4-mavzu. O'g'it turlari. Azotli o'gitlar Агрокимё. Д. С. Сатторовнинг умумий таҳрири остида. Тошкент, “Чўлпон”, 2011. 131-152 бетлар



Download 110,42 Kb.
bet15/22
Sana23.02.2022
Hajmi110,42 Kb.
#133538
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
07-1Mavzu matni (2)

Ярим эрийдиган фосфатлар
(Икки алмашинган фосфатлар)


Преципитат. Юқорида кальций ва магнийнинг икки алмашинган фосфатларидаги фосфорнинг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиши ҳақида мулохаза юртилган эди. Жаҳон амалиётида икки алмашинган кальций фосфат олдиндан суперфосфатга нисбатан бир оз кам бўлсада, лекин кенг ишлатилаётган ўғитлардан бири ҳисобланади. Буни шундай тушунтириш мумкинки, суперфосфатни локал (уя-уяча) ҳам асосий ўғит сифатида ҳам, зарурий бўлганда ҳатто озиқлантириш учун ҳам (тупроққа чуқур қилиб солиш) ишлатилади.
Преципитат эса асосий ўғитлар сифатида даланинг юза қисмига текис сочиш ва керакли чуқурликка культиватор ёрдамида киритилади. Ўсимлик асосий ўғитнинг фосфоридан кучли илдиз тизимини ҳосил қилиб олгандан кейингина озиқлана бошлайди. Локал (уя-уяча) солинадиган ўғит илдиз тизими унча тараққий этмаган ёш майсаларнинг озиқланиши учун хизмат қилади.
Переципитат кўп хил тупроқларда асосий ўғит сифатида ишлатилганда суперфосфат каби самарали бўлади. Нордон тупроқларда у ҳосилга таъсири жихатидан ҳатто суперфосфатдан ҳам юқор самара беради, чунки нордон тупроқларда суперфосфат ретроградацияга дуч келади ва преципитатга нисбатан унинг кўпроқ миқдори полутор оксидларнинг фосфатларига айланади. Преципитат фосфат кислотани охакли сув (кальций гидроксидини суспензиясти) билан нейтраллаб олинади:

Н3РО4  Са(ОН)2  СаНРО4 ∙ 2Н2О


Р2О5 нинг преципитатдаги миқдори дастлабки хом ашёни сифатига боғлиқ холда 25-27 дан 30-35% гача бўлади. У аммонийнинг лимон кислотали тузида эрийди ва ўсимлик томонидан ўзлаштирилади. Уни суперфосфатни ерга солиш нормаси қанча бўлса, шунча миқдорда солинади. Преципитат яхши физик хоссаларга эга, ёпишиб қолмайди яхши сочилади. Ташқи кўринишидан оқ ёки оч кулранг кукун.


Фторсизлантирилган фосфат. Бутун дунёда сурперфосфат ишлаб чиқарувчи саноат, сульфат кислотани асосий истемолчиси хисобланади, шу билан биргаликда Н2SO4 ишлаб чиқариш учун керак бўлган олтингугурт ва пирит минераллари етарли эмас. Шу сабабга кўра илғор техник сохада машхур олимларнинг ишлари фосфорит ва аппатитлардан фосфорли ўғитлар олишда уларни кислотасиз парачалаш услубини ишлаб чиқишга қаратилган. Ҳозирда термик ишлов бериш соҳасида катта ютуқларга эришилган, айниқса фторсизлантирилган фосфат ишлаб чиқариш истиқболлидир.
Жараённинг мохияти аппатитни (2-3% кремнезем қўшиб) 1400-1500 градусгача ёки Қоратоғ фосфоритини (охак қўшиб ) сув буғлари иштирокида қиздиришдан иборат. Бу шароитларда аппатитнинг кристал панжараси емирилади ва фторнинг 90% гача қисми ажралиб чиқади.
Хар ҳил таркибли кучсиз кислоталарда эрувчи фосфаритлар ҳосил бўлади. Аппатитга ишлов берганда олинган ўғит таркибида 30-32% Р2О5 бўлади, фосфоритни қиздирилганда эса 20-22%. бу фосфатларнинг 70-92% қисми 2% ли лимон кислотасида эрийди. Р2О5 нинг миқдорини бир ҳил қилиб хисоблаб олганда суперфосфат ва фторсизлантирилган фосфат асосий ўғит сифатида солинганда бир ҳил самара бериши аниқланган. Фторсизлантирилган фосфат озиқа таркибидаги Р2О5 нинг миқдори етарли бўлмай қолганда ҳайвонларнинг минерал озиқасига қўшиб берилади.

Download 110,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish