4-Мавзу. ЎРта осиёнинг ибтидоий жамоа ва антик даврдаги тарихий географияси


Ўрта Осиёнинг энеолит, бронза ва илк темир даври манзилгоҳлари тарихий географияси



Download 61,57 Kb.
bet2/7
Sana23.02.2022
Hajmi61,57 Kb.
#141601
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4 Мавзу.Ўрта осиёнинг ибтидоий жамоа ва антик даврдаги тарихий географияси (1)

2. Ўрта Осиёнинг энеолит, бронза ва илк темир даври манзилгоҳлари тарихий географияси
Тош ва бронза даврлари ўртасидаги давр мис-тош (энеолит) деб аталади. У милоддан аввалги IV минг йилликнинг охири-III минг йилликнинг бошларини ўз ичига олади. Бу даврда мис тез эрувчанлиги ва эгилувчанлиги туфайли хўжалик ҳаётда устунлик қила олмади. Ишлаб чиқаришда аввалгидек тош қуроллар асосий бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам бу давр мис тош асри деб юритилади. Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқ даштларида ва Орол денгизи соҳилларида овчилик, балиқчилик ва илк чорвачилик хўжаликлари ривожланди. Бухоро воҳасидаги Лавлакон, Бешбулоқ маконлари ва Замонбобо қабристонининг энг пастки қатламлари энеолит даврига оиддир.
Юқори Зарафшоннинг Панжикент шаҳридан 15 км ғарбда жойлашган Саразм қишлоғи харобаси муҳим археологик ёдгорликдир. У деҳқончилик қабилаларининг Ўрта Осиё шимоли-шарқига ёйилганлигидан далолат бериб, қадимги деҳқончилик аҳолисининг географик чегараларини ҳам кўрсатади. Саразм қишлоғи харобаси 90 гектар майдонда жойлашган 10 та тепаликдан иборат.
Шимол томонда Қорақум чўли, жануби-ғарбда Копетдоғ билан чегараланган Туркманистон ерлари қуруқ ва иссиқ иқлимли ўлкадир. Жойтун маданияти асосида Анов I-II ва Номозгоҳ I-III даврларига мансуб энеолит замони маданияти кенг тарқалган. Жанубий Туркманистон ҳудудида энеолит даврига оид кўплаб макон-тепа топилган. Уларнинг асосий қисми Ашхободга яқин жойда ва Геоксюр воҳасида (қуйи Мурғоб ва Тажан дарёлари орасида) жойлашган. Геоксюр воҳаси 8 та қадимги қишлоқдан иборат. Олимларнинг фикрича, воҳада 4000-5000 киши истиқомат қилган. Энеолит даврида ҳаёт кечириш учун анча кенг ҳудудлар ўзлаштирилган. Сўнгги энеолит даврида деҳқончилик билан машғул бўлган қабилалар қуйи Мурғобда ҳам тарқалади10. Мурғоб водийсида канал-ариқлар қазиб, сув чиқариш имкони бўлган жойларда суғориб экиладиган деҳқончиликнинг турли шакллари вужудга келади. Бу ҳудудларда ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари тараққиёти даражаси юқори бўлган. Суғорма деҳқончилик ва чорвачилик хўжаликда муҳим ўрин тутган. Энеолит даври одамнинг энг катта ишлаб чиқариш ғалабаси – ирригация ва суғориш техникаси ривож топган давр бўлди.
Ўрта Осиёда бронза даври милоддан аввалги III минг йилликдан I минг йилликнинг бошларигача бўлган даврни ўз ичига олади. Бронза – мис билан қалай қотишмасидан иборат. Бу даврда деҳқончилик ва чорвачилик Ўрта Осиё хўжалигининг асосий соҳалари бўлган. Металлдан ишланган қуроллар қадимги иқтисодий ва ижтимоий тараққиётни тезлаштиргани боис Ўрта Осиё чўлларида яшаган қабилалар бошқа аҳолидан ажралиб чиқади ва асосан чорвачилик билан машғул бўлади. Чорвачиликнинг деҳқончиликдан ажралиб чиқиши дастлабки меҳнат тақсимотидир. Бу жараён милоддан аввалги II минг йилликда юз берди.
Жанубий Туркманистонда бронза даврига оид маданият икки босқичга бўлинади. Булардан биринчиси Номозгоҳ IV-V илк ва ривожланган бронза даври бўлиб, милоддан аввалги III минг йилликнинг ўрталари-II минг йилликнинг биринчи яримига мансубдир11. Ёдгорликлари асосан ғарбда Қизил Арват шаҳридан бошлаб, шарқда Тажан дарёси ва қуйи Мурғоб бўйларигача тарқалган. Иккинчиси Номозгоҳ VI сўнгги бронза даври бўлиб, милоддан аввалги II минг йилликнинг иккинчи ярмига оиддир. Унинг ёдгорликлари Копетдоғ атрофи ва қуйи Мурғоб воҳасида жойлашган. Сўнгги бронза даврида Жанубий Туркманистоннинг турли ҳудудларига Ўрта Осиёнинг шимолий даштларидан келиб чиққан чорвадор қабилалар тарқалган.
Сурхондарё, Зарафшон воҳаси ва Хоразмда ҳам бронза даври ёдгорликлари топилган. Сурхондарё иссиқ иқлимли ўлка бўлиб, шимол, шимоли-ғарб ва шарқда Ҳисор, Кўҳитоғ, Боботоғ, жанубда Амударё билан чегараланган. Қадимги суғориш ерлари тоғ тизмаларига яқин жойлашган. Бу ҳудуддан Сополлитепа, Жарқўтон манзилгоҳлари топиб ўрганилган.
Қуйи Зарафшоннинг бронза даври ёдгорликлари Замонбобо кўли яқинидан топилган бўлиб, Замонбобо маданияти ном билан аталади. Замонбоболиклар чайласимон кулбаларда истиқомат қилиб, деҳқончилик ва хонаки чорвачилик билан шуғулланганлар. Шунингдек, ҳунармандчиликнинг турли тармоқлари, хусусан, кулолчилик, бронзани эритиб, ҳар хил ашёлар ясаш ва тошни ишлаш техникаси анча ривожланган12.
Бронза даврига оид яна 50 дан зиёд ёдгорликлар Хоразмдан топилган бўлиб, улар Тозабоғёб маданияти номи билан аталади. Шунингдек, Хоразмдаги сўнгги бронза даврига оид ёдгорликлар Амиробод маданияти номи билан машҳур бўлиб, милоддан аввалги IX-VIII асрларга оиддир.
Ўрта Осиёдан топилган энг қадимги буюмлар милоддан аввалги IX-VIII асрлар оид бўлса-да, улардан кўпи милоддан аввалги VII-VI асрлар билан саналаштирилган. Милоддан аввалги I минг йилликнинг бошларига оид ёдгорликлардан Жанубий Туркманистонда 46 та қадимий қишлоқ харобаси маълум, бундай хароба Сурхондарёда 8 та, Қашқадарёда 7 та топилган. Қуйи Мурғобда Ёзтепа, Арвалитепа, Кўҳнатепа, Учтепа, Сурхондарёдаги Кучуктепа, Бандихон I, ва Қизилтепа, Қашқадарёдаги Ерқўрғон, Чироқчитепа ва Сангиртепа ҳам шундай харобалар сирасига киради. Ёдгорликларнинг энг қадимги маданий қатламлари темир асрига ўтиш даврига хосдир13.
Милоддан аввалги I минг йилликнинг бошларида Фарғона водийсида Чуст маданияти ривожланади. Наманган, Андижон ва Ўш (Қирғизистон) вилоятларида кўплаб қадимги маконлар топиб ўрганилган. Чуст, Далварзин, Ашколтепа, Бозтепа, Чимбой ва бошқалар шулар жумласидандир.
Темир қуролларнинг кенг тарқалиши меҳнат унумдорлигини оширди. Бу жараён янада ривож топган ишлаб чиқариш усулига ўтилишига замин ҳозирлади. Уруғ жамоаси ўрнини ҳудудий қўшничилик жамоаси эгаллай бошлади.



Download 61,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish