4-шўъба. Олий таълим тизимида психолог фаолиятини такомиллаштириш дарс таҳлилининг илмий – методик асослари


Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati



Download 391,92 Kb.
bet12/74
Sana31.05.2022
Hajmi391,92 Kb.
#623179
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   74
Bog'liq
4-SHO`BA. TO`PLAM.

Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati:
1. Ergash G'oziyevich G'oziyev "Umumiy psixologiya" darslik-2008-yil..
2. Halilova Nargiza Ikromaliyevna "Umumiy psixologiya" darslik- 2019-yil.
3. Platon Ivanovich Ivanov "Umumiy psixologiya" darslik- 2008-yil


ҲОЗИРГИ ЗАМОН ДАРСИНИНГ ДИДАКТИК-УСЛУБИЙ МАСАЛАЛАРИ.
ДИДАКТИЧЕСКИЕ И МЕТОДИЧЕСКИЕ ВОПРОСЫ СОВРЕМЕННОГО ОБУЧЕНИЯ.
DIDACTIC AND METHODOLOGICAL ISSUES OF MODERN EDUCATION.
Жўраева Соҳибжамол Норқобиловна
Низомий номли ТДПУ “Психология” кафедраси доценти
Каримова Мухайё Ҳасановна
Жамоат хавфсизлиги университети психологи


Аннотация: Мазкур мақолада ҳозирги замон дарси, унинг бугунги кундаги мавқеи, қурилиши самарадорлигини оширишнинг фаол усул, шакл, ҳамда воситалари, илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибалариниумумлаштириш, илмий – тадқиқот ишларини педагогик таҳлил этиш, назарий ва амалий хулосалар чиқариш ва таҳлилий фиклар берилган.
Таянч сўзлар: ўқитувчи, структура, ўқувчи, дарс, таълим, билим
Аннотация: В статье представлен современный урок, его текущее положение, активные методы, формы и инструменты повышения эффективности построения, обобщение опыта работы передовых учителей, педагогический анализ исследований, теоретические и практические выводы и аналитические идеи.
Ключевые слова: учитель, структура, ученик, урок, образование, знания.
Annotation: The article presents a modern lesson, its current position, active methods, forms and tools for increasing the efficiency of construction, generalization of the work experience of leading teachers, pedagogical analysis of research, theoretical and practical conclusions and analytical ideas.
Key words: teacher, structure, student, lesson, education, knowledge.

Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги замон дарсларининг назарий ва амалий муаммолари тизимида дарс типлари структураси муҳим ўринни эгаллайди. Дарс структураси – бу дарснинг яхлит бир бутунлигини, унинг ҳамма кўринишларида таъмин этувчи қисмларнинг йиғиндисидир. Билимларни ўзлаштириш, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш жараёни уни идрок этиш, фаҳмлаш, тушуниш, мустаҳкамлаш ва такрорлашни ўз ичига олади.


Ҳозирги замон дарслари учун ўзлаштириш, таҳлил қилиш, такрорлаш ва мустаҳкамлаш, олдинги билимларни қай даражада ўзлаштирганлигини назорат қилиш ҳамда билимларни амалда қўллаш каби қисмлар характерлидир. Ўқувчилар билан мустақил ишлар фақат билимларни такрорлаш ва мустаҳкамлаш жараёнида амалга оширилиб қолмасдан, балки янги материални ўрганишда ўқитувчи ва ўқувчининг мустаҳкам ҳамкорлигида, синф ўқувчилари билан жамоа ва якка тарздаги ишлар орқали амалга оширилади. Янги билимлар, кўникма ва малакаларни эгаллаш эса ўқувчилар мустақиллигини янада оширишни талаб этилади. Чунки, агар ўқувчи ҳар қандай билимни ўзи мустақил эгалламас экан, унга тайёр билимни ҳар қандай маҳоратга эга бўлган ўқитувчи учун қийинчилик тўғдиради.
Дарсдаги дидактик вазифа йўналишларининг ўзгаришига қараб, дарснинг у ёки бу босқичи ҳам шунингдек дарсда қўлланиладиган услуб ва воситалар ҳам ўзгариши мумкин. Бу ҳол ҳозирги замон дарси структурасининг хилма-хил эканлигини ифодалайди.
Бу ўринда шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳар қандай дарс хоҳ, у анъанавий ёки муаммоли, ривожлантирувчи ёки сусайтирувчи, қизиқарли ёки зерикарли бўлсин структура жиҳатдан объектив қисмларга эга бўлади. Дарснинг қисми-бу яхлит бир бутун дарснинг бир чораги ҳисобланади. Ҳозирги замон дарслари-дарснинг типи, ундаги дидактик вазифа, ўқув материалининг характери, ҳамда дарсда ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг характерига кўра бир неча қисмлардан ташкил топади. Ўқитиш амалиётида кенг қўлланиладиган дарс қисмлари ва уларнинг тавсифномаси ҳақида қисқача педагогик жиҳатидан таҳлил этган ҳолда тухтаб ўтамиз.
1. Янги ўқув материалини ўрганиш.
2. Ўтилганларни мустаҳкамлаш.
3. Билимларни умумлаштириш ва системага солиш.
4. Уйга вазифа.
Дарс структураси бу фақат дарснинг қисмлари йиғиндисидан иборат эмас. Дарс структураси дейилганда, қисмлари ўртасидаги хилма-хил кўринишлардаги ўзаро алоқадорлик йиғиндиси тушинилади. Дарс қисмларининг структуравий алоқадорлиги объектив характерга эгадир. Чунки ҳар бир дарс ундаги қисмларнинг ўзаро боғлиқлиги асосида қурилади. Шу сабабли ўқитувчи дарс структураси ва унинг қисмлари ўртасидаги алоқадорликни тўғри белгилай олиш муҳимдир. Бошқача айтганда ўқитувчини маҳорати шундаки, у дарс қисмлари ўртасидаги алоқадрликни тўғри топа билишдир. Янги материал дарснинг энг муҳим қисмидир. Ўқитишнинг муваффақияти янги материални қай даражада ўрганилишига боғлиқ бўлиб, унинг қолган қисмлари кўзга кўринмас иплари билан унга боғлангандир. Шу сабабли дарснинг бу қисмига ҳатто энг тажрибали ўқитувчилар ҳам унда жиддий ёндашадилар.
Билимларни ўзлаштириш, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш жараёни уни идрок этиш, фаҳмлаш, тушуниш, мустаҳкамлаш ва такрорлашни ўз ичига олади. Ўрганилаётган материалнинг ҳарактерига кўра ўзлаштиришнинг бу формалари турлича қўлланилади. Масалан, дарсликдаги у ёки бу материални ўрганилаётганда ўқувчилар бир йўла идрок қиладилар, тушинадилар, мустаҳкамлайдилар, кези келганда муҳим қисмларни қайта идрок қиладилар, кониспектлаштирадилар. Бу жараён кўникма ва малакаларни ўзлаштиришда бошқача намоён бўлиши ҳам мумкин. Жумладан, тегишли кўникма ва малакаларга оид қоидалар билан танишиш у ёки бу амалий ҳаракатни бажариш, машқ қилиш кабилар. Янги билимларни ўрганиш одатда материални ўқитувчи, томонидан тушинтириш асосида амалга оширилади. Ҳақиқатда оғзаки баён материални ўқувчилар онгига етказишнинг муҳим воситаси саналади. Лекин янги материални тушинтиришда ўқитувчининг баёни билан бирга ўқувчиларнинг мустақил ишлари ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Бироқ айрим педагогик адабиётларда баъзан дастур материалининг ҳаммасини ўқитувчи баён қилади, ўқувчи эса баён қилинган материалларни қайта ишлайди, мустаҳкамлайди деган бир ёқлама қарашлар ҳам мавжуд.
Ҳозирги замон педагогика назарияси ва амалиётининг кўрсатишича, ўтилганларни мустаҳкамлаш фақат ўқитувчи тушунтирган материаллар устидагина ўтказилиши шарт эмас. Шунга кўра янги материални ўқитувчи томонидан баён этиш ва ўқувчилар томонидан мустақил ўзлаштириш ўқув материалининг хусусиятига, ўқувчилар тайёргарлик даражасига ва ўқув жараёнининг мантиқига боғлиқдир.
Мустаҳкамлаш дарсда қуйдаги функцияларини бажаради:
- Ўқувчиларнинг фикри, иродаси, идроки ва хотирасини қайтадан янги материалга қаратади,
- Материални хотирада мустаҳкам ўрнашиб қолишни таъминлайди.
- Дастлабки идрок пайитида мавҳум ва бўш бўлган ўринларни аниқлашга ва чуқурлаштиришга ёрдам беради.
Мустаҳкамлаш шартли равишда қўйидагиларга бўлинади:
- Қайта тикловчи мустаҳкамлаш,
- Машқ ҳарактердаги мустаҳкамлаш,
- Ижодий ҳарактердаги мустаҳкамлаш.
Мустаҳкамлашнинг бу турлари ўртасидаги мустаҳкам алоқадорлик бўлиб, дарсда ўтилганларни такрорлаш муҳим ўрин тутади. Такрорлашнинг зарурияти ўрганилаётган материални мустаҳкам ўзлаштириш вазифаларидан ўқувчилар хотирасининг хусусиятидан, эсда қолдириш ва унутиш, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш қонуниятларидан келиб чиқади. Такрорлашни яхши йўлаг қўйилиш ўқув фанини ўрганишни тезлаштиради. У орқали ўқувчилар материални хотирасида қайта тиклаб қолмасдан, балки унинг устида фикр юритадилар, ижобий томонларни кашф этадилар, тушунчаларни аниқлаштирадилар, уни олдинги материал билан таққослайдилар, мустақил мисоллар топадилар, янги вазифаларни ечадилар.
Дарс жараёнининг таркибий қисмларидан яна бири уй вазифаси бериш ва уни текширишдир. Уй вазифаси одатда ўқувчиларнинг мустақил ўқув ишларини йўлга қўйиш мақсадида берилади.
1. Уй вазифалари олинган билим, кўникма ва малакаларни мусаҳкамлаш ва мустақил ишлаш малакасини беради.
2. Уй вазифаси ўқувчиларда топширилган ишда масуълиятини оширади, ўқувчиларни ўз кучига ишончни вужудга келтирад, қийинчиликларни енгиб ўтишга ўргатади.
Ҳозирги кунда дарс самарадорлигини оширишнинг муҳим томонларидан бири уй вазифаларини ижобий ҳарактерда бўлиши ўқувчиларда мустақил ишлашга интилишни тарбиялашга хизмат қилиши лозим.

Download 391,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish