4-mavzu. O'g'it turlari. Azotli o'gitlar Агрокимё. Д. С. Сатторовнинг умумий таҳрири остида. Тошкент, “Чўлпон”, 2011. 131-152 бетлар


Тупроқ хоссаларига фосфорит уни меъёрларининг таъсири



Download 110,42 Kb.
bet19/22
Sana23.02.2022
Hajmi110,42 Kb.
#133538
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
07-1Mavzu matni (2)

Тупроқ хоссаларига фосфорит уни меъёрларининг таъсири





Кўрсатгичлар



Фосфорит унидаги P2O5 нинг меъёри (1 гектарга кг ҳисобида)

0

45

135

270

540

1.

Сув эритмасини PH

5,7

5,5

5,6

5,8

5,8

2.

Потенциал нордонлик 100 г тупроқда м. экв ҳисобида
а) алмашинувли
б)гидролитик

0,42
2,93





0,41
2,95



0,25
2,78



0,16
2,58



0,16
2,50



3.

Асослар билан тўйиниш даражаси (% ҳисобида)

66

68

75

78

79

Шу нарсани эътиборга олиш лозимки, амалиётда P2O5 нинг фосфоритдаги миқдори 90-135 кг дан зиёд бўлганида қўлланилмайди. Маълум бўлишича, бу ўғит таъсирида нордонликнинг ўзгариши жуда кам бўлади. Нордон торф фосфоритни яхши парчалайди.


Д.Н.Прянишников лабараториясида олиб борилган тадқиқодлардан маълум бўлдики, юқориги торф ва фосфоритнинг кенг нисбати (100:1) да фосфорит сувда эрийдиган бирикмага айланади. Лекин унинг тўлиқ эриши учун зарурат йўқ. Агар у икки алмашинган калций фосфатга айланса шунинг ўзи етарли бўлади, шунинг учун торфофосфоритли компостларни (аралашмаларни) тайёрлашда торфни фосфоритга бўлган нисбатларини 95:5 тарзида олиш мумкин бўлади.
Бундай копостлар тайёрлашда фосфоритни парчалаш учун фақат юқори торф керак бўлиб қолмай; балки қўшимча юқори потенциал нордонликка эга бўлган пастда ҳосил бўлган торф ҳам керак бўлади, буни устига бу торф азот ва кул элементларига анча бой бўлади.
Гўнг, фосфоритли компостлар ҳам юқори даражадаги таъсир этиш хусусиятига эга.
Д.Н.Прянишников тажрибалари хар хил ўсимликларни фосфорит уни ўғитига нисбатан хар хил муносабатда бўлишини исботлайди. Кўп ўсимликлар уни фақат маълум нордонликка эга бўлгандагина ўзлаштирадилар. Бундай экинлар жумласига ғалласимонлар, зиғир, лавлаги, картошка, нўҳот, йўнғичқалар киради.
Шулардан кузги жавдар, йўнғичқа, нўҳот бошқа экинлага нисбатан бироз фосфорит унини яхшироқ ўзлаштиради. Бошқа экин гуруҳи фосфорит унини кучсиз нордон муҳитда ва ҳатто нейтрал муҳитда яхши ўзлаштиради. Булар жумласига люпин, гречиха, эспарцет, горчицалар киради. Бу экинлар тупроқ фосфорини ҳам юқори даражада ўзлаштириш қобилиятига эга бўлади.
Ҳосилга ижобий таъсир этиш давомийлиги нуқтаи назаридан фосфорит уни фосфорли ўғитлар орасида биринчи ўринда туради. Демак, узоқ алмашлаб экишнинг бутун ротацияси бўйича нордон ва кучсиз тупроқларда фосфоритлашни такрорлашга хожат бўлмайди. Суперфосфатни эса ҳамма экинлар учун экишдан олдин солиниши лозим. Худди шундай эрувчи ва эримайдиган ўғитларни ўзаро мослаб ишлатилиши иқтисодий жиҳатдан ҳам, ўсимликлар талабини қондириш жиҳатидан ҳам фойдали бўлади. Бунда фақатгина бошқа элементлар билан озиқланиш даражаси (азот, калий) га эътибор берилиши лозим. Уларнинг танқислигини биргина фосфорнинг ўзи билангина тўлдириб бўлмайди. Баъзида микроэлементларнинг танқислиги бўлган ҳоллар ҳам учраб туради.


Фосфорли ўғитлардан фойдаланиш

Фосфорли ўғитларни асосий тарзда солиниши


Суперфосфатни уя-уя тарзида солиниши ўсимликларнинг дастлабки ўсишини тезлаштириш учун лозим бўлса, асосий тарзда солинадиган ўғит узоқ вақт давом этган вегатация даври давомида озиқланишдаги фосфор танқислигини бартараф этиш мақсадида солинади. Бу танқисликнинг юзага чиқиши тупроқ таркибидаги табиий заҳираларини ўсимлик томонидан ўзлаштирилмайдиган ҳолатдан ўзлаштирилидиган ҳолатга ўтишида ҳар хил омилларнинг таъсири секин ва етарли бўлмаслигидандир.


Асосий тарзда солинадиган ўғитнинг тўғри ташкил этилишига қуйидаги омиллар таъсир этади: 1) Солиш муддати; 2) солиш чуқурлиги; 3) шакли (эрувчанлик); 4) норма (меъёр) ва 5) бошқа озиқа моддалари билан мутаносиблиги.
Нейтрал реакцияга яқин тупроқлар учун сувда эрувчи фосфат кислота тузларини солиш муддати унча аҳамиятга эга бўлмайди, чунки уларнинг ишқорланиши натижасида йўқолиши кузатилмайди, кимёвий боғланиш эса калций дифосфат ҳосил бўлиши билан чегараланади, бу модда эса ўсимликлар томонидан ўзлаштирилаверади. Суперфосфатни қора тупроққа экишгача 5-7 кун олдин солиш ўсимликлар (маккажўхори, сули, тариқ, бода) нинг ҳосилини пасайтирмайди.
Нордон тупроқларда икки алмашинган калций фосфат қатори алюминий ва темир фосфатлари ҳам ҳосил бўлади, уларнинг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиш кўрсаткичи янада паст. Бу нарсани эътиборга олган ҳолда, ўсимлик бўлмаган вақтда, суперфосфатнинг нордон тупроқлар билан узоқ муддатда таъсирлашувини олдини олиш лозим.
Асосий тарзда солинадиган суперфосфатни солишда уни қанча чуқурлик оралиғига солиш аҳамият касб этади, чунки тупроқда фофат кислота анионлари жуда кучсиз равишда ҳаракатланади.
32P билан олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатадики, яйловларда суперфосфатнинг энг юқори нормадаги миқдорини (1 гектарга 450 кг P2O5) ернинг юза қисмида тақсимланганда фосфор 2,5 см дан чуқурроққа ўтмас экан.
Ўсимликнинг ёшига қараб унинг ўғит таркибидан ўзлаштирадиган фосфор улуши камая боради. Хусусан, бу нарса маккажўхори ўсимлиги билан олиб борилган тажрибада исботланди. Экиш вақтида биринчи ҳолатда суперфосфатни уруғдан 5 см чуқурликка, иккинчи холатда 5 см атрофидаги масофага солинди.
Ўсишнинг бошланиш фазаларида ўсимлик фосфорни бутун фосфорли ўғитлардан ўзлаштиради. Пишиш фазасида бу фақат 0,1 қисмини ташкил қилиб, қолган 0,9 қисмини ўсимлик тупроқдан олади. Илдиз тизими тупроқнинг бутун ҳажмини эгаллаган шароитида, фосфорни тупроққа солиниш чуқурлиги ўз таъсирини кўрсатади. Фақат 10 см ва ундан кўпроқ чуқурликка солингандагина ўғит ўсимликнинг фосфорли озиқланишида муҳим аҳамиятга эга бўлиши аниқланди.
Далада тупроққа солинадиган асосий фосфорли ўғитнинг қанча чуқурликка солиниши, айниқса намлиги кам бўлган зоналарда ўсимлик томонидан фойдаланилиш даражасига кучли таъсир этади. Ўсимлик сувни ҳам, озуқ моддаларини ҳам илдиз туклари орқали қабул қилади, лекин илдиз туклари қуруқ тупроқда ривожланмайди ва унда ўлади. Айнан хайдаланадиган ернинг юқори қатлами ҳатто намлиги етарли зонада ҳам бир неча бор ёзда қуриб қолади.
Бу даврларда унча чуқур бўлмаган қатламга солинган фосфатли ўғит илдиз томонидан ўзлаштирилмайди. Суперфосфатни анча чуқурроққа солишнинг аҳамиятини К.А.Тимирязов Симбирск губерниясида 1867 қурғоқчилик йилида ўтказган тажрибаси орқали исботлаган эди. У қурғоқчилик йилларида суперфосфатнинг ғалласимон экинларининг қурғоқчиликка чидамлилигини оширишини қайд этади. Бу нарса кейинчалик кўп олимларнинг ишлари туфайли такрор-такрор исботланди.
Ҳатто суғориладиган шароитда ҳам фосфатлар тупроқда жуда секин ҳаракатланади: Виржиния (АҚШ) да олиб борилган тўрт йиллик кузатувлар шуни кўрсатдики, чангли-қумоқ тупроқларнинг ер юзасига хар гектарга 112-224 кг P2O5 ҳисобида суперфосфат берилганда, унинг таркибидаги фосфат-ионлар фақат 5 см га ҳаракатланган. Суғорилмайдиган шароитда фосфат кислотанинг калийли ва калцийли тузлари оғир тупроқларда 0,5-1,5 см га, енгил тупроқларда бироз чуқурликкача харакатланган.
Тупроқнинг унча чуқур бўлмаган қисмига солинган ўғит унинг чуқурроқ қисми билан ҳайдаш жараёнида аралашади, бу ҳолат кейинги экиладиган экинларга ижобий таъсир этади. Муайян экин учун қўлланиладиган ҳайдаш чуқурлиги асосий тарзда солинадиган фосфорли ўғитнинг солиниш чуқурлигини ҳам белгилайди. Унинг меъёрий чегараси тупроқнинг унумдорлигига, биринчи экин, ундан олдин экилган экин, қўшилиб солинадиган бошқа ўғитлар миқдорига боғлиқ ҳолда, ҳар гектар ерга P2O5 га хисобланганда 30-45 дан 90-120 кг гача бўлган миқдорни ташкил қилади.
Фосфорли ўғитларнинг юқори меъёрлари мевали ва техникавий экинлар учун, айниқса унумдорлиги кам бўлган тупроқларда, ўртача миқдорлар-маккажўхори, картошка, сабзавот ва ем-хашак ўсимликлари учун, кам миқдорлар- дон ғалласимонлари ва дон дуккаклилари учун қўлланилади.
Биринчи экин томонидан фосфорнинг ўзлаштирилиш коэффиценти 5-15% бўлиши, қулай шароитларда эса 25% гача етиши исботланган. Анча юқори ўзлаштириш коэффициенти пичанзор ва яйловларда кузатилиб унинг миқдори 21-40% гача етиб боради.
Ўсимликларнинг ўғит таркибидаги фосфорни ўзлаштириш самарадорлигини оширишнинг яна бир усули уни заҳира холда тупроққа солишдир. Фосфорли ўғитларнинг самарадорлиги уни жой-жойига (уя-уя қилиб) солганда ошади (44-жадвал).
P2O5 нинг ўғит ва тупроқ таркибидаги қисмларини ўзлаштирилиш даражасини аниқ равишда аниқлаш учун изотоп услубидан фойдаланиш зарур. Шу боис бу ердаги ҳисоб-китоб рақамлари анча тақрибий кўрсаткичдир. Назорат ва ўғит берилган вариантларга қараб, ўсимликларнинг фосфорни ҳар икки ҳолатда ҳам илдизлар орқали ўзлаштирилиши ҳисобга олинади. Аслида ўғитланган экинлар ўғитланмаганларга нисбатан тупроқдаги фосфорни яхшироқ ўзлаштиради.
44-жадвал

Download 110,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish