4-Мавзу: Билиш назарияси (Гносеология). Маъруза режаси



Download 115,27 Kb.
bet6/22
Sana12.04.2022
Hajmi115,27 Kb.
#545592
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
3-мавзу Билиш назарияси

Сезгибу объектив дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг сезги органларимизга бевосита таъсирининг маҳсули бўлиб, уларнинг алоҳида, айрим хусусиятларининг оддий хиссий образларидир.
Сезги аъзоларига бевосита таъсир кўрсатувчи буюмлар, уларнинг хоссалари ва муносабатларини акс эттирувчи яхлит ҳиссий образни идрок этиш деб аталади. Идрок деганда турли сезги аъзолари маълумотлари асосида мияда буюм ва ҳодисанинг яхлит хиссий образининг ҳосил бўлиши тушунилади.
Сезиш ва идрок этиш инсон ташқи дунёга кундалик амалий таъсир кўрсатиши, меҳнати жараёнида, сезги аъзолари фаол ишлаши натижасида амалга ошади ва ривожланади. Бунда инсон ўзининг ҳар бир янги таассуротини мавжуд билимлар тизимига киритади. Сезиш ва идрок этиш жараёнлари ўзидан кейин мияда “из” қолдиради. Бу инсонга айни лаҳзада таъсир кўрсатмаётган нарсаларнинг образларини гавдалантириш қобилиятидан иборат. Бу образлар нарса ва ҳодисаларнинг аввалги таъсири натижасида хотирамизда қолган таассуротларнинг қайтадан эсга олиниши тбилан боғлиқ. Хотира – жоннинг кучи, сезги ва идрок маълумотларини қайд этиш ва сақлашдир. Ташқи таъсирларнинг идрок этилиши ва уларнинг хотирада сақланиши натижасида хотирада тасаввурлар уйғонади.
Тасаввур – ҳиссий даражадаги билимнинг юқори шакли бўлиб, илгари идрок этилган буюм ва ҳодисаларнинг хотирада қайта ҳосил қилинган ҳиссий образидир. Тасаввур – бу идрок этиш ва назарий тафаккур ўртасидаги боғловчи бўғиндир.
Ҳаёл – эса инсоннинг муҳим ҳоссаси бўлиб, тафаккур оқимида етишмаётган кўргазмалилик ўрнини тўлдиради. Ҳаёл кучи онгда мавжуд образларни нафақат қайта чақиради, балки уларни бир-бири билан боғлайди ва уларни умумий тасаввурлар даражасига кўтаради.
Тасаввур сифатидаги воқеликни ҳиссий инъикос эттиришнинг бу шакли бўлмаса, инсон бевосита вазиятнинг ўзига богланиб қолган бўларди. Ҳаётий тажриба жараёнида инсон тасаввур қила олиш қобилиятига кўра ўзининг ихтиёридаги ҳиссий материал ҳажмини оламни сезиш ва идрок этиш соҳаси, шунингдек, ижтимоий хиссий тажрибага асосланган ҳолда кенгайтириб боради. Тасаввурлар соҳасида амалиёт, инсоннинг фаолияти ва бу билан боғлиқ қадриятлар, кишиларнинг эҳтиёжи, мақсад-манфаатлари муҳим аҳамият касб этади.
Қисқа таъриф берилса, тасаввур онгимизда нарса ва ҳодисаларнинг сезги аъзоларимизга бевосита таъсир этмаган ҳолда қайта ҳосил килинадиган ва сақланадиган ҳиссий образидир. Бироз бошқачароқ таъриф ҳам бор: тасаввур илгари идрок қилинган нарса ёки ҳодисанинг такрорий образидир, хиссий акс эттиришнинг яққол ва образли кўринишдаги шаклидир.
Фикримиз якунида воқеликни ҳиссий акс эттиришнинг инсон билишини таъминлашдаги ўрни салмоқли эканлигини таъкидлашимиз лозим. Чунки:
- сезги аъзолари инсонни ташқи дунё билан боғлайдиган ягона омилдир;
- сезги аъзоларисиз инсон оддий англаш, билиш ва тафаккур қилишга қодир эмас;
-баъзи сезги аъзоларини йўқотиш билишни қийинлаштириб, мураккаблаштиради, лекин унинг имкониятларини тўса олмайди. Бу шундай изоҳланадики, бундай ҳолда бир сезги аъзоси ўрнига бошқасининг имкониятлари ортади, фаолият кўрсатаётган сезги аъзоларининг зоҳирий имкониятлари ишга тушади, индивид ўз диққат-эътиборини жамлай бошлайди ва бошқалар;

  • ақл ва тафаккур (рационаллик) сезги аъзолари етказиб берган далил ва ахборотга асосланади;

  • муайян жараён ёки фаолиятни бошқариш, аввало, сезги аъзолари томонидан олинган ахборот ёрдамида амалга оширилади;

  • сезги аъзолари объектларни ҳар томонлама билиш учун зарур бўлгал дастлабки ахборотни билимни ривожлантириш учун беради ва бу ахборотсиз билишнинг бирон бир шакли юзага келмайди.

Шундай қилиб, ҳиссий даражадаги билим нарсаларнинг айрим ташқи томонлари, ҳодиса тўғрисида тасаввурга эга бўлишдир. Нарсаларнинг ички табиатини, ҳодисанинг моҳиятини, ривожланиш қонуниятларини мавҳум тафаккур орқали англаб олинади.
Кишиларда воқеликни абстракт - фикрий акс эттира оладиган қобилият асосида пайдо бўладиган ҳамда ривожланадигаи инъикоснинг дастлабки ва етакчи шакли тушунчадир. Билиш жараёнида тушунчанинг асосий вазифаларидан бири шуки, у маълум гурухдаги нарсаларни баъзан маълум, умумий, муҳим белгиларига кўра умумлашган ҳолда ажратиб акс эттиради. Унга қуйидагича таъриф бериш мумкин: тушунча абстракт тафаккур шакли (ёки тури) сифатида баъзи нарсаларни умумлаштириш ва шу нарсалар учун умумий бўлган белгилар йиғиндисини фикран ажратиш натижасидир.
Шундай қилиб, воқеликни чуқур акс эттириши, англаши ва йўналишига қўра тушунчаларни 4 гурухга бўлиш мумкин: 1) нарсалардаги умумийликни акс эттирувчи тушунчалар; 2) нарсалардаги муҳим белгиларни қамраб олган тушунчалар; 3) нарсаларнинг мазмун-моҳияти очилишига боғлиқ тушунчалар ва 4) гоя — тушунчалар.
Инсоннинг абстракт-фикрлаш қобилияти тушунчалар билан бирга воқеликни ақлий ўзлаштиришнинг бошқа шаклларини ҳам ўз ичига олади. Классик формал мантиқ фанига кўра, тафаккурнинг муҳокама юритиш (ҳукм) ва хулоса чиқариш шакллари ҳам борлиги маълум. Ҳукмларни айтаётиб, биз тушунчалардан фойдаланамиз. Улар ҳукмларнинг элементлари ҳисобланади.
Нарсаларнинг моҳиятини билиш асосида улар тўғрисидаги тушунчалар пайдо бўлади, ягона ҳукмга бирлашиши мумкин бўлган якка ҳукм ёки хукмлар мажмуаси шаклланади. Нарсаларни англашда эришилган бу ҳукм ҳам тушунча ўрнида қабул қилинади. Билимлар чуқурлашиб бориши билан уларни умумлаштириш асослари ҳам ўзгаради. Бир тушунчалардан бошқасига, янада чуқурроқ ва аниқроқ тушунчаларга ўтишнииг моҳияти ана шунда. Психология курсида ҳукмга бироз бошқачароқ таъриф берилишини таъкидлаш керак: «Ҳукм борлиқнинг нарсалари ва ҳодисалари ўртасидаги ёки уларнинг хоссалари ва белгилари ўртасидаги алоқаларни акс эттиришдир».
Тушунчалар ва ҳукмлар асосида хулоса шаклланади. Биз тафаккурнинг мантиқий шаклига хос тушунчалар, ҳукмлар, хулоса чиқаришларни махсус қараб чиқмаймиз. Булар мантиқ фанининг тегишли бўлимларида етарлича ёритилади. Аклий билим шакллари тўғрисида айтилган фикрларга қўшимча қилиб таъкидлаш мумкинки, агар илмий билишни олсак, ундаги нисбатан муҳимроқ шаклларга гипотезалар ва назариялар киради. Бу шакллар ёрдамида субъект мураккаб даражада ташкил топган моддий тизимларнинг чуқур моҳиятига кириб боришга қодирдир. Шундай қилиб, абстракт тафаккурни воқеликни ҳиссий акс эттиришдан фарқланувчи қуйидаги жиҳатларини санаб ўтиш мумкин:

  1. нарсалардаги умумийликни акс эттира олиш; ҳиссий акс эттиришда алоҳида нарсалардаги умумий ва якка белгилар ажратилмайди, балки ягона образ ҳолида намоён бўлади;

  2. нарсалардаги муҳимликни акс эттира олиш; ҳиссий акс эттиришда муҳим номухимдан ажратилмайди;

  3. нарса ва воқеаларнинг моҳиятини билнш асосида ғоя шаклидаги тушунчаларни ярата олиш;

  4. воқеликни бевосита билишда ҳиссий акс эттириш орқали
    ҳам, турли асбоб-ускуналардан фойдаланиш ёрдамида ҳам, ҳукм
    ва хулоса чиқариш воситасида ҳам умумий натижага эришиш.

Ушбу барча ҳолатлар инсоннинг абстракцияларни ҳосил қилиш қобилиятининг намоён бўлишидир. Бу қобилият номи хам ана шундан келиб чиққан ва у «абстракт фикрлаш», деб аталади.
Жонли мушоҳада баъзи адабиётларда «эмпирик», «жонли мушоҳада» ва «ҳиссийлик» тушунчалари айнанлаштирилади. Ҳиссийлик, биз кўрганимиздек, инсоннинг билиш қобилиятларидан биридир ва ўз навбатида, рационалликдан ажралган ҳиссийлик ҳам йўқ.
Жонли мушоҳададан объектларнинг ички моҳиятига томон абстракт тафаккурнинг мураккаб йўли бошланади. Бу муайян моҳиятнинг бир томонини билишдан бошқасига томон, уни узуқ-юлуқ тасвирлашдан бир бутун ифодалашга, саёз моҳиятдан чуқурроқ моҳиятга томон борадиган йўлдир. Бу энди жонсиз ҳиссий конкретлик эмас, балки реал абстракциялардир. Унинг томонлари фақат охирги босқичда тафаккур ёрдамида ягона бир бутунликка, аниқ фикрий холатга бирлашади.
Воқеликни абстракт-фикрий билиш масаласида унинг икки шаклга бўлинишига дуч келиш мумкин: мулоҳазавий ва аклий шакллар. Бунга мувофиқ равишда инсон қобилиятлари мулоҳаза ва ақлга бўлинади. Бундай бўлиниш маълум асосга эга ва у билан биз антик фалсафадаёқ дуч келганмиз. Бу масалага немис мумтоз фалсафасида ҳам катта аҳамият берилган. Масалан, И. Кант фикрича, “Бизнинг барча билимимиз ҳиссиётдан (сезгилардан) бошланади, кейин мулоҳаза юритишга ўтиб, ақл билан тугайди. Бундан юқорида биз учун мушоҳада далилларини ўрганиш ва уни олий тафаккурга тўплаш учун бошқа ҳеч нарса қолмайди”.
Сенсуализм билан рационализм ўртасидаги мунозара бутун фалсафа тарихи давомида мавжуд бўлиб келди. Эпикур, Локк, Гобсс, Беркли ва бошқалар сснсуализм тарафдорлари бўлишган. Улар билишнинг биринчи асосий шакли — ҳиссий шакл деб ҳисоблаганлар, билишнинг мазмунини сезги аъзолари ёрдамида олинадиган маълумотлардан иборат килиб қўйганлар. Сенсуализмнинг асосий қоидаси: «Билимда сезгилардан бошқа ҳеч нарса йўқдир». Рационализм тарафдорлари, аксинча, абстракт тафаккурни инсоннинг хиссий қобилиятларидан ажратиб, ҳиссий инъикос натижаларини мукаммал эмас, эҳтимол, ҳақиқий бўлмаган билим сифатида, абстракт тафаккур натижаларини эса умумий ва зарурий, мантиқ қонунларига қатьий риоя қилинганда ҳақиқий билим деб ҳисоблаганлар.
Замонавий гносеология билишни таҳлил қилганида «индивид-табиат» муносабати билан чегараланиб қолмайди, балки «индивид-жамият-табиат»дан иборат мураккаброқ тизимни ўз объекти қилиб олади. Шу нуқтаи назардан олганда, гносеологик ёндашув инсоннинг билиш қобилиятларини агностик тушуниш билан келиша олмайди.

Download 115,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish