4 – Мавзу: Билиш назарияси (Гносеология)


Когерент (назарий) концепция



Download 151,3 Kb.
bet16/22
Sana03.07.2022
Hajmi151,3 Kb.
#737239
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
4-мавзу. Билиш назарияси (Гносеология)

Когерент (назарий) концепция экспериментга мувофиқ бўлиши, унга зид келмаслиги, унинг натижаларини башорат қилиш имконини бериши лозим.
Ҳақиқатнинг прагматик концепциясида амалиёт мезони кўпинча тўғридан-тўғри эксперимент тушунчаси билан боғланади. Бироқ илмий амалиёт фақат экспериментдан иборат эмас, у фан қўлланиладиган бутун майдонни, унинг инсон учун ҳаётий аҳамиятини қамраб олади. Шуни ҳисобга олганда, инсоннинг бутун ҳаёти, унинг фандан амалда фойдаланиладиган барча жабҳалари фаннинг ҳақиқийлигини синаш майдонига айланган, десак, муболаға бўлмайди.
Исботлаш ва рад этиш. Фаннинг у ёки бу қоидасининг ҳақиқийлиги ёки сохталиги, аниқ-равшан кўриниб турмайди. Фақат энг содда мулоҳазалар ўзининг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун сезги идрокидангина фойдаланишни талаб қилади: кўрсатиш мумкин бўлган нарсани исботлашнинг ҳожати йўқ.
Фаннинг аксарият қоидалари сезги аъзолари орқали билиш даражасида ва бошқа ҳақиқатлардан алоҳида эмас, балки мантиқий тафаккур даражасида, бошқа ҳақиқатларга боғланган ҳолда, яъни исботлаш йўли билан ҳақиқий деб қабул қилинади. Исботлаш – илмий тафаккурнинг муҳим воситаси.
Ҳар қандай исботда тезис, исботлаш учун асослар (далиллар) ва исботлаш усули мавжуд. Ҳақиқийлиги ёки сохталиги исботлаш йўли билан аниқланаётган қоида тезис деб аталади. Тезиснинг сохталигини аниқлаш рад этиш деб аталади. Исботлашда фойдаланилаётган ва исботланаётган тезиснинг ҳақиқийлигини кўрсатаётган барча қоидалар асослар ёки далиллар деб аталади. Асослар ва далиллар ишончли далиллар ҳақидаги қоидалар, таърифлар, аксиомалар ва илгари исботланган қоидалардан ташкил топади.
Билиш натижаларини баҳолаш. Эришилган натижани баҳолаш – билишнинг зарур унсуридир. Баҳолаш йўли билан инсон олинган билимнинг ҳақиқийлиги ёки сохталиги, ундан амалий фаолиятда фойдаланиш мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқланади. У олинган билим кейинги билиш жараёнида иштирок этиши ёки иштирок этмаслигини белгилайди, унинг инсонга ва шахснинг маънавий фаолиятига таъсир ўтказиш имкониятларини аниқлайди. Шу сабабли баҳолаш учун асос сифатида нафақат гносеологик, балки амалий, мафкуравий ва ахлоқий мезонлар амал қилади.
Олим ўз фаолиятида нафақат ўзининг методлари ва илмий натижаларини баҳолайди, балки уларга илмий жамоатчилик, ҳокимият, дин намояндаларининг муносабатига қараб мўлжал олади. Умуман олганда, ҳар қандай билиш ҳақиқатни излашдир. Бу инсон ақлининг азалий вазифасидир. Билимларимизнинг ҳақиқийлиги муаммоси билиш фаолиятининг ҳар қандай турларида муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли билимнинг ҳақиқийлиги унинг муҳим асоси ҳисобланади. Ҳақиқат – билишнинг мутлақ қадрияти.
Амалиёт. Билишнинг негизини амалиёт ташкил этади. Бу инсоннинг бутун билиш жараёни сезгилардан бошлаб илмий мавҳумликларга қадар ижтимоий-амалий фаолият асосида ривожланиши, унинг эҳтиёжлари ва муваффақиятлари билан белгиланиши ва йўлга солинишини англатади.
Амалиёт мазмуни ва шаклларига кўра, моддий неъматлар яратиш; ижтимоий-сиёсий фаолият; илмий-амалий фаолият каби турлардан иборат.
Шунингдек амалиёт одамлар ижтимоий-тарихий фаолиятининг ранг-баранг шаклларини қамраб олади.
Ижтимоий амалиёт эҳтиёжлари доим билиш ривожланишининг негизи ва ҳаракатлантирувчи кучи сифатида амал қилади. Ер майдонларини ўлчаш, вақтни ҳисоблаш, савдода ҳисоб-китобларни амалга ошириш зарурати математик билимларнинг ривожланишига йўл очди. Бинолар, ариқлар, тўғонлар, кемалар, машиналар ва ҳоказоларни қуриш эҳтиёжлари механиканинг ривожланишига олиб келди.
Инсон тафаккури доимо олдинги авлодлардан олинган билимлар мажмуи ва фаннинг олдинги ривожланиш жараёнида қўйилган муаммолар билан иш кўради. Фан бу муаммоларни ечиб, амалиётдан ўзиши ва унга онгли равишда йўл кўрсатиши мумкин ва лозим.

Download 151,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish