4-мавзу: танланма кузатиш. Регрессион ва коррелясион таҳлил режа


Регрессион ва корреляцион таҳлил вазифалари ва унинг босқичлари



Download 499,41 Kb.
bet6/7
Sana22.02.2022
Hajmi499,41 Kb.
#97546
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4 - mavzu

2. Регрессион ва корреляцион таҳлил вазифалари ва унинг босқичлари
Корреляцион боғланишларни ўрганишда икки тоифадаги масалалар кўндаланг бўлади. Улардан бири ўрганилаётган ҳодисалар (белгилар) орасида қанчалик зич (яъни кучли ёки кучсиз) боғланиш мавжудлигини баҳолашдан иборат. Бу корреляцион таҳлил деб аталувчи усулнинг вазифаси ҳисобланади.
Корреляцион таҳлил корреляция коеффициентларини аниқлаш ва уларнинг муҳимлигини, ишончлилигини баҳолашга асосланади.
Корреляция коеффициентлари иккиёқлама характерга эга. Уларни ҳисоблаш натижасида олинган қийматларни Х билан У белгилар ёки, аксинча, У билан Х белгилар орасидаги боғланиш меъёри деб қараш мумкин.
Корреляцион боғланишни текширишда кўзланадиган иккинчи вазифа бир ҳодисанинг ўзгаришига қараб, иккинчи ҳодиса қанча миқдорда ўзгаришини аниқлашдан иборат. Афсуски, корреляцион таҳлил усули - корреляция коеффициентлари бу ҳақида фикр юритиш имконини бермайди. Регрессион таҳлил деб номланувчи бошқа усул мазкур мақсад учун хизмат қилади.



1-тарҳ. Ҳодисалар орасидаги ўзаро-боғланиш турлари ва уларни ўрганиш усуллари.

Регрессия сўзи лотинча регрессио сўзидан олинган бўлиб, орқага ҳаракатланиш деган луғавий маънога эга. Бу атамани статистикага кириб келиши ҳам корреляцион таҳлил асосчилари Ф.Галтон ва К.Пирсон номлари билан боғлиқдир.


Регрессион таҳлил амалий масалаларни эчишда муҳим аҳамият касб этади. У натижавий белгига таъсир этувчи белгиларнинг самарадорлигини амалий жиҳатдан этарли даражада аниқлик билан баҳолаш имконини беради. Шу билан бирга регрессион таҳлил ёрдамида иқтисодий ҳодисаларнинг келажак даврлар учун истиқбол миқдорларини баҳолаш ва уларнинг эҳтимол чегараларини аниқлаш мумкин.
Регрессион ва корреляцион таҳлилда боғланишнинг регрессия тенгламаси аниқланади ва у маълум эҳтимол (ишонч даражаси) билан баҳоланади, сўнгра иқтисодий-статистик таҳлил қилинади.
Шу сабабли ҳам регрессион ва корреляцион таҳлил қуйидаги 4 босқичдан иборат бўлади:

  1. масала қўйилиши ва дастлабки таҳлил;

  2. маълумотларни тўплаш ва уларни ўрганиб чиқиш;

  3. боғланиш шакли ва регрессия тенгламасини аниқлаш;

  4. регрессия тенгламасини баҳолаш ва таҳлил қилиш.

Тўғри чизиқли регрессия тенгламасининг уқа0Қа1х параметрлари (а0, а1) ўртача арифметик миқдорнинг қуйидаги хоссасига асосланиб «енг кичик квадратлар» усули билан топилади. Бундан регрессия тенгламасининг параметрларини аниқлаш учун қуйидаги нормал чизиқли тенгламалар тизими келиб чиқади:
(1)
Бу эрда:
н - тўпламнинг ҳажми (бирликлар сони);
х1, х2,....., хн - омил белгининг ҳақиқий қийматлари;
й1, у2,....., йн - натижавий белгининг ҳақиқий қийматлари.
Системанинг параметрларга нисбатан умумий эчими ушбу кўринишда ёзилади:
(2.)
(3.)
Регрессия тенгламасида Х-омил белги олдидаги а1 коеффициент иқтисодий таҳлил учун катта аҳамиятга эга. У регрессия коеффициенти деб номланади ва Х-омилнинг самарадорлигини кўрсатади: омил бир бирликка ошганда натижа ўртача қанча миқдорга ошиши (ёки пасайиши)ни ифодалайди.



Download 499,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish