4-Мавзу: Билиш назарияси (Гносеология). Маъруза режаси



Download 115,27 Kb.
bet5/22
Sana12.04.2022
Hajmi115,27 Kb.
#545592
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
3-мавзу Билиш назарияси

Объектбу субъектнинг билиш фаолияти қаратилган нарса, ҳодиса ва жараёнлардир. Билиш асбоби ҳам, бошқа индивид (инсонлар) ҳам, индивиднинг ўзи ҳам билиш объекти бўлиши мумкин. Объект тушунчасини объектив борлиқ билан айнанлаштирмаслик керак. Масалан, ҳайвонларнинг хўжайраларидаги хромосомалар цитология ва генетикада ўрганиш “объекти”га айланишидан олдин ҳам объектив мавжуд бўлган.
Шунингдек, ҳозирги замон гносеологиясида билиш объекти ва предметини ҳам фарқлаш лозим. Билиш объекти деганда бутун борлиқнинг ўрганилаётган амалда мавжуд бўлаклари тушунилади. Билиш предмети – ўрганилаётган объектнинг билишимиз диққат марказидан ўрин олган муайян жиҳатлари, хусусиятлари ва ривожланиш қонунларидир.
Шундай қилиб, инсоннинг билиши, аввало, ривожланиб борувчи, фаол жараёндир. Инсоннинг билиш қобилияти чекланмаган, лекин ҳар бир тарихий даврдаги билиш имкониятлари чекланган, холос. Иккинчидан, билиш жараёни ҳаракатининг ўз ички мантиқи (изчиллиги) шундаки, билиш оддий кузатишдан мавҳум тафаккурга, ҳодисани билишдан унинг моҳиятини англаб етишга юксалишдан иборат.


2-савол баёни: Билиш жараёни билмасликдан билим сари ривожланишдан, юксалишдан иборат мураккаб диалектик жараёндир. Бу жараён ўзининг ички мантиқига эга бўлиб, у нисбий мустақилликка эгадир. Билиш жараёнининг ички мантиқини англаш тафаккурнинг ижодий фаоллигини, ҳаракат қилиш ва ривожланиш жараёнининг объектив дунёга нисбатан мураккаб муносабатини чуқур тушунишга имкон беради.
Мавжуд фалсафий адабиётларда билиш жараёни асосан икки босқичдан: а) воқеликнинг ҳиссий инъикоси ва б) воқеликнинг рационал (ақлий, мантиқий) инъикоси босқичларидан иборат деб таъкидланар эди. Кейинчалик, кишиларда воқеликни ҳиссий билиш босқичида ҳам ақлий, рационал жиҳатлар мавжудлиги таъкидланди. Шундан сўнг, билишнинг асосий босқичлари (ёки даражалари) эмпирик ва назарий билишдир, воқеликнинг ҳиссий ва ақлий инъикоси эса кишиларнинг билиш қобилиятлари бўлиб уларнинг асосида кишиларда эмпирик ва назарий билиш ва билим шаклланади, деб эътироф этилди.(Қаранг: Алексеев П.В., Панин В.А. Теория познания и диалектика. – М.: Высш. шк., 1991, 132-168 стр.).
Бизнингча, ушбу фикр билиш жараёнини тўғри тавсифлашига қарамасдан аниқлаштиришга муҳтождир, чунки билиш жараёнининг қуйи босқичи – ҳиссий билиш ва эмпирик билиш айнан бир хил эмас. Инсон билишининг кундалик билиш, бадиий билиш сингари кўринишлари ҳиссий билиш босқичига эга бўлса, эмпирик билиш фақат илмий билишга хосдир. Қолаверса, илмий билиш ҳам воқеликни ҳиссий инъикос этишга асосланади. Шу боис билиш жараёнининг ривожланиши ҳиссий билиш ва мавҳум тафаккур босқичларини ўз ичига олади. Илмий билишда эса мавҳум тафаккур эмпирик ва назарий билиш даражаларидан иборат.
Объектив оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг хосса ва хусусиятларини сезги аъзолари орқали сезиш ва идрок этиш натижасида олинган билимлар ҳиссий даражадаги билимдир ва унинг асосий шакллари: сезги, идрок, хотира, ҳаёл ва тасаввурдир.
Маълумки, ҳиссий инъикоснинг учта шакли мавжуд: сезги, идрок, тасаввур. Сезги предметнинг алоҳида хусусиятига мос кслади, идрок предметнинг бир бутун хусусиятлари системасига мос келади. Масалан, бирон бир мева таъмини сезиш ва бошқа томондан, унинг шаклини, ҳидини, рангини сезиш бир бутунликда идрок этишга олиб келади. Сезгилар идрокдан ташқарида мавжуд бўлиши мумкин, бироқ идрок сезгиларсиз бўлиши мумкин эмас. Идрокнинг гносеологик замини бўлган ва мустақил ҳолда намоён бўлишга қодир сезгилар барибир бир бутун идрокнинг бир бўлаги, қисми сифатида мавжуд бўлади. Шунинг учун идрок ташқи предметнинг образи бўлса, сезгиларга образлиликнинг у ёки бу даражаси хос бўлиши зарур. Тўлиқроқ образ, табиийки, идрокда бўлади, чунки идрок инсоннинг ташқи муҳитга фаол муносабатининг натижасидир. Амалий фаолиятда алоҳида сезгилар муҳим аҳамиятга эга. Бирон-бир иарса рангининг индивид томонидан уни ўзи билан ўзаро боғликлигини англаниши, масалан, боланинг дунёни ўрганишда қўлларининг муайян нарса сирти бўйлаб ҳаракатланиши натижасида шу нарса тузилишининг қандайлигини ҳис қилиши туфайли шаклланади. Бунда кўзнинг бевосита фаолияти бўлиб туюлган, бироқ энди субъектдан маълум масофада жойлашган нарса билан боғлиқ ҳолда идрок этилаётган рангни сезиш ҳолати содир бўлади. Объект структураси тўгрисида ахборот берувчи бошқа сезгилар ҳам ушбу ҳолда кўриш билан биргаликда фаолият юритади. Ўз характерига кўра идрок объектга нисбатан изоморф ҳолатини ифодалайди. Шундай қилиб, сезгилар ва идрок ташқи дунёни ҳиссий акс эттириш шаклларидир, уларнинг билиш имкониятлари турлича. Уларнинг қайд этилган барча томонлари ва хусусиятлари ҳиссий инъикоснинг учинчи шакли - тасаввурга ҳам тегишлидир, зеро тасаввур уларга асосланади.

Download 115,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish