4-Мавзу. ЎРта осиёнинг ибтидоий жамоа ва антик даврдаги тарихий географияси


Буюк Ипак йўли: асосий йўналиш ва тармоқларига тарихий-географик тавсиф



Download 61,57 Kb.
bet6/7
Sana23.02.2022
Hajmi61,57 Kb.
#141601
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4 Мавзу.Ўрта осиёнинг ибтидоий жамоа ва антик даврдаги тарихий географияси (1)

6. Буюк Ипак йўли: асосий йўналиш ва тармоқларига тарихий-географик тавсиф
Қадим замонлар тарихига назар ташлар эканмиз, жамият тараққиётининг бронза давридан ҳам илгариги давридан бошлаб, ҳудудларни бир-бирига боғловчи ўзаро ихтисослашган савдо йўллари мавжуд бўлганлигини кўришимиз мумкин. Буюк Ипак йўли ташкил топмасдан аввал Ўрта Осиё ва Қадимги Шарқ ҳудудида савдо ва маданий айирбошлаш учун турли-туман йўллар мавжуд бўлган.
Энг қадимги йўллардан бири милоддан аввалги III-II минг йиллликда вужудга келан “Лаъл йўли“дир. У Помир тоғларидан бошланиб, Эрон ва Олд Осиё ҳамда Миср орқали ўтган. Помирдан олинадиган ярим нодир лаъл тоши (ложувард) Қадимги Шарқ мамлакатлари заргарлари томонидан юксак баҳоланган. Бадахшон лаъли ишлатилган буюмлар Миср фиръавнлари мақбараларидан ҳам топилган.
Бошқа бири Эрон аҳамонийлари сулоласининг йўли бўлиб, “Шоҳ йўли” деб аталган. У милоддан аввалги VI-IV асрларда Кичик Осиё шаҳарларини, Ўрта ер денгизи бўйидаги Эфес, Сард шаҳарларини Эрон пойтахтларидан бири – Суза билан боғлаб турган. Тағин бир йўл Эрон, Бақтрия орқали Суғдиёна, Тошкент воҳаси ва Қозоғистон ҳудудидан ўтган ва Олтойгача борган. Унинг умумий узунлиги 2400 км.ни ташкил этган32.
XVI асрга қадар Шарқ билан Ғарб халқлари ўртасидаги тарихий-маданий ва савдо муносабатлари тараққиётида қадимги дунёда машҳур бўлган Буюк Ипак йўли муҳим ўрин тутган эди. Бу йўл милоддан аввалги II асрда вужудга келган ва “Буюк меридианал йўл” деб аталган. Бу йўлга “Буюк Ипак йўли” деган ном 1877 йилда немис географи Ф.Рихтгофен томонидан берилган33.
Хитой, Ўрта Осиё, Ҳиндистон ва Яқин Шарқ мамлакатларини ўзаро боғлаган қадимги савдо орқали қадимги Хитойдан Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Эрон ва Яқин Шарқ мамлакатларига асосан ипак олиб кетилганлиги учун уни Ипак йўли деб аташган. Буюк Ипак йўли милодий XVI асргача (сув йўллари очилгунга қадар) Шарқни Ғарб билан боғлаб, савдо-сотиқ ва маданий алоқаларнинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган. Буюк Ипак йўли ҳақидаги дастлабки маълумотлар милоддан аввалги 138 йили Хитой императори Удининг топшириғи билан Ўрта Осиёга юборилган элчи ва сайёҳ Чжан Цзян саёҳатномасида учрайди. Ипак йўли Хуанхе (Хитой) дарёсининг ўрта оқимида жойлашган Сиан шаҳридан бошланиб, Ланчжоу орқали Дунхуанга келган. Бу ерда у иккига ажралиб, бири шимоли-ғарбга, иккинчиси жануби-ғарбга йўналган.
Шимолий йўл Турфон орқали Торим воҳасига, у ердан Қошғар, Фарғона водийсига, ундан кейин Суғднинг маркази Самарқандга ва Марғиёнага (Марвга) йўналган. Жанубий йўл Хўтан, Ёркент ва Помир тизма тоғлари орқали ўтиб, Бақтриянинг пойтахти Зариаспга (Балхга) борган. Балхда жанубий йўл иккига ажралиб, бири Ҳиндистонга, иккинчиси ғарбга йўналган ва Марвда шимолий йўл билан туташган. Ипак йўли Марвдан Парфиянинг пойтахти Нисо шаҳри, Эроннинг Гекатампил, Апалия ва Экбатана (Ҳамадон) шаҳарлари орқали Месопотамияга борган, у ерда Ктесифон ва Бағдод шаҳарларидан ўтиб, Дажла (Тигр) дарёсининг ўнг қирғоғи бўйлаб шимолга йўналган ва Нисибин ҳамда Антиохия шаҳарлари орқали Дамашққа борган. Дамашқдан Тир шаҳри билан Қуддусга ва Мисрга йўналган.
Буюк Ипак йўли орқали Хитойга ҳар хил газламалар, гиламлар, ойна, металл, зеб-зийнат буюмлари, қимматбаҳо тош ва дориворлар, Бақтрия ва Довондан от ва туялар олиб борилган. Бу йўл туфайли Хитойнинг Ўрта Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан савдо ва ташқи алоқалари I-II асрлардаёқ анча кенгайган. Ҳар йили Хитойдан катта савдо карвонлари элчилар билан Ғарб мамлакатларига жўнатилган, айни вақтда Ғарбдан ҳам шу тахлитда карвонлар келган.
Ипак йўли узоқ ва машаққатли бўлганлиги сабабли Хитойнинг Ғарб мамлакатлари билан бевосита алоқа олиб бориши мумкин бўлмаган. Шунинг учун ҳам Буюк Ипак йўли орқали олиб борилган савдо-элчилик алоқаларида осиёликлар, айниқса суғдийлар, бақтрияликлар, парфияликлар ва эронийлар катта рол ўйнаганлар. III-VI асрларда Ипак йўли Хитойдан Ҳиндистонга бориб зиёрат қилувчи будда монахларига катта хизмат қилди34. X асрларда Хитой билан араб халифалиги ва Византия ўртасида савдо ва элчилик муносабатларининг кенгайиши натижасида Буюк Ипак йўлининг аҳамияти ошди. XIII-XIV асрларда Ипак йўли мўғуллар империясининг чекка ўлкаларини Мўғулистон билан боғлашда катта рол ўйнади.
Буюк Ипак йўли Ўрта Осиё халкларининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётига катта таъсир кўрсатди: шаҳарлар кенгайди, хунармандчилик ва маданий ҳаёт ривожланди. IV асрда вужудга келган Хитой чиннисозлик мактаби нодир буюмлар тайёрлаган. Хитой чинниси ҳақида Беруний маълумотлар қолдирган35.
Ўрта Осиёдаги каби ойна тайёрлаш технологияси V аср ўрталарида Хитойда ҳам тарқалган. Хитойда нафис қоғоз тайёрлаш усули Туркистонга ҳам етиб келган ва бу соҳада Самарқанд машҳур бўлган.
Буюк Ипак йўлининг аҳамияти жаҳон жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотмоқда. ЮНЕСКО Бош конференциясининг XXIV сессияси 1989-1997 йилларга мўлжалланган “Ипак йўли - мулоқот йўли” деб номланган кенг кўламдаги тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича қарор қабул қилди. Шу қарор асосида тузилган экспедиция Ўрта Осиёнинг тарихий тараққиёти жараёнини ўрганиш бўйича катта тадқиқот ишлари бошлаб юборди.


Download 61,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish