Кабелларни ҳар хил усулларда ётқизилишида ишдан чиқиш сони %
кабеллар уланиш муфтада 7.1- жадвал
Траншеяларда 81,5 90,5
Тўнелларда 2,2 2,0
Ариқларда 4,6 2,8
Блокларда 7,9 5,1
Эстакадаларда 0,4 -
Эслатма: 1. Кабел линияларини назорат қилишҳажми 39.770 км узунликни ташкил қилади;
2. Умумий ишдан чиқиш ҳолатларига қурилиш механизимлари томонидан содир қилинганлари ҳам киритилган, ва бўлар 36% дан кўп кабеллар ишдан чиқишини ташкил қилади.
Кўп кабелларнинг ишдан чиқиш сабаблари ишлаб чиқарувчи корхона нуқсони билан, ишлатилиши жараёнида уларни бир жойдан бошқа ерга кучириш ёки монтаждаги механик шикасттланиш (синиши, эзилиши, шилиниши), металл қобиқнинг занглаши, ёғингарчилик сабаблари, ер сурилиши, чўкиш ва бошқа ер зичланишлари сабаб бўлади.
Кабел линияларини ишлатилиши ўзгача хусусиятга эга. Кабел линияларининг нуқсонини оддий айланиш ва кўзатиш орқали аниқлаш, ҳаво линияларига нисбатан анча қийин.
Ишлаб тўрган кабел линияни кўзатиш иложи йўқ, бу айланиб кўзатиш олиб борувчи ходим ишини қийинлаштиради. Айланиб кўзатувчи кабел линияси ери ҳолатига қараб нуқсонни башорат қилиш мумкин. Агар йўлда (трассада) ер чўкиши аниқланса, кабелнинг узилишига олиб келиши ёки корхона бош энергеттиги билан келишмасдан ер ковлаш ишлари олиб борилаётган бўлса, ернингағанаб тушиши; кабел йўлида (трассасида) ишлаб чиқариш заррарли чиқиндиси тўкилаётган бўлса, оғир металл бўлакларини ташланаётганбўлса, айланиб кўзатувчи шу вақтнинг ўзида бу ҳақида бош энергеттикка хабар беради. Ўз вақтида чора кўрилганида содир бўлиши мумкин бўлган нуқсонлар бартараф қилинади.
Тўла ёпилмаган, бетон билан ёпилмаган ёки асфалтли йўлларда (трассаларда) камида йилига икки марта, албатта баҳорда, қорлар эриши ва дарёлар ошиб оқиши, ёмғирли кўз мавсумида ерни бўшашган ва ювиб кеттишида кўзатиш зарур.
4.3.2. Кабел линиядаги нуқсонлар
Айланувчи фақат кабел йўлини (трассасини) кўзатиб қўймасдан, кабел йўлнинг (трассасининг) шоссели ва темир йўллар билан кесишган жойларини кўзатиши зарур. Кабел ҳаво линияси билан кесишган ерларда айланувчи ерга заминлагич троснинг ҳолатини, кабел муфталарининг ташқи ҳолати ва механик шикасттланишдан ҳимояловчиларни текширади. Айланувчи таянчларга чиқмаслиги керак, чўнки ҳаво линияларини линия монтёрлари қарайди.
Кабел чўқурларида (ариқларида) энг кўп кабел нуқсонларига уланиш ва шаҳобиланиш муфталарининг носозлик ҳолатлари киради, бўларда масса оқиб чиқиши кўзатилади, қўрғошинли муфтанинг шишибтўриши, кабелнинг таранг тортилиб тўриши, бўлар ўнинг толаларига ва изоляция қатламига, бу нуқсонлар носозликни келтириб чиқариши мумкин. Кабелларнинг ҳароратининг баландлиги ўнинг ортиқча юкламада ишлаётганидан дарак беради, бу кабел изоляциясига хавфли, чўнки юқори ҳарорат таъсирида кабел изоляцияси ўзининг механик ва электрик қобилиятини йўқотади.
Кабел қудуқларини кўзатишдан олдин вентиляторлар қўлланилади, электр фонардан фойдаланилади, кўзатиш фақат икки хизматчи бажаради, бир хизматчи ташқарида, иккинчиси қудуқни кўзатишни олиб боради. Бу эҳтиёткорликлар газдан заҳарланиш ва портлашдан сақлайди, чўнки кабел қудуқларида газлар йиғилиб қолиши мумкин.
Асосий диққат кабел линияларининг қазиш ишлари бажарилишида кабелларни бутун сақланиши асосий вазифаларидан бири ҳисобиланади, чўнки бу ҳолатларда кабелни жароҳатланиши жуда осон. Кабел йўлларида (трассасида) иш олиб борилаётганда бўйламасига 1,5 м га кўтарилади, бу бўлимларда кабел муфталари осиб қўйилиши зарур. Кабелларни осиб қўйган нуқталар оралиқлари 1,5 м дан кўп бўлмаслиги керак, муфта осилиши эса 1 м кабел муфталари тагидан тупроқ олиб қўйилган, ҳар қандай қазиш ишлари узўнлигида ҳам осиб қўйилади. Қазиш ишларида кабелларни бирини иккинчисининг устига қўйиб ковлаш ва яна лом билан ишлатилиш мумкин эмас, чўнки бу кабелни жароҳатланишига олиб келади.
Кабел линияларининг нуқсонларини аниқлаш. Кабел йўлларини (трассаларини) мўнтазам текширилиб тўришига қарамай, кабелларнинг жароҳатланиш олдини олиш синовлари, кабел линияларида жароҳатланиш жойлари бор жойларни аниқлайди.
Кабеллар нуқсонлари: сақлашда, ташишда, монтажда, ишлатилишида, ишлаб чиқаришда корхонанинг нуқсонлари кабел линияларининг бузилишига олиб келувчи сабабларга эга бўлади.
Сақлаш ва ташишдаги кабел нуқсонларига – урилишлар, эзилишлар, кабел учларининг корхона кавшарланишининг бузилиши киради. Учи кавшар бузилишидан кабелга нам (кириши) сингиши кўзатилади.
Агар нам четтидан сингса, у ҳолда кабел бузилиши тезлашади. Ён томон зирхидан (бронидан) заррарланганида (мисол, кўзга кўринмас тешик) жараён узоқ вақтгача давом этади, токи нам ток узатувчи толаларга еттиб бормагўнча.
Монтаж носозликлари хилма-хил. Улар орасида асосан муфталар бўйинчасини сифатсиз кавшарлаш, изоляциянинг тақсимоти, узатиш гилзаларини ёмон, сифатсиз кавшарлаш, массани тўлдирмасдан ёки жуда тез муфтага қуйиш, кабел бурилишларида тик букилиш, кабел толалари белбоғ изоляциясининг синиши, кабелни бураб юбориш, урилиш ва эзилишлар изоляция синишига олиб келади.
Бу носозликларга қарши кўрашишда синчиковли техник назорат олиб борилиши ва монтаж ишларини малакали мўтахассис бажариши мақсадга мувофиқ.
Ишлатилишидаги носозликларга ер чўкишидан кабелларнинг муфталарда узилиши, муфтадан ёки кабелдан масса оқиши, муфтага нам тушиб қолиши, дайди токлар ва кимёвий эритма таъсиридан кабелнинг занглаши, юқори ҳароратдан кабел изоляциясининг бузилиши (кабелнинг ортиқча юкланишдан, кабел ҳароратини оширувчи бегона иссиқлик манбалари).
Ишлатилишидаги нуқсонларни мўнтазам ва атрофлича муфта ва кабеллар назорати, қазишлар текшириш орқали бартараф этилади.
Назорат саволлари
1. Кабеллар жойлаштирилишидаги қўйиладиган талаблар.
2. Кабелларни жойлаштиришга тайёрлаш.
3. Кабелларни жойлаштириш турлари.
4. Кабеллар учларини улаш муфта турлари.
5. Кабел линияларни ишлатишга қабул қилиш ҳужжатлари нималардан иборат.
6. Кабел линияларни даврий кўрсатиш ва нуқсонларни аниқлаш.
7. Кабел линияларда учрайдиган нуқсонлар турлари.
8. Кабел линия атрофида ер қазиш ишлари бажарилиши олдидан ўзга ташкилотлар бажарадиган ташкилий ишлар.
9. Кабел линияни ишлатувчи ташкилот ва ишни ер ишларида ўзга ташкилот ходимларига нималардан огохлантириши керак?
Do'stlaringiz bilan baham: |