4-Мавзу: Билиш назарияси (Гносеология). Маъруза режаси



Download 115,27 Kb.
bet7/22
Sana12.04.2022
Hajmi115,27 Kb.
#545592
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
3-мавзу Билиш назарияси

Эмпирик билим мавжуд нарсанинг бевосита эмас, балки билвосита инъикоси бўлиши мумкин. Масалан, олим ўзи кўрмаётган тегишли объектнинг ҳолати ҳақида унга ахборот бераётган асбоб кўрсаткичи ёки электрокардиограмманинг электр чизиғини кўради. Бошқача айтганда, билишнинг эмпирик даражаси ҳар хил асбоблардан фойдаланиш билан боғлиқ; у кузатиш, кузатилаётган нарса ёки ҳодисани тавсифлаш, баённомалар юритиш, ҳужжатлардан фойдаланишни назарда тутади, масалан, тарихчи архивлар ва бошқа манбалар билан ишлайди. Хуллас, бу оддий сезги даражасида билишга қараганда билишнинг юқорироқ даражасидир.
Эмпирик билимлар назарий билим негизини ташкил этувчи илмий далиллар мажмуидир. Эмпирик билим икки кузатиш ва эксперимент методлари ёрдамида шаклланади.
Кузатиш билиш объектининг муҳим хоссалари ва муносабатларини аниқлаш мақсадида атайлаб амалга ошириладиган изчил идрок этишдир. Кузатиш мақсадини белгилаш, унинг усулларини аниқлаш, ўрганилаётган объект хулқ-атворини назорат қилишнинг режасини тузиш, асбоблардан фойдаланиш кабилар кузатишнинг муҳим хусусиятларидир. Кузатишларнинг натижалари бизга борлиқ ҳақида илмий далиллар кўринишида дастлабки ахборот беради.
Кузатиш бевосита ёки билвосита, масалан, микроскоп ёрдамида бўлиши мумкин. Ҳозирда электрон микроскоп ёрдамида молекулаларни визуал кузатиш мумкин. Кузатиш – бу фаолиятнинг муайян объектларга қаратилган, мақсадлар ва вазифаларни таърифлашни назарда тутадиган фаол шакли. Бирон-бир нарсани билишни хоҳлаган ҳар қандай одам ўз кўзларини кузатувчанликка ўргатиши лозим. Зеҳнли, ижодкор ва теран ақл нарса ва ҳодисаларнинг кўпчилик эътибор бермайдиган муҳим жиҳатларини кўриш ва сезиш қобилияти билан ажралиб туради. Бу қобилият фан ва санъатдаги новаторлик омилидир. Кузатиш махсус тайёргарликни талаб қилади. Кузатишларни тайёрлашда кузатиш вазифалари, у жавоб бериши лозим бўлган талабларни аниқлаш, кузатиш режаси ва усулларини олдиндан ишлаб чиқиш муҳим ўрин тутади. Кузатиш табиатнинг ўзида мавжуд нарсалар ва ҳодисаларни қайд этади. Бироқ инсон кузатувчи роли билан кифоялана олмайди. У экспериментлар ўтказиш орқали фаол синовчига айланади. Мияда тасаввур қилинган модель устида ўтказиладиган фикрий эксперимент билишнинг алоҳида шаклини ташкил этади. Унга хаёл ва тафаккурнинг узвий алоқаси хосдир.

Download 115,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish