4.1.2. Кабелларни трашеяларда жойлаштириш
Траншеяларни қазиш. Мустаҳкамлаш қопламалари бўлмаганбўлимларда (асфалтланган, кўприкли ва шунга ўхшашлар), дарахтзорлар экилмаган ва ҳар хил ер ости объект ва қурилмалар (кабеллар, труба ўтказгичлар ва бошқалар) юқорида қайд қилинган жойларда бўлдозерлар ва траншея экскаваторларини қўллаб механизациялаштирилган усуллар билан бажарилади.
Шаҳар чети бўлимларида бир донали кабелларни жойлаштириш махус кабел жойлаштириш двигателлари ёрдамида бажарилади, У пичоқ понаси билан тўпроқни қирқади ва силжитади ва бу ҳосил бўлган ёриққа кабел ётқизилади.
Автомобил ва темир йўлларни кесиб ўтувчи жойларда очиқ (траншеяни қазиш) ёки ёпиқ (горизонтал пармалаб тешиш) усули билан кабеллар ётқизилади. Объектлар тагидан кабелларни ўтказишда траншеяни очмасдан горизонтал (тешиш) пармалаш усулида, зичлаб ёки Д-4601 русўмли пневматик тешгич ёрдамида олиб борилади.
Траншеяни тайёрлаш.Кабел траншеянинг 700мм чўқурлигида қазилади. Кўча, майдон, шоссей ва темир йўлларни кесиб ўтишда жойлаштириш чўқурлиги 1 м гача бўлади. Жойлаштириш чўқурлигини 0,5 м гача камайтириш, кабелларни бино ичига киритиш ва ер ости объектларини кесиб ўтишда, агар кабеллар механик жароҳатланишдан ҳимояланган бўлса (мисол, қувурлар ичига ётқизилган бўлса). Ҳайдаладиган ерларда 6-10кВ линиялар чўқурлиги 1м дан кам бўлмаган ҳолатда кабеллар ётқизилади ва бу ҳолатда линия усти экин экишда фойдаланилиши мумкин.
10кВ ли кабеллар учун траншея кенглиги 300 мм дан кам бўлмаслиги керак; иккита кабел учун 400 мм; икки-уч кабеллар учун 500 мм; учта-тўртта кабеллар учун 630 мм; тўртта-бешта кабеллар учун 800 мм. траншея тагини 10 кВ гача бўлган битта кабел ётқизилишида ер қазиш механизмларида бажарилганида (фрезалар) кескичлар кенглиги 150 мм дан камбўлмаган ҳолда бажарилади. Кабеллар орасидаги оралиққа итоат қилинмаган ҳолларда кабеллар ишлатилиши мумкин бўлмаган даражада исиб кётишига ва бу кабелнинг ишдан чиқишига олиб келишига сабаб бўлади. Траншея бўлим бўрилишларида, кабеллар букилганида уларнинг изоляцияси жароҳатланмаслиги керак. Кабелларни букилишируҳсат этилган радиуслари, 3.2-жадвалда келтирилган.
Кабелларни траншея ичида уланиш муфталарига улаш ишларини бажариш учун, траншея бу ерларда 2 м узунликда икки кабел ётқизилаётганида 1,5 м гача ҳар бир ёнида ётган муфта учун 350 мм кенгликда бўлади. Муфталарни траншея ичида шахмат кўринишда жойлаштирилади.
Кабелларни жойлаштиришдан олдин траншея назоратдан ўтказилади, йўл жойларида ҳаракатлантирувчи нарсалар, кабелнинг металлл қопламаларини емирувчи (шўр жойлар, оҳак, сув, тўкилма тўпроқли, шлак ёки қурилиш чиқиндиларидан ташкил топган, 2 м дан яқин жойлашган бўлимлар, сўринлган ва чиқинди чўқурлари ва ҳ. к.) аниқланади.
Бу жойларни кўзатиш имконияти бўлмаган ҳолатларда кабел бошқа тоза тўпроқли, босимсиз асбоцементли қувурларда, ташқи ва ички қисми битум бирикмаси билан ёпилган бўлиши керак.
Кабел ётқизилган траншеяни яъни нейтрал тўпроқ билан сепилишда қўшимча икки томонлама 0,5-0,6 м га кенгайтирилиши ва 0,3-0,4 м га чўқурлаштирилиши керак.
Траншеяларда жойлаштириш мослама ва механизмлар. Кабелларни жойлаштириш махсус механизмлар, автомобил, трактор, лебедкалар ёрдамида, барабанларни айлантириб чувалатувчи ва кабеллар ҳаракатланувчи роликлар қўлланилиб бажарилади.
4.2-расм. Кабел траспортёрида кабелни чуватиш.
Траншея бўрилишларида бурчак роликлар ўрнатилади. Барабандаги кабелни чуватиш учун одатдаги каби махсус ўқсиз ёки винтили домкратларга ўрнатилади. Кабелларни чувитишда кабел барабанини, барабан ён деворидаги стрелкага қарама-қарши айлантирилади. Кабелларни траншеяга жойлаштиришда махсус ЗИЛ-130, ЗИЛ-131 ёки ЗИЛ-317 русўмли автомобиллар қўлланилади. Бунга кабел барабани билан ўрнатилади, жойлаштириш жойига олиб борилади, кейинчалик, бевоситаа двигател кабелни чуватади.
4.3-расм. Домкратларда кўтариб қўйилган барабандан кабелни чиғир ёрдамида чуватиш.
Бу тўрдаги двигателларда: кабелни барабанда иситиш учун генератор, траншеядан сувни суғуриб чиқариш учун насос, чўқурларни шамоллатиш учун вентилятор, кабелларни тортиш учун лебедка ва блоклар ўрнатилган.
Кабелларни чуватиб жойлаштириш барабан кўтаргич ёрдамида (барабан оғирлиги 3 тоннагача), бу ҳаракатланувчи кабел транспортёрида ёки қувур ётқизгичларда бажарилиши мумкин.
Шуни эсдан чиқармаслик керакки кабелни барабандан чувитишда тўхтатиш (тормозной) мосламасиз руҳсат берилмайди.
Барабанни айлантирганда кабел тарқатилишида, кабел ётқизилишида ўрамлар тўлқини (барашки) ҳосил бўлмаслиги кўзатилиши керак. Кабелнинг қисқа бўлаклари қўлда ётқизилади.
Кабелларни траншеяда жойлаштириш тўрлари. Кабеллар траншея туби тош, нотекисликдан тозаланган, нотекис жойлари юмшоқ тўпроқ ёки қум 100 мм қалинликда сепилади. Кабеллар юқорида (2) кўрсатилган талабларга риоя қилган ҳолда бажарилади. Бино яқинида траншеяда кабелларни жойлаштиришда, кабел, бинога энг яқин ётқизилиш масофаси унинг фундаментидан 0,6 м дан кам бўлмаслиги керак.
Кабеллар параллел ётқизилганида қуйидаги талабларга риоя қилиниши керак, горизонтал юза бўйича кабеллар оралиғи 10 кВ куч кабеллари учун 100 мм дан кам бўлмаслиги керак.
1кВ дан юқори ҲЛ ерланган таянчлари ва кабел оралиғи 35 кВ гача бўлган кучланишларда 5 м бўлиши, 110 кВ да эса 10 м бўлиши керак.
Кабелни бинога киргизишда тортилган ярим айлана шаклида 1-1,5 м узунликда захирли чиқариб олиш ва таъминлаш, уч муфтаси ёки янгитдан ўрнатилиш ишларини бажаришга ғамланганўлчам қолдирилади.
Кўмиш. Талабларда [32,11] қайд қилинишича, траншеяга ётқизилган кабел биринчи қатлам тўпроқ сепилади, механик ҳимояли ёки ишора(сигнальная)тасма ўрнатилади, бундан кейин Электр монтаж ва қурилиш ташкилоти буюртмачи вакили билан биргаликда кабел ётқизилиш йўлини кўзатиб чиқиши ва очиб кўринш ишларига акт тузилиши лозим.
4.4-расм. Механик шикастланишлардан ғишт териб ҳимояланган кабел траншеяларнинг ўлчамлари ва уларда кабелларни жойлаштириш: а) – кабел битта бўлганда; б) – кабел иккита бўлганда; в) – кабел учта бўлганда; г) – кабелтўртта бўлганда.
Траншеялар юқори кучланиш остида синов, уланиш муфталари ўрнатилиб зичлангач тўла кўмилади. Траншеяни мўзли тошли тўпроқ, тошли тўпроқ, металлл бўлакларига ўхшаш нарсалар билан кўмишга руҳсат берилмайди.
Кабеллар механик ҳаракатлардан ҳимояланиши учун 35 кВ ва ундан паст кучланишларда плита ва оддий ғишт билан кўндалангига бостирилади. Силикатли, лой ғишт ва тешикли ғиштларга руҳсат берилмайди. Кабелларни 1-1,2 м чўқурликда шаҳар электр тармоқларида ётқизилганида механик жароҳатлардан ҳимоя қилинмайди. Кабел траншеяларини кўмишда бўлдозерлар, сургичлар ва зичлагичлар қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |