6
Фосфогипс сувда эрийдиган Р
2
О
5
дан ювиб тозалангандан сўнг
ундан фосфогипсли
боғловчи олиш мумкин. Ана шундай боғловчи модданинг сифати механик мустаҳкамлиги ҳамда
тишлашиш муддатлари бўйича ГОСТ талабларига мувофиқ келади.
Қурилиш гипси тез тишлашадиган ва тез қотадиган боғловчи моддадир. Одатда у 5-15
дақиқа ичида тишлашади. Бу ҳол бир қанча ноқулайликларга сабаб бўлади, чунки қорилган
гипсни тишлашиб қолмасидан илгари ишлатиш керак. Агар тишлашиш жараёни бузилса, ҳосил
бўлаётган кристалл ўсимталари парчаланиб кетади ва мустаҳкамлиги кескин камаяди. Қурилиш
фосфогипси ҳавода қотадиган боғловчи модда бўлиб, сув ичида барпо этиладиган иншоатларда
ундан фойдаланиб бўлмайди, чунки бунда қотиш вақтида ҳосил бўладиган икки сувли гипс эриб,
кристалларнинг ўсиб туташган структураси парчаланиб кетади.
Гипс қайта қуритилганда унинг мустаҳкамлиги яна тикланади. Гипсдан тайёрланган
маҳсулотнинг сувга бу қадар кам чидамли бўлишининг асосий сабаби сув парчаларининг қотган
гипсдаги кристалл структуралар айрим элементларини ажратиб, парчаловчи таъсир
кўрсатишидир. Агар гипсдан тайёрланган маҳсулот ёғин сочин намликдан сақланса, узоққа
чидайди.
Қурилиш гипсидан, асосан сувоқ учун оҳак-гипс қоришмаси тайёрлаш ва бинокорлик
деталлари ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Шуниси диққатга сазоворки, қурилиш гипсига ҳеч
нима аралаштирмай, ўзини соф ҳолда
ишлатавериш мумкин, чунки у қуриганда ёрилиб кетмайди. Оҳак-гипс сувоқ қоришмаларида бир
хажм гипсга бирдан то беш хажмгача оҳак қўшилади, натижада қоришманинг тишлашиши
секинлашиб, эластиклиги ортади.
Боғловчи моддани тежаш ва оҳакнинг дарз кетишига барҳам бериш, учун гипс ва оҳак
аралашмасига бирдан то уч ҳажмгача қум ёки унинг ўрнини босадиган бошқа модда (тошқол,
пемза, ёғоч қипиғи ва қириндиси сингари нарсалар) қўшилади. Сувоқ қоришмаси тайёрлашда
қурилиш гипсига оҳак қўшмаса ҳам бўлади, бироқ бунда тишлашишни сусайтирувчи бирон модда
аралаштириш керак.
Оҳак-гипс қоришмалари оҳак қоришмасидан тез қотиши ва анча мустаҳкамлиги билан,
гипс қоришмасидан эса эластиклиги ҳамда секин тишлашиши билан фарқланади. Гипс
қоришмасида гилдан ҳам фойдаланилади.
Фосфогипсдан ангидрид цемент олиш. Бундан эллик беш йил муқаддам кимёгар олим П.П.
Будников, оз миқдордаги ишқорлар, кислоталар, ўрта ва нордон тузлар эримайдиган ангидриднинг
гидратланишига имкон беришини кўрсатиб ўтган эди.
Ангидрид цементи асосан сувсиз кальций сульфатдан таркиб топган, табиий ёки синтетик
гипсни 600-700 даража ҳароратда куйдириб олинадиган ва кейин бошқа турли қўшилмалар
катализаторлар билан биргаликда кукун холигача майдаланган маҳсулотдир. Кўшилмалар
сифатида оҳак, ҳар хил сульфатлар, куйдирилган доломит, асосий майдаланган домна тошқоли ва
бошқа бир қанча материаллар ишлатилади.
Фосфогипсдан ангидрид цемент олиш борасида Р.Э. Симоновская, П.Ф. Гордашевский ва
В.И. Березовский (Россия) махсус тадқиқот ўтказишган. Улар боғловчи модда қотишида
катализаторлар сифатида натрий сульфат ва натрий биосульфат, фосфогипс сингари моддалардан
фойдаланишди.
Одатда ангидрид цементга фаоллаштирувчи моддалар ангидридни майдалаш вақтида
қўшилади, шу моддалардан сувда яхши эрийдиганларини ангидрид цементини сувда қориш
вақтида аралаштириш мумкин. Мазкур боғловчи модда қотиши қўшгидрат ҳосил бўлиши туфайли
рўй беради.
Ангидрид цементининг сувга бўлган талаби ва сув сингдириш қобилияти асосан унинг қай
даражада майдаланганлигига боғлиқ, меъёридагидек қуюқ бўлган қоришма ҳосил қилиш учун
одатда 30-35% сув қўшилади.
Кам куйдириладиган гипсли боғловчи моддалардан фарқли ўлароқ,
ангидрид цементи
қотаётганда ҳажман кенгаймайди. [2].
Сўз юритилаётган мазкур цемент гидравлик хусусиятларга эга эмас. У нам ҳаво муҳитида
ғоят жадал суръатда қотади. Намлик муҳитда дастлабки қотишдан кейин ангидрид цементи қуруқ
муҳитда тобора мустаҳкамланаверади. Котган боғловчи модда сувда узоқ вақт туриб қолса, унинг
мустаҳкамлик даражаси пасаяди, кейин қуруқлик шароитида ангидрид цементининг