4-шўъба. Олий таълим тизимида психолог фаолиятини такомиллаштириш дарс таҳлилининг илмий – методик асослари



Download 391,92 Kb.
bet1/74
Sana31.05.2022
Hajmi391,92 Kb.
#623179
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
4-SHO`BA. TO`PLAM.


4-шўъба.
Олий таълим тизимида психолог фаолиятини такомиллаштириш


ДАРС ТАҲЛИЛИНИНГ ИЛМИЙ – МЕТОДИК АСОСЛАРИ
Иманов Б. Б.
Термиз давлат университетининг Педагогика институти ўқув ишлар бўйича проректори, педагогика фанлари номзоди, доцент
Аннотaция: Ушбу мақолада дарс таҳлилининг илмий-методик асосларини белгиловчи асосий компонентлари хамда дарс белгиланган мақсад ва вазифаларга кўра таҳлил қилиниш зарурлиги, аксинча бўлганда дарснинг сифатини ифодаловчи мазмун ва моҳияти пасайиб кетишлиги тўғрисида фикрлар берилган. Дарс таҳлили босқичларга ажратилган ва ҳар бир босқичнинг мазмуни очиб берилган.
Калит сўзлар: Дарс, мавзу, таҳлил, методлар, касбий кўникма, сифат, дидактик, илмий қоида, фаолият.

Дарсга - талабаларнинг дарс машғулотларига умумий тайёргарлиги, мавзуни ўзлаштиришдаги қизиқишлари, матн, харита, жадвал, лаборатория асбоб ускуналари билан мустақил ишлай билиш кўникмаси, ўқитувчига бўлган муносабатлари. Ўқитувчи мавзу материалларини яхши билиши янги мавзуни тушунтириш жараёнида талабаларга бериладиган асосий фикрларни ажратиб олишдаги қобилиятига, мавзуни баён қилишда илмийлик ва кўргазмалилик тамойилларига риоя қилиши, дарс мақсади ва режасини тўғри белгилаши, дарсда талабалар билан фикр алмашишда ўзаро ҳамкорликка эриша олиши, талабаларнинг янги мавзуга доир материалларни ўзлаштиришини назорат қилиши, талабалар билан яккама-якка ва жамоа бўлиб ишлашни ташкил эта билиши, дарс мобайнида вақтдан унумли фойдаланиши ва педагогик этикаси, муомала маданиятини эгаллаганлик даражаси каби жиҳатлари таҳлил қилинади, таклифлар шаклланади ҳамда хулосалар чиқарилади. Дарс таҳлилининг илмий-методик асосларини яхши билган профессор-ўқитувчиларгина фан ўқитувчиси томонидан талабаларга берилаётган билим, кўникма ва малакаларни эгаллашда белгиланган мақсадга эришилганлигига ва ўқитиш самарадорлигининг сифат жиҳатдан қандай бўлганлигига шунингдек, дарс жараёни юзасидан ўқитувчининг касбий - педагогик фаолиятига адолатли ва шаффоф баҳо бера олади. Аксинча, дарс таҳлилининг илмий - методик асосларини билмасдан, тасодифан дарс таҳлилига кирилса, дарс, илмий, методик, дидактик жиҳатлардан чуқур таҳлил қилинмайди, оқибатда ўқитувчининг дарсига холисона баҳо берилмайди ҳамда ўқув – методик жихатдан амалий ёрдам кўрсатилмайди. Дарс таҳлили ўқув методик жиҳатдан таълим сифатини оширишда аҳамиятга эга бўлиши билан бир қаторда, у таълим муассаларини бошқариш ва назорат қилишда хам муҳим аҳамиятга эга. Дарс таҳлилининг таълим муассасаларида тизимли ва мақсадли амалга оширилиши профессор-ўқитувчиларга дарсларни ўзаро таққослаш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этишга доир метод ҳамда воситалардан фойдаланиш имкониятларни ҳам беради. Ўқитувчиларнинг ўзаро дарсларни таҳлили бир-бири билан тажриба алмашинув жараёни ҳам бўлиб, дарс ўтаётган ўқитувчи бор маҳоратини қўллаб юқори савияда дарс ўтишга харакат қилса, дарс таҳлилига кирган ўқитувчи эса ўзининг педагогик тажрибасини янада бойитади, ўқув-методик жиҳатдан кўникма ва малакасини ривожлантиради. Дарс таҳлилига кўра ўқитувчининг педагогик касбий маҳоратини оширишига ёрдам бериш билан бир вақтда талабаларнинг фанни ўзлаштиришдаги билим ҳамда фанга оид компетенциялари тўғрисида ҳам хулоса чиқаришга ёрдам беради. Бевосита ушбу мавзуга доир олиб борилган кузатишлар, профессор-ўқитувчиларнинг дарс таҳлиллари ва профессор - ўқитувчиларнинг таҳлил қилинган дарсларининг таҳлили, кўп йиллик шу соҳадаги педагогик тажрибамизга асосланиб, аксарият ҳолларда профессор-ўқитувчилар дарс ўтиш жараёнида қуйидаги хато ва камчиликларга йўл қўйишлари аниқланди, улар:


Дарс таҳлилининг ташкилий томонида.
Дарс ўтиш жараёнида.
1. Дарс тахлилининг ташкилий томонида йўл қўйилган камчиликлар:
- таълим муассасалари раҳбарлари, деканлар, кафедра мудирлари, профессор – ўқитувчилар дарс таҳлилига яхлит тизим сифатида қарамай кўпроқ унинг ташқи жиҳатларига эътибор берадилар, дарснинг мазмун-моҳияти хусусида юзаки фикр юритадилар;
- ўқитувчининг кўрсатмали қуроллардан фойдаланганлиги, дидактик карточкалар билан ишлаганлиги ва ҳоказолар айтилади-ю, аммо улардан қандай мақсад ва вазиятларда ўринли фойдаланилгани, қанчалик самара берганлиги, вақт тақсимотига тўғри амал қилинганлиги, талабаларнинг психологик хусусиятларини ҳисобга олган ёки олмаганлиги каби масалалар тўғрисида фикр юритилмайди;
- бундан ташқари яна жиддий камчиликлардан бири ўқитувчининг ўзини ўзи таҳлил қилишга эътибор қаратмаслигида. Ўз-ўзини таҳлил қилиш тамойили ўқитувчининг ўз фаолиятидаги ютуқ ва камчиликларини хис этиши ва уларни бартараф этишга оид вазифаларни белгилаб олишига ёрдам беради.
2. Дарсни ўқитиш жараёнида йўл қўйиладиган камчиликлар:
дарс мавзусининг мақсади ва белгиланган вазифалар талабалар онгига тўлиқ етказилмайди;
педагогика ва ахборот технологияларидан самарасиз фойдаланади;
дарс жараёнида талабалар фаоллигини таъминлай олмайди;
талабаларга дарс мавзусига доир мустақил ишлар бўйича топшириқлар берилмайди;
дарс мавзусини мустаҳкамлаш ёки талабаларнинг ўтилган мавзуга доир билим даражасини аниқлаш учун бериладиган саволлар муаммоли тарзда тузилмайди;
талабалар билимини баҳолашда кредит - модул тизимига амал қилинмайди;
талабаларнинг берилган саволларга жавоблари тўлдирилмайди, уларга мотивaция берилмайди;
мавзуни тушунтиришда ўқитувчи нутқи, равон, таъсирчан бўлмайди ёки умуман тушунарсиз бўлади;
- мавзу материаллари ишлаб чиқариш амалиёти билан боғлаб тушунтирилмайди;
- мавзу баёнида илмий иборалардан ўринсиз фойдаланади;
- асосий ва қўшимча адабиётлардан фойдаланиш тавсия этилмайди;
Бу ўринда олий таълим муассасаларида профессор ўқитувчилар томонидан ўтилаётган дарс кимлар томонидан таҳлил қилиниши лозим? - деган савол пайдо бўлади. Профессор-ўқитувчилар дарси таълим муассаси ректори, ўқув ишлар бўйича проректорлар, таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиқлари, ўқув-методик бошқарма бошлиғи, факультет деканлари ва кафедра мудирлари, жамоатчилик Кенгаши аъзолари томонидан таҳлил қилиниши мумкин. Бошқа профессор-ўқитувчилар ҳам ўзаро тажриба алмашиниш мақсадида бир-бирларининг дарсларини таҳлил қилишлари мумкин. Дарс таҳлилидан мақсад: таълим ва тарбия жараёни сифатини аниқлаш ва яхшилаш; ўқитувчининг касбий махоратини оширишга ёрдам бериш; илғор ўқитиш методикаларини ўргатиш ва оммалаштириш; ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашишини ташкил қилиш; талабаларнинг билим, кўникма ва малака даражасини аниқлаш; талабаларнинг мавзу материалларини ўрганишдаги муаммоларини аниқлаш; дарс жараёнида йўл қўйилиши мумкин бўлган хато ва камчиликларни тўғирлашга доир ўқитувчига амалий ва методик томондан ёрдам кўрсатиш; дарсда талабаларни фаоллаштириш ва мавзуни ўзлаштиришга бўлган компитенцияларини ўрганишдан иборат. Маълумки, дарс таълим-тарбия жараёнининг кўплаб компетенцияларини тадқиқ қилинадиган объектлардан бири ҳисобланади. Шунга кўра профессор-ўқитувчилардан дарс таҳлилига киришда илмий, методик, дидактик жиҳатдан жиддий тайёргарлик кўриш талаб этилади.

Download 391,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish