4.9-расм. Қоғоз изоляцияли уч толали ҳимоя қобиғидан ажратилган кабелнинг умумий кўриниши: 1-ток ўтказгичли толалар; 2-фаза изоляцияси; 3-умумий (белбоғли) изоляция; 4-зич пустлак; 5-зирҳ (броня) ости; 6-пўлат тасмадан зирҳ; 7-ташқи ҳимоя қоплама; 8-симли камар; 9-иплардан камар.
4.10-расм. Бир толали ҳимоя қобиғидан ажратилган СПЭкабелнинг умумий кўриниши: 1- ток ўтказувчи тола; 2-ярим ўтказгичли пластмассали экран; 3-СПЭ изоляцияли; 4-ярим ўтказгичли пластмассали экран; 5-сувда бўкадиган қатлам; 6-мисли симлардан экран; 7-ташқи ҳимоя пластмасса қобиқ; 8-симли белбоғ.
Термиккиришишли муфталар афзалликлари. Кабелларни барча xилдаги жойлаштиришларида қўлланилиши мумкин, (ишлатилиш муддати 30 йилдан кам эмас) ишлатилишида ишончли, монтажнинг оддийлиги (~6 - 10кВ кучланишли кабелларни улаш учун 2с ва сўнги муфталар учун 1с) билан тавсифланади.Кабел линияларида муфталармонтажи тугаши билан, бирдан кучланиш узатилиши мумкин.
Кенг кўламли термик киришишли муфталар бир нав ўлчамли муфталар xар xил навли ва тола кесимлилари ҳар xил бўлган кабеллар учун қўллаш имконини беради, бу эса омборда бир қанча навдаги заҳира муфталарни сақланиш сонини сезиларли даражада камайтиради. Мисол, фақат икки навўлчамли бўтун кенг кўламли кабеллар толаси кесимини қоплай олади. 6-10 кВ кучланишли тақсимот тармоқларида қўлланилаётган, (бир навўлчамлиси 70-120 мм2 кесимлилар учун қўлланилиши мумкин, иккинчиси-150-240мм2 кесимлилар учун).
Термик киришишли муфталар арматўраси амалий жиҳатдан эскиришга мойиллиги йўқ ва чегарасиз ўзоқ муддат сақланиши мумкин.
Термик киришишли технологик тайёрланиш принципи пластик xотира шаклли кўндаланг тикилганполимерлар асосида таёрланади.
Термик киришишли муфталар тўпламига қуйидаги элементлар (найчалар, енглар (манжеты), қопқоқлар, шланглар ва бошкалар) киради, чўзилган ҳолатга келтирилган, бу эса уларни ажратилган кабел учларига (элементларга) осон ўрнатиш имконини беради. Пропан-бўтанли ёндиргичда ёки қурилиш фенида қиздирилганида бу деталларни ва кабел элементларини зич қоплайди ва уларнинг ташқи юзаларини сиқиб киришишади ва бу билан берк зичланиш ва механик мустаҳкам конструкцияга эришилади. Киришиши ҳарорати 120-150°С ташкилқилади ва бу кабел изоляциясига ҳавф туғдирмайди.
Муфтанинг ички элементлари юзаларига сўринлган маxсус елимлар ва мастикали зичлагичлар ишончли берк зичланишини таъминлайди. Термик киришишли элементларни қиздириш билан бир вақтда эриш юзага келади ва барча бўшлиқларни зичлагич материаллар оқиб тўлдирилиши содир бўлади.
Зичлагичли материаллар маxсус (ZnО) қўшилма ярим ўтказгичли xусусиятга эга ва, шундай қилиб электр майдон мувозанатни тўғрилайди. Шу сабабли юқори кучланишли минтақа электр майдоннида (толалар уланиш контактларида, экран қирқилган жойларида) разрядлар содир бўлиш имкони йўқ.
4.11-расмда бир толали кабел термик киришишли сўнги уч муфталар монтажининг асосий операциялари келтирилган.
Уч фазали сўнги термик киришишли муфталар монтажи бир толали кабеллар муфталар монтажидан фарққилмайди. Уч толали кабеллар муфталаридатермик киришишли қўлқоплар, ажратилган уччала фаза кабел толаларига киритилиб қўлланилади.