кира олмоғи лозим”6.
Носириддин Тусий ўзининг “Ўқитувчиларни тарбиялаш тўғрисида” асарида шундай дейди: “Ўқитувчи мунозараларини олиб боришда исбот қилишни билиши,
ўз фикрларининг тўғрилигига ишониши, нутқи эса мутлақо тоза, жумлалари мантиқий ифодаланадиган бўлиши лозим. Ўқитувчи нутқи ҳеч қачон ва ҳеч қаерда захархандалик, қўпол ёки қаттиқ бўлиши мумкин эмас. Дарс пайтида ўқитувчининг ўзини тута олмаслиги ишни бузиши мумкин”7.
Олим В.В. Бойко Имижнинг қуйидаги компотентларини кўрсатиб ўтади:
Шахснинг индивидуаль маданияти (нутқи, қиёфаси, кийими, соч турмаги)
Хулқ атворининг тузилиши (касбий, интелектуал, ахлоқий, эмоционал, коммуникатив, нафосат, этика)
Ички фалсафаси, инсоний қадриятлар тизими (ҳаётий мақсади, маънавияти, муносабатлар тизими) педагог қиёфасида, хулқ-атворида ўз изини қолдиради.
Атрибутлар, шахс статуси ва интилиши (офис ҳолати, машина ва бошқалар).
Педагогика “Мен-образи” (унинг ташқи ва ички олами, хотиржам, самимий, тинчликсевар ва бошқалар)-деб ҳисоблайди.8
Олим В.М. Шепель фикрича Имижини уч (3) гуруҳга ажратади:
Табиий сифат: мулоқотлилик, рефлексивлик, ҳамдардлик. Олимнинг фикрича ушбу сифатлар “атрофдагиларга ёқиш”га олиб келади.
Шахснинг характеристикаси маънавий қадриятлари соғлом руҳияти, технологиялардан фойдалана олиши, конфликтларни бартараф эта олиши.
Шахснинг ҳаётий ва касбий тажрибалари- имиж тилишини ҳосил қилади дейилади.9
Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган замонавий педагогларимизнинг вазифаларидан бири талабаларнинг интеллектуал (ақлий) жиҳатдан ривожланишини тўғри диагностика қилиш, таълим ва тарбиядаги психологик нуқсонларни аниқлаш, энг муҳим мавжуд камчилик ва бузилишларнинг олдини олиш ва талабалар психогигиенасини сақлашдан иборатдир.
Ўқитувчи учун имиж бошқа соҳа вакилларига қараганда жуда катта аҳамият касб этиб, ўқувчиларда тасаввурларининг пайдо бўлиши, ижобий установкаларнинг юзага келиши ва ўз навбатида уларда имижнинг шакланишига олиб келади. Педагог шахсининг асосий сифатларини унинг коммуникабейлиги (мулоқотга киришувчанлиги) рефлексивлиги, ўз-ўзини бошқара олиши, эмпатияси ташкил этмоғи лозим.
Xulosa. Хулоса сифатида жамиятнинг интенсив тараққиёт жараёнида, таълим-тарбия жараёнини модернизациялаш узлуксиз таълим жараёни педагогик фаолияти самарадорлигини таъминлайди.
-Замонавий педагог имижи ижтимоий жамият тараққиётига мос бўлганда таълим- тарбия жараёнида самарадорликка эришиш кутилади.
- Замонавий педагог Имижини яратиш узлуксиз таълим тизимида таълим самарадорлигини оширади, педагогик фаолиятни модернизациялашга олиб келади, миллий мафкурамиздаги бош ғоямиз бўлган фаровон жамиятни барпо этишга замин яратади.
Агарда замонавий педагог ўз имкониятларини тўғри баҳолай олса, у тўғри йўл топа олади. Унинг доим ўзига ишончи бўлади ва касбий фаолиятида ҳам шахсий ҳаётда ҳам омадли бўлади.
Имиж – бу атрофдагиларга сўзсиз жамият пиллапоясининг қайси пиллапоясида турганингизни, қайси касб доирасига тегишли эканингизни, қандай характер, темперамент, дидга эга эканлигингиз ва молиявий шароитингизни сўзсиз тушунтириб берадиган ҳолат ҳисобланади.
Имижнинг асосини шахсий жозиба ташкил этади. Имиж элементлари шахс намоён бўлишининг рамзлари сифатида унинг фақат ташқи томонларини намоён этиб қолмай, балки ички олами, индивидуал хусусиятларни ёритади ва бошқа инсонларнинг муносабатларини шакллантириб беради.
Имижни ўрганиб ва бу борада ўтказилган қисқа таҳлиллар уни қатьий – эмоционал кўринишдаги образи бўлиб обьектнинг ижтимоий аҳамиятга эга эътиборли тарафлари кўринишида тасаввур эта олишидир.
Имиж, бир томондан ўзини намоён этишнинг маълум руҳий жараёнлари ҳисобланса, бошқа томондан ҳамкори билан суҳбат жараёнида ўша инсоннинг ташқи манбаси шаклланишида хизмат қилади. Шунинг учун ҳам ўз-ўзини тақдимот этишнинг ўзгалар кўзи олдида ўз образини ўрнатиш, аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш каби мақсадлаш ётади.
Бизнинг танлаган мавзунинг аҳамияти қуйидагиларни ўз ичига мужассамлаштиради:
-Ўқувчининг касбий имижини шакллантириш– касбий масалаларни ҳал этишда амалий тажриба ва билим асосида муваффақиятли ҳаракат қилишини таъминлайди.
-Иш фаолиятида касбий имижни шакллантириш билан боғлиқ муаммоларни ўрганган ҳолда уларни ҳал этиш, касбий тайёргарликни шакллантириш орқали малакали мутаххассисларни ҳаётга тайёрлаш мезонини беради.
- янги типдаги таълим муассасаларининг ўқитувчиси билан ўқувчилари ҳамкорлигининг ўзига хос услубига эгалиги заруратининг мавжудлиги;
- ахборотлар ҳажмининг узлуксиз ўсиб бориши ўқитувчи билан ўқувчилар ҳамкорлиги шаклларига ўзгартиришлар киритишга эҳтиёж ортиб бориши ва бунинг натижасида билишга эҳтиёж юксалишига сабаб бўлади;
- бугунги кунда ўқитувчининг шахсига, касбий билимдонлигига қўйиладиган мезон ва талабларнинг кескин ўзгараётганлиги ўқувчиларнинг дунёқараши билан ўқитувчиларнинг дунёқарашида тафовутларнинг йўқотишга ёрдам беради.
- ўқитувчи билан ўқувчиларнинг таълимга оид позицияларида ўзгаришлар рўй бераётганлиги ва натижада таълим самарадорлигини таъминлашда ўқитувчи билан ўқувчилар ҳамкорлик усулларига ўзгартиришлар киритиш зарурлигини исботлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |