Донадор суперфосфат. Уни ишлаб чиқариш учун тайёр унсимон маҳсулотни бироз намлаш ва айланиб турадиган барабанда қуритиш кифоя. Бунда ҳар хил катталикдаги гранулалар ҳосил бўлади. Диаметри 1 мм дан 4 мм гача бўлганлари ишлатиш учун яроқли бўлади. Донадорланган суперфосфатнинг баҳоси кукунсимондан баланд, ва донадор ўғитнинг таъсири кукунсимонга қараганда, айниқса экиш вақтида уруғ, кўчат ва туганакка яқин солинганда анча яхши самара беради.
Донадор суперфосфатни энг яхши хом ашёдан тайёрланади, у кам миқдорда намликка эга (1-4%) ва ўзлаштириладиган Р2О5 нинг миқдорини кўплиги - 19,5-22,0%, нордонлиги, намлиги-1-2,5 % (кукунсимонда 5-5,5% ўрнига) ва энг яхши физик хоссалари билан ажралиб туради, бу каби хусусиятлари ўғитнинг яхши сепилувчанлигини таъминлайди.
Донадор суперфосфатни уруғ, картошка туганаклари ва кўчатларнинг илдизи атрофига солиш яхши самара беради. Бир центнер донадор суперфосфат 3 центнер кукунсимон суперфосфатни ўрнини босади.
Концентрланган суперфосфат. (иккиламчи ва учламчи). Оддий суперфосфат таркибида 40% кальций сульфатнинг бўлиши уни транспортга сарфланади харажатларини ошириб юборади.
Гипсни ҳамма тупроқлар учун балласт (ошиқча) деб тушиниш тўғри эмас. Гипс таъсирида яхшиланадиган шўрхак тупроқлар, чим-подзол ва айниқса сульфатлари ва умуман олтингугурти кам бўлган ҳамма тупроқлар учун, сульфат-ионларга эга бўлган ўғитлар, нисбатан самарали хисобланади. Баъзи экинлар масалан, кўп миқдорда олтингугурт ўзлаштирадиган дуккаклилар ва бутгулдошлар учун суперфосфат таркибидаги гипс жуда фойдали. Лекин бошқа хил кўп тупроқлар ва экинлар учун гипс деярли фойдасиздир. Шунинг учун суперфосфат ишлаб чиқаришда ҳамиша гипсдан қутилишга харакат қилинади.
Олдин фосфат кислота олиш учун фосфоритга сульфат (паст концентрацияли бўлса ҳам бўлади) кислота билан ишлов берилади (бу тўғрида олдинроқ тўхталиб ўтилган эди). Кейин фильтрлаш йўли билан Н3РО4ни гипсдан ажратиб олиниб, у билан юқори фоизли фосфат хом ашёга ишлов берилади: шу йўл билан концентрланган суперфосфат, яъни хом ашёда мавжуд бўлган бир оз чиқиндили кальций монофосфат олинади:
Са3(РО4)23 ∙ СаF214Н3РО410Н2О 10Са(Н2РО4)2 ∙ Н2О2НF
Фосфат кислотани бу услубда олишни экстракцион услуб дейилади. Ҳозирги кунда фосфат кислота олишнинг анча мукаммалроқ услуби-паст фоизли фосфоритлардан 1400-1600 С да электр печкалар ёки домна печларда кокс ёки антрацит билан фосфорни хайдаб чиқариб олиш услуби ишлаб чиқилган ва тадбиқ этилмоқда. Ажралиб чиққан элементар фосфорни сув остида йиғиб олинади, сўнг ҳаво иштирокида ёндирилади ва ҳосил бўлган фосфор беш оксидни сувга бириктирилади:
Р2О5 3Н2О 2Н3РО4
Олинган фосфат кислота фақат концентрланган суперфосфат олиш учунгина ишлатилиб қолинмасдан, балки бошқа қимматбаҳо ўғитларни олишда ҳам ишлатилади.
Оддий ва концентрланган суперфосфатлар фосфор миқдорини эквивалент ҳолда олганда ҳосилга деярли бир ҳил таъсир қилади. Шунинг учун концентрланган суперфосфат афзаллиги уни идишларга солиш, ташиш, сақлаш ва тупроққа солишда намоён бўлади. Локал равишда (уя-уяча) солиб ўғитлашда концентрланган суперфосфатнинг донадор шаклдагисини қўллаш лозим. Апатитли концентратни сульфат ва фосфат кислоталари аралашмалари билан парчаланганда тўйинган суперфосфат олинади, унинг таркибида 23,5-24,5% ўзлаштириладиган Р2О5 бўлади. Уни ҳам ўғитнинг бошқа турлари каби ишлатилади. Суперфосфатдаги ўзлаштириладиган Р2О5 нинг миқдорини таҳлил қилиш учун унинг ўлчаб олинган қисмидан 2 хил эритмаси тайёрланади: сувли ва аммонийнинг лимон кислотали тузидаги: иккинчиси реактивлардан кальций дифосфатини ва қисман алюминий ва темир фосфатларини эритади, кейинги тузлар ўзлаштирилувчи фосфатларга ноўрин киритилади. Шунинг учун фосфат хом ашё таркибида бир ярим оксидлар қанча кўп бўлса, суперфосфатни баҳоловчи ушбу услубнинг хатоси шунча катта бўлади. Баъзи ўзлаштирилувчи фосфат кислота миқдорини аниқлаш учун нейтрал лимон кислотасининг аммонийли тузидан фойдаланилади.
Бу услубнинг камчилиги эритма фақат дифосфатнигина эмас балки трифосфатларни ҳам эритади, аслида эса трифосфат ўзлаштириладиган фосфатлар гурухига кирмайди. Шундан кўриниб турибдики “ўзлаштириладиган” фосфор тушунчаси шартлидир, буни устига буғдой ва гречиха ёки канакунжутл ва хантал учун ўзлаштирилиш даражаси бир ҳил эмасдир, чунки кейин номланган ўсимликлар ғалласимонларга нисбатан озиқланиш учун қийин эрувчан тузлардан ҳам фойдаланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |