3 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 6,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/195
Sana07.04.2022
Hajmi6,7 Mb.
#533542
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   195
Bog'liq
JizPI 2-tuplam 09.04.2021

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сонли қарори.
2. Отақўзиев Т.А., Отақўзиев Э.Т. Боғловчи моддаларнинг кимёвий технологияси. “Чўлпон 
номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи”, Тошкент-2005 й. (56-65 бетлар.) 
УДК 691:666.943 
АСБЕСТ ТОЛАЛАРИ БИЛАН ДИСПЕРСЛИ АРМАТУРАЛАНГАН ОҒИР 
БЕТОНЛАРНИНГ МУСТАҲКАМЛИГИНИ ТАДҚИҚОТЛАШ 
Кулдашев Х. - т.ф.н., профессор в.б. 
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, 
Тиллаев М. - таянч докторант 
Жиззах политехника институти 
Маълумки кейинги йилларда мамлакатимизнинг капитал қурилиш сохасига алоҳида эътибор 
берилиши билан бирга, уни ривожлантириш учун катта маблағлар ажратилмоқда. Бунда асосий 
эътибор қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқаришда маҳаллий хом ашёлардан 
самарали фойдаланиш ва янги замонавий қурилиш материаллари, буюм ва конструкцияларини 
қурилишда қўллаш хозирги давр қурилишининг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. 
Шунингдек, корхоналарда йиғилиб қолаётган иккиламчи чиқиндилардан унумли 
фойдаланилган холда қурилиш материалларини ишлаб чиқаришнинг техник иқтисодий 
кўрсаткичларини яхшилаш ва уларнинг сифатини хамда чидамлилигини оширишга қаратилиши 
керак. 
Хозирги кунда бетон ва турли хил бетонлар асосида тайёрланадиган буюм ва 
конструкциялар капитал қурилишнинг барча тармоқларида кенг қўлланилмоқда ва уларга бўлган 
талаблар ошиб бормоқда. Тажрибалардан маълумки, юқори маркали цементларни ёки турли хил 
пластификаторларни қўллаш орқали бетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлигини 60-80 МПагача 
ошириш имкониятлари мавжуд. Аммо унинг эгилишдаги чўзилиш мустаҳкамлиги, 
ёриқбардошлиги, едирилишга бардошлиги каби хоссаларини ошириш тўлиқ ечилмаган 
муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Бу эса бетоннинг қўлланилиш соҳасини бирмунча чеклаб 
қўяди [1]. 
Нисбатан юқори мустаҳкамликка эга бўлган ва қўйиладиган талабларга жавоб берадиган 
хамда унинг қўлланилиш соҳасини кенгайтириш учун оғир бетон таркибига турли хил дисперсли 
толасимон материаллар, масалан шиша, базальт, асбест, полимер ва ш.к. толаларни киритиш 
мумкин. Шундай дисперсли тузилишга эга бўлган толасимон материаллардан бири хризотил-
асбест бўлиб, ушбу асбест толалари юқори иссиқбардошлиги ва ишқорлар таъсирига 
чидамлилиги, чўзилишга мустаҳкамлиги жуда юқорилиги ва бошқа хоссаларининг барқорарлиги 
билан тавсифланади. 
Хризотил-асбест толалари бетон билан яхши адгезияланиш (ёпишиб кетиш) хусусиятига 
эгалиги уни бетонга дисперсли арматура сифатида қўллаш имконини беради. Жунсимон тузилиш 
бетонда мустаҳкам ички каркасни ҳосил қилиб, бетон тузилишида микроёриқлар ҳосил бўлишига 
қаршилик қилади. Асбестли толалар бетонда салбий катод эффектини ҳосил қилмайди ва 
занглашга учрамайди. Асбест толалари бетон қоришмасининг пластиклигини яхшилайди ва 
қоришманинг ҳажмий қисқариш ёриқларини сезиларли камайтиради [2]. 
Тажрибаларни ўтказиш учун ишлатилган хризотил асбест серпантин минераллари гуруҳига 
мансуб бўлиб, кимиёвий таркибига кўра магнийнинг сувли силикати ҳисобланади. Унинг таркиби 
қуйидаги бирикмалардан иборат: 3MgO
*
2SiO
2
*
2H
2
O ва минераллар миқдори, % ҳисобида: MgO-
41,10; SiO
2
-42,8 ва Н
2
О-13,82. Шунингдек, таркибида FeO ва Fe
2
O

ва бошқа брикмалар ҳам бўлиб, 
уларнинг миқдори 2,3 гача. Ушбу асбест цемент тошини дисперсли арматуралашда “фибр” 
сифатида қўлланилади. 
Бундай асбесли фибраларнинг бошқа масалан, металл фибралардан фарқи шундаки, ҳажми 
бўйича диаметри 1 мм ли металл фибра бир неча юзлаб асбестли фибраларга мос келади ва 
уларнинг юзаси металл фибра юзасидан 15-20 марта кўпдир. Металл фибраларнинг хақиқий 


8
зичлиги 7,7-7,8 г/см
3
, асбестники эса 2,4-2,6 г/см
3
. Демак, асбестли фибралар бетонга ўртача 3-3,5 
мартагача кам сарф қилинади Цемент тоши ва асбест толасининг иссиқдан чизиқли кенгайиш 
коэффициентлари ўзаро яқин. Асбест толалари ишқорли муҳит билан реакцияга киришмайди. 
Асбест толаларининг узунлиги 1-10 мм (3-навли асбест), яъни таркибидаги толасимон 
фракциялар миқдори стандарт талабларини қаноатлантиради (узун толали асбест). Унинг 
хурпайтирилган (титилган) толаларининг уйма зичлиги 200-300 кг/м
3
, эриш ҳарорати 1450-1500 
0
С, ишқорбардошлиги рН=9,1-10,3, чўзилишдаги мустаҳкамлиги 600-800 МПа, мосс шкаласи 
бўйича қаттиқлиги 2,5-4, ишқаланиш коэффициенти 0,8, эластиклик модули 175-200 МПа. 
Бетон қоришмаси ва бетон намуналарни тайёрлаш учун боғловчи модда сифатида 
“Қизилқумцемент” ОАЖ нинг шлакли портландцементи ишлатилди. Унинг сиқилишдаги 
мустаҳкамлиги -37,6 МПа, эгилишдаги мустаҳкамлиги -2,85 МПа, тутиб қолиш муддати 
бошланиши 1 соат 22-минут, тугаши 4 соат, хақиқий зичлиги -3,15 г/см
3
, уйма зичлиги -1,65 г/см
3

солиштирма юзаси- 3250 см
2
/г, майинлик даражаси 9,4 %, сувталабчанлиги 26,5 %.
Майда тўлдирувчи сифатида Самарқанд вилояти Жума қум каръеридан келтирилган кварц 
қуми ишлатилди. Қумнинг ранги оқ, сарғич, донадор таркиби 0,16-2,5 мм, йириклик модули 2,26- 
ўртача йирикликдаги қумлар тоифасига киради. Унинг хақиқий зичлиги -2,50 г/см
3
, уйма зичлиги-
1460 кг/м
3
, ғоваклиги 42%, намлиги 6,4%, сувталабчанлиги 10%, солиштирма юзаси 53,64 м
2
/кг.
Йирик тўлдирувчи сифатида донадорлиги 5-40 мм бўлган чақиқ тош ишлатилди. Чақиқ 
тошнинг ҳақиқий зичлиги 680 кг/м
3
, уйма зичлиги -1540 кг/м
3
, ғоваклиги -38 %, намлиги -2.13 %. 
Бетонни дисперсли арматуралаш учун қўлланиладиган асбестнинг энг оптимал сарфини 
аниқлаш мақсадида қум массасига нисбатан 10, 15 ва 20 % асбест қўшилиб таққословчи 
тажрибалар ўтказилди. Аниқланган тажриба натижаларига кўра асбест 10 % олинган таркибда 
бетоннинг мустаҳкамлиги (сиқилишдаги) -15 % гача, асбест 15 ва 20 % олинган таркибларда 
мустаҳ-камлик 28-29 % гача ортиши кузатилди. Демак дисперсли тола сифатида қўшиладиган 
асбест миқдорини 15 % олиш мақсадга мувофиқ деб топилди [3]. 
Бетон компонентларининг аниқланган асосий тавсифларига кўра асосий тажрибаларни 
ўтказиш учун одатдаги оддий ва асбест толалари билан дисперсли арматураланадиган оғир бетон 
таркиби аниқланди. 
Жумладан, назарий мустаҳкамлиги 30 МПа бўлган оғир бетон таркиби қуйидагича танланди 
(харакатчанлиги 4-5 см бўлган 1 м
3
бетон қоришмаси учун): 
цемент-400 кг, сув-200 л, кварц қуми-600 кг, чақиқ тош-1200 кг. Нисбатларда қуйидагича 
ҳисобланади Ц:Қ:Ч=1:1,5:3,0 бунда С/Ц =0,52. Бетоннинг ҳисобий зичлиги ρ
b
=2400 кг/м
3

Оддий бетон намуналар (15 та куб ва 15 та призма) учун бетон ҳажми-0,075 м
3
. Цемент 
сарфи-400*0,075=30 кг; қум сарфи-600*0,075=45 кг; чақиқ тош сарфи-1200*0,075=90 кг ва сув 
сарфи-200*0,075=15 л (биринчи таркиб). 
Асбест толалари қўшилган таркиб учун (бунда асбест қум массасига нисбатан 15 % олинди) 
бетон ҳажми-0,075 м
3
бўлганда: 
цемент-30 кг; асбест-(600*0,075)*0,15=6,75 кг; қум-45-6,75=38,25 кг; чақиқ тош миқдори-90 
кг ва сув-15 л. Нисбатларда фуйидагича ифодаланади. Ц:Қ:А:Ч=1:1,275:0,225:3, бунда С/Ц=0.52 
(иккинчи таркиб). Бетоннинг ҳисобий зичлиги ρ
b
=2400 кг/м
3
, биринчи таркибдаги каби ўзгармай 
қолади. 
Бетон куб намуналар 28, 60, 90, 180 ва 270 кунлик даврларда синаб кўрилди. Намуналарни 
синаш пайтида юклаш миқдори 0,1 МПа/сек режимда амалга оширилди (ҳар қайси таркибдан 
учтадан куб намуналар синалди). 
Олинган тажрибавий натижаларга кўра биринчи таркиб бўйича оғир бетоннинг 28, 60 90, 180 
ва 270 кунлардаги мустаҳкамликлари мос ҳолда 29,3; 31,36; 31,86; 32,62 ва 33,4 МПа га тенг 
бўлади. Айни пайтда худди шундай таркибига 15 % асбест толалари қўшилган (иккинчи таркиб) 
оғир бетоннинг юқорида кўрсатилган кунлардаги мустаҳкамликлари мос ҳолда 35,33; 36,64; 38,55; 
40,11 ва 42,74 МПа га тенг. Яъни таркибига 15 % асбест толалари қўшилган бетоннинг 
мустаҳкамлиги оддий бетонникига нисбатан 22-27 % гача ортиши кузатилди. Демак, асбест 
толаларин дисперсли арматура сифатида ишлатилганда айниқса оғир бетонлар учун кўпроқ самара 
олиш мумкин. 
Юқорида олинган тажрибавий натижалар асосида олинган таркиблар учун бетоннинг(28 
кунликдаги) синфини аниқлаймиз. Ўлчамлари 10х10см бўлган кубларнинг 28 кундаги 


9
мустаҳкамликлари биринчи таркиб учун R
m1
=29,3 МПа; иккинчи таркиб учун R
m2
=35,33 МПа; 
таркибларнинг мустаҳкамликлари (α=0,95 ўтиш коэффициенти орқали) эса қўйидагича бўлади. 
R
m1
=29,3·0,95=27,8 МПа; R
m2
=35,33·0, 95=33,6 МПа 
Олинган иккала таркиблар учун бетоннинг синфи B=R
m
(1-1,64C
v
) боғланиш орқали 
аниқланади. Бунинг учун бетон мустаҳкамлигининг ўрта квадрат чекланиши δ ва 
мустаҳкамликнинг ўзгарувчанлиги коэффициенти C
v
қийматлари аниқланади. Биринчи таркиб 
учун бетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги юқоридаги формула асосида -27,6 МПа. Демак бу 
синфи В30 бўлган бетонга мос келади. Иккинчи таркиб бўйича мустаҳкамлиги -33,4 МПа, бу эса 
синфи В35 бўлган бетонга мос келади.
Одатда бетон тузилишида контракцион ва технологик микро ва макро ғовакликлар, 
микроканаллар мавжуд бўлиб, улар бетоннинг мустаҳкамлиги, зичлиги ва бошқа хоссаларига 
салбий таьсир кўрсатади. Зич тўлдирувчилар асосида олинадиган бетонда 5-10 % ғоваклик бўлади. 
Ушбу ғовакликни қисман ёки бутунлай асбест толалари билан тўлдириш бетоннинг хоссаларини 
яхшилайди. Бунда асбестли толалар бетонда цемент тоши матрицаси билан юқори адгезияланиши 
(ўзаро ёпишиб кетиш) ҳисобига тузилишда яхлит скелет-каркасларни хосил қилади ва бундай 
каркаслар цемент тошида ёриқлар хосил бўлишининг олдини олади. 
Асбест толалари билан дисперсли арматураланган оғир бетонлар пойдеворларда, сув 
иншоотлари ва йўл қопламалари қурилишида, шунингдек юпқа қобиқли фазовий 
конструкцияларда самарали қўлланилади. 

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish