4-Мавзу. ЎРта осиёнинг ибтидоий жамоа ва антик даврдаги тарихий географияси



Download 61,57 Kb.
bet1/7
Sana23.02.2022
Hajmi61,57 Kb.
#141601
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4 Мавзу.Ўрта осиёнинг ибтидоий жамоа ва антик даврдаги тарихий географияси (1)


4-Мавзу. ЎРТА ОСИЁНИНГ ИБТИДОИЙ ЖАМОА ВА АНТИК ДАВРДАГИ ТАРИХИЙ ГЕОГРАФИЯСИ



  1. Ўрта Осиёнинг тош асри манзилгоҳлари тарихий географиясига тавсиф.

  2. Ўрта Осиёнинг энеолит, бронза ва илк темир даври манзилгоҳлари тарихий географияси.

  3. Ўрта Осиёнинг қадимги халқлари ва давлат бирлашмалари

  4. Аҳамонийлар ҳукмронлиги ва Александр Македонский

юришлари даврида Ўрта Осиё тарихий географияси

  1. Милоддан аввалги IV аср охири-милодий IV асрнинг бошларида Ўрта Осиёнинг сиёсий ва иқтисодий географияси

  2. Буюк Ипак йўли: асосий йўналиш ва тармоқларига тарихий-географик тавсиф.



Калит сўзлар: манзилгоҳлар, энеолит, бронза, темир даври, Калтаминор маданияти, Селенғур ғори, Александр Македонский, Арёшайёна, Довон, Буюк меридианал йўл, давлат бирлашмалари
1. Ўрта Осиёнинг тош асри манзилгоҳлари тарихий географиясига тавсиф
Қадимги тош асри уч даврга бўлинади: илк палеолит, ўрта палеолит ва сўнгги палеолит. Ўрта Осиёдаги қадимги тош асри манзилгоҳлари ва уларнинг маданий қатламларидан топилган ашёларга қараб ҳукм чиқарилса, бу ўлкага одамлар жуда эрта келиб ўрнаша бошлаганлигини билиш мумкин.
Илк палеолит даври манзилгоҳлари Селенғур ғори ва Кўлбулоқ маконидан топиб ўрганилган. Фарғона водийсининг Сўх туманида жойлашган Селенғур ғоридан тош қуроллар ва одамникига ўхшаш суяклар топилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, Селенғур топилмаларининг ёши 1 миллион йилдан зиёдроқдир. Кўлбулоқ макони ҳозирги Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудида бўлиб, Чотқол тоғининг жанубий ёнбағрида, Қизил олма сойининг чап соҳилидаги Кўлбулоқ деган манзилда жойлашган1.
Илк палеолит даври манзилгоҳларига Тяншань этакларидаги Онарча (Қирғизистон) ҳамда Помир этакларидаги Қоратов (жанубий Тожикистон) макони ҳам киради. Бу даврда аҳоли асосан, овчилик ва балиқчилик билан шуғулланганлигини топилган ҳар хил ашёвий буюм ва суяк қолдиқлари тасдиқлайди.
Илк палеолит даври одамлари кичик дарё бўйлари ва булоқлар ёнида ўзларига макон қурганлар. Иқлим иссиқ бўлганлигидан турар-жойларга ҳам эҳтиёж бўлмаган.
Ўрта палеолит даврига оид дастлабки ёдгорлик Тешиктош ғор маконидан топилган. Бу макон Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги Бойсун тоғининг жанубий ёнбағридаги Тургандарёнинг Завталашгансой дарасида жойлашган. Ғор шимоли-шарққа қараган бўлиб, кенглиги олд қисмида 20 метр, чуқурлиги 21 метр ва баландлиги 9 метрдир. Тешиктош ғорини кавлаш натижасида 5 та маданий қатлам борлиги аниқланган. Маданий қатламлардан 2859 та тошдан ясалган меҳнат қуроллари топилган. Уларнинг хўжалигида овчиликнинг ўрни катта бўлган. Тешиктошликлар яшаган Бойсун тоғлари ёввойи меваларга бой бўлгани боис, аҳоли термачилик билан ҳам шуғулланган2.
Бойсундаги яна бир ғор-маконлардан бири Амир Темур ғоридир. У Тешиктош ғоридан узоқ бўлмаган ерда жойлашган. Бу манзилгоҳдан топилган меҳнат қуроллари ҳам одамларнинг овчилик ҳамда термачилик асосида кун кечиришганидан гувоҳлик беради.
Кейинги даврда археологлар Сурхондарё водийсининг турли жойларидан, хусусан, Тўпаланг дарёси бўйларидан ўрта палеолит даври кишиларининг меҳнат қуролларини топганлар. Демак, бу давр кишилари – неандерталлар фақатгина Бойсундагина яшамай, балки бутун Сурхон воҳасига тарқалган эканлар.
Фарғона водийси ва унга туташ тоғлик туманлар ҳам ибтидоий одамлар яшаши учун ҳамма қулайликларга эга бўлган. Шунинг учун водий ва унинг тоғли туманларида тош асри кишиларининг маконлари учрайди. Фарғона шаҳри яқинидаги Олой тизма тоғларининг шимолий ёнбағридаги Сўх ва Обишир бўйидаги ўрта палеолит даври ёдгорликлари шулар жумласидандир.
Қўшни Тожикистон ҳудудида ҳам ўрта палеолит даври ёдгорликлари кенг тарқалган бўлиб, улардан энг машҳурлари Оғзикичик, Оқжар, Қора-Бура, Қайроққум, Семиганж, Кўхи-Пиёз, Байпазин кабилардир. Туркманистонда тош асри манзилгоҳлари камроқ топилган. Буни аввало, Туркманистон билан Ўрта Осиёнинг бошқа, хусусан, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ўртасида табиий шароит жиҳатидан катта тафовут мавжудлиги билан изоҳлаш мумкин. Барча давр кишилари каби тош асри одамлари ҳам табиий шароит, озиқ-овқат ва хом ашё имконияти яхши бўлган жойларда истиқомат қилганлар3.
Қирғизистонда тош асри манзилгоҳларининг энг машҳурлари Тоссон ва Георгий Бугор маконлари саналади. Шунингдек, Жанубий Қирғизистондаги Исфара дарёси водийсидаги Хўжағайр деган жойдан ҳам ўрта тош асри маданиятига мансуб манзилгоҳ топилган.
Жанубий Қозоғистон ерларидан ҳам илк тош асрига оид маконлар билан бирга ўрта тош асри ёдгорликлари ҳам топиб ўрганилган. Уларга Қорасув, Сари Арка, Такали, Шабакти ва бошқа манзилгоҳларни киритиш мумкин.
Ўрта палеолит даврига келиб қадимги одамлар Ўрта Осиёнинг кенг ҳудудларига тарқала бошлайдилар. Бу давда одамларнинг турмуш тарзида ва меҳнат қуролларида янги унсурлар пайдо бўлади. Қуролларнинг турлари кўпаяди. Бу даврнинг ижтимоий ҳаётдаги энг муҳим хусусияти шундаки, бу даврда ибтидоий тўдадан уруғчилик жамоасига ўтила бошланди. Ҳозирги замон одамларига ўхшаш одамлар пайдо бўлиши учун замин ҳозирланди.
Ўрта палеолит даври Ўрта Осиё ҳудудларида табиий иқлим ўзига хос бўлиб, ёзда об-ҳаво илиқ ва қуруқ, қишда эса совуқ ва намгарчилик бўлган. Бу даврнинг ўрталари ва охирларига келиб шимолдан улкан музликнинг силжиб келиши натижасида иқлим тамоман ўзгаради. Натижада қадимги одамлар турмуш тарзида катта ўзгаришлар бўлиб ўтди. Совуқ иқлим туфайли одамлар кўпроқ ғорларга жойлаша бошладилар. Жанубдаги кичик туёқли иссиқсевар ҳайвонлар қирилиб кетиб, шимол буғулари, мамонтлар, улкан айиқлар пайдо бўлади. Бу эса жамоа бўлиб овчилик қилишнинг пайдо бўлишига туртки берди4.
Ундан ташқари совуқ иқлим туфайли ўрта палеолит даври одамлари оловни кашф этдилар ҳамда сунъий олов чиқариш ва уни сақлашни ўзлаштирдилар. Бу эса минтақамиздаги қадимги одамлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Сўнгги палеолит босқичи милоддан аввалги 40-12 минг йилликларни ўз ичига олиб, Ўрта Осиёда бу даврга оид 30 дан ортиқ маконлар очилган. Улардан бири Кўлбулоқ макони Оҳангарон шаҳридан 10-12 км. ғарбда бўлиб, Чотқол тизмасининг жанубий ёнбағридан чиқадиган Қизилолма сойининг чап соҳилидаги қир-адир устида жойлашган. Шунингдек, Тошкентнинг ғарбидаги Бўзсув I макони ҳам сўнгги палеолит даврига оид эканлиги аниқланган5.
Самарқанд шаҳрининг марказида Сиёбча сойининг ўнг соҳилидан сўнгги палеолит даврига оид Самарқанд макони топиб ўрганилган. Бу манзилгоҳ маданий қатламларидан гулхан қолдиғи, кўмир парчалари, ҳайвон ва ўсимлик қолдиқлари топилган. Бу топилмалар мазкур манзилгоҳда истиқомат қилган кишиларнинг овчилик ва термачилик билан шуғулланганликларидан далолат беради.
Сўнгги палеолит даврига доир маконларга Хўжағор (Фарғона водийси), Шуғнов (Помир этаклари), Қоракамар (Тожикистон), Ачисай (Қозоғистон) ёдгорликлари киради. Бу даврда одамлар тоғли ҳудудларда яшабгина қолмай, воҳалар бўйлаб ҳам тарқала бошладилар6. Текисликларда дарё ва кўллар бўйларида жойлашиб, қариндош-уруғчилик жамоаларига бўлинадилар. Натижада жамиятда жуфт оилалар пайдо бўлиб, улар айрим уруғларни бирлаштириб, уруғ жамоасини ташкил этадилар.
Милоддан аввалги 12-7 минг йилликлар мезолит (ўрта тош) асри деб аталиб, бу даврга оид ёдгорликларга Мачай (Сурхондарё), Обишир (Фарғона водийси), Марказий Фарғона, Бўзсув, Қўшилиш (Тошкент), Айдабол, Жайронқудуқ (Устюрт), Ошхона, Чилчорчашма, Дараи шўр (Тожикистон) кабилар киради7.
Мачай ғор-макони Ҳисор тизмасининг бири – Кетмончопти тоғининг ёнбағрида Мачай дарёсининг ўнг соҳилидаги Юқори ва Ўрта Мачай қишлоқлари орлиғида жойлашган. Ғордан топилган меҳнат қуроллари ва палеонтологик материаллар милоддан аввалги VII-VI минг йилликларга мансуб эканлиги аниқланган.
Обишир I ғор-макони Ҳайдаркон шаҳарчасида 4-5 км ғарбда, Обишир V ғор-макони эса ундан 200 метрча ғарбда жойлашган. Ҳар икки ғор-макондан топилган ашёларга асосланиб, Ҳайдаркон-Сўх воҳасидаги мезолит даврининг ибтидоий қабилалари балиқчилик, овчилик ва термачилик билан шуғулланган, дейиш мумкин.
Мезолит даврига келиб ер юзидаги улкан музликларнинг чекиниши натижасида иқлим ўзгарди ва у ҳозирги даврдагига анча ўхшаб қолган эди. Музликнинг чекиниши Ўрта Осиёда ҳароратнинг кўтарилишига ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсида ҳам ўзгаришлар юз беришига олиб келди. Бу даврда одамлар ўқ-ёйни кашф этдилар. Энг катта ютуқлардан яна бири ёввойи ҳайвонлар – ит, қўй, эчки кабиларнинг қўлга ўргатила бошланиб, хонакилаштирилишидир. Мезолит даврига келиб Ўрта Осиёнинг баъзи жойларида термачиликдан деҳқончиликка ва овчиликдан чорвачиликка ўтишнинг илк куртаклари пайдо бўла бошлади.
Ўрта Осиё тарихида неолит даврининг (янги тош асри) юқори чегараси милоддан аввалги VII, қуйи чегараси V-III минг йилликлар билан белгиланади. Бу давр Ўрта Осиёда учта: Жойтун, Калтаминор ва Ҳисор маданиятларининг ривожланиши билан изоҳланади.
Жойтун макони Туркманистоннинг Ашхобод шаҳридан 25 км. шимолдаги тепаликда жойлашган бўлиб, бир неча уйдан ташкил топган. Ҳар бир уйда 5-6 кишидан иборат оила яшаган. Жойтун қишлоғида 30 га яқин уй бўлиб, уларда 150-180 киши истиқомат қилган, деган фаразлар бор. Жойтунликлар милоддан аввалги VI-V минг йилликларда яшаб, асосан деҳқончилик, чорвачилик, қисман эса овчилик билан шуғулланганлар. Уларда она уруғи ҳукм суриб, хўжаликда аёлларнинг мавқеи баланд бўлган8.
Калтаминор маданиятига оид маконлар Хоразмнинг собиқ Калтаминор канали ўзанидаги манзилгоҳлардан иборат. Улар овчи ва балиқчиларнинг қадимги ёдгорлиги саналиб, Жонбос-4 номини олган. Бу ерда 120 нафаргача одам яшаган. Шунингдек, бу маданиятга оид ёдгорликлар қуйи Зарафшон ва Қашқадарё этакларидаги Дарвозақир, Катта ва Кичик Тузкон, Қоронғишўр, Пойкент маконларини ўз ичига олган9.
Ҳисор маданиятига оид ёдгорликлар Ўрта Осиёнинг шарқий ҳудудларидан, Ҳисор-Помир тоғларида топиб ўрганилган бўлиб, уларнинг умумий сони 200 дан зиёд (Тутқовул, Сойсайёд, Қуйи Булён, Дараи Шўр, Газиёнтепа ва ҳоказолар). Ҳисор маданиятига оид ёдгорликдар мил. авв. V-III минг йилликларга оиддир. Аҳоли сопол идишлар ясаб, асосан чорвачилик, овчилик ва қисман термачилик билан шуғулланганлар.
Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятларида милоддан аввалги VI-V минг йилликларда неолит даври қабилалари деҳқончиликка ўтади. Бу ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг қарор топганлигидан далолат беради. Табиий шароитнинг ноқулайлиги туфайли марказий, шимолий ва шарқий вилоятлардаги қабилалар овчилик ва балиқчилик билан шуғулланишда давом этдилар ҳамда узоқ вақт ривожланишдан орқада қолган. Неолит даври муҳим кашфиётларидан бири кулолчилик, тикувчилик ва тўқувчилик бўлди.



Download 61,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish